РЕСПУБЛИКАДА ҒАЛЛАЧИЛИК СОҲАСИНИНГ
ЎТМИШИ ВА БУГУНГИ КУНИ
Р.И.Сиддиков
Дон ва дуккакли экинлар ИТИ
Республикамизнинг қишлоқ хўжалик тизимида иқтисодий ислоҳотларни ўтказилиши
ғаллачиликни ривожлантиришга қаратилган муҳим қарорларни қабул қилиниши ғалла мустақиллигига
тўла эришишимизнинг омили бўлди.
Республикада мустақиллик йиллари давомида ғаллачиликни ривожлантиришнинг асосий
йўналишлари, моддий техника таъминотини мустаҳкамлаш, юқори дон ҳосили берадиган бошоқли дон
экинлари янги навларини яратиш ва улар уруғчилигини ташкил этиш ҳамда етиштириш технологиясини
ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаѐтган тадқиқот ишлари кучайтирилди.
Ўзбекистонда ғаллачилик қадимий деҳқончилик тармоқларидан бири ҳисобланади. Маҳаллий
аҳоли эрамиздан олдинги IV-V минг йилликда буғдой етиштириш билан шуғулланган. XX аср
бошларигача Ўзбекистон республикаси ҳудудида истиқомат қилган аҳоли нонга бўлган эҳтиѐжини ўзида
етиштириган дон билан тўлиқ қоплаган. Лекин Собиқ шўролар даврида Ўзбекистоннинг суғориладиган
ерларидан асосан пахта хом ашѐси етиштиришда фойдаланилган. Республикамиз ўз мустақиллигига
эришгунга қадар ғалла асосан ноқулай, қурғоқчил лалмикор ерларда етиштирилган. Шу сабабли
республикада яратилган Қизил шарқ, Млютин-1, Милютин-2, Грекум-646, Грекум-394, Грекум-439,
234
Эритроспермум-1910, Эритроспермум-242, Эритроспермум-401, Тезпишар, Санзар-6 буғдой навлари ҳам
лалми шароитда яратилиб, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарѐ, Тошкент ва Сурхордарѐ вилоятларининг
лалми ерларида етиштирилиб келинган.
Республикамизнинг суғориладиган шароитларида ҳам кузги буғдойни экстенсив типдаги
Зўрбуғдой, Албидум, Наврўз, Санзар-2, Санзар-4, Санзар-85 каби навлар мавжуд бўлсада, улар интенсив
технология талабларига жавоб бермас эди. Экилган ер майдони эса 500 минг гектар, ҳосилдорлиги
гектаридан 6-7 центнерни ташкил этган. Бу эса республика аҳолисини нон ва дон маҳсулотларига бўлган
талабини қондира олмас эди. Маҳаллий аҳоли эҳтиѐжи учун зарур бўлган 3-4 млн тонна дон ҳар йили
узоқ хорижий мамлакатлардан ва Россиядан келтирилган.
Суғориладиган ерларда дон ҳосилдорлигини кескин ошириш учун ишлаб чиқаришга интенсив
типдаги навлар керак эди. Бундай навларни яратиш учун эса узоқ муддат 10-15 йил талаб қилинади.
Ишлаб чиқариш эса бу муддатни кутаолмайди.
Шу сабабдан Ўзбекистонда ўз аҳолисини ўзида етиштирилган ғалла билан таъминлаш бўйича
Давлат дастури амалга оширилди.
Дастур асосида кузги буғдой экиладиган ер майдонларидан интенсив типдаги навлардан юқори ва
сифатли дон етиштиришда органик, минерал ўғитлардан самарали фойдаланишга асосий эътибор
қаратилди, ҳамда маҳаллий буғдой навларини яратиш бўйича селекция ва уруғчилик соҳасидаги
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан 1996 йил 30-августда Ўзбекистон Республикасининг
«Селекция ютуқлари тўғрисида»ги, 1996 йил 29-августда эса «Уруғчилик тўғрисида»ги қонунлар қабул
қилинди.
Интенсив типдаги буғдой навлари билан ишлаб чиқаришни таъминлашни бирдан бир йўли
четдан талаб даражасидаги навларни олиб келиш, маҳаллий шароитда уларни экологик нав синовидан
ўтказиш, етиштириш технологиясини ўрганиб ва уларни ишлаб чиқаришга тавсия этишдан иборат эди.
Иккинчи йўл эса бошоқли дон экинларини янги маҳаллий навларини яратиш, уларни етиштириш
технологиясини ишлаб чиқиш ва уруғчилик тизимини ташкил этишдан иборат эди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти раҳнамолигида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25-августда 413-сонли қарори билан ―Суғориладиган ерларда ғалла ва
дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти‖ ҳамда 1998 йил 7-августдаги 344-сонли қарори билан
институтнинг Республикамиздаги барча вилоятларда филиаллари ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов Мамлакатимиз мустақиллигини
дастлабки йилларидаѐқ, аҳолимизни дон ва дон маҳсулотлари билан таъминлаш учун ўз донимиз ва
нонимизга эга бўлишимиз, бунинг учун ғалла мустиқиллигига эришишимиз кераклиги тўғрисидаги
оқилона йўл йўриқлари, кўрсатмаларини бугун нақадар тўғри эканлигини хаѐтниннг ўзи тасдиқламоқда.
Бугунги кунда ер ўз эгасини топиши, фермер хўжаликларини ғаллачиликка ихтисослашиши,
суғориладиган ҳар бир гектар ердан ўртача 60-70 центнердан ғалла ҳосили олишга эришилаѐтганлиги
мамлакатимизда туп иқтисодий ислоҳатларни амалга оширилаѐтганлигининг исботидир.
Республикамизнинг қишлоқ хўжалик тизимида иқтисодий ислоҳотларни ўтказилиши
ғаллачиликни ривожлантиришга ва ғаллакорларнинг моддий-манфаатдорлигини оширишга қаратилган
муҳим қарорларни қабул қилиниши натижасида ғалла мустақиллигига тўла эришиб, ғалла эспорт қилувчи
мамлакатлар қаторига кирдик.
Бугунги кунда Республикада ғаллачиликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, моддий
техника таъминотини мустаҳкамланганлиги юқори ҳамда сифатли дон ҳосили берадиган бошоқли дон
экинлари янги навларини яратилаѐтганлиги уларнинг уруғчилигини ташкил этиш ҳамда етиштириш
агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаѐтган ишларини кучайтирилаѐтганлиги
ютуқларимиз горови бўлмоқда.
Республикамизда 1992-2014 йиллар мобайнида бошоқли экинларнинг қишлоқ хўжалиги экин
майдонлари таркибидаги улуши салмоғли тарзда оширилди. Агар 1992 йилда республикада жами
бошоқли дон экинлари экилган ер майдони 874,8 минг гектарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2016
йилга келиб 1 млн. 329 минг гектарни ташкил этди. Шу давр ичида бошоқли дон экинларининг
ҳосилдорлиги 17,0 центнердан 55.0 центнергача кўтарилди.
Ҳозирги вақтда Дунѐда катта майдонларда суғориладиган ерларда кузги буғдой экиб,
парваришланмоқда. Бу эса ўз навбатида буғдой дони ҳосилини ошириш имконини беради. Лекин шуни
айтиш керакки, дон етиштириш бўйича юқори ҳосилдорликка эришилган бўлсада, етиштирилган доннинг
технологик сифатини яхшилаш, аҳолини сифатли ун маҳсулотлари билан таъминлаш учун ҳали кўп
изланишлар олиб боришимиз керак. Чунки суғориладиган ерларда сифатли дон берадиган нав яратиш
муаммоси дунѐдаги барча селекционерлар олдида турган асосий вазифа бўлиб қолмоқда.
Юқоридаги муаммони хал этиш учун Суғориладиган ерларда юқори ва сифатли дон берадиган
кузги юмшоқ ва қаттиқ, баҳори буғдойнинг минтақа шароитига мос навларини танлаш ва янги навларни
яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқотлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш,
235
ихтисослашган илмий-тадқиқот муассасалари, марказлар ва станциялар фаолиятини ташкил этишни
такомиллаштириш, шу асосда республика қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
бўйича илмий-тадқиқотларни самарали бажариш ва олинган натижаларни ишлаб чиқариш амалиѐтига
кенг жорий қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 10-
февралдаги
―Ўзбекистон
қишлоқ
хўжалиги
илмий-ишлаб
чиқариш
маркази
фаолиятини
такомиллаштириш тўғрисида‖ги ПҚ-2125 сон қарори қабул қилинган.
Ушбу қарорнинг 3-бандида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази
таркибидаги етакакчи илмий-тадқиқот институтлари сафидан бош ташкилотлар шакллантирилиб,
―Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти‖ ―Дон ва дуккакли
экинлар илмий-тадқиқот институти‖га айлантирилди.
Институти ва унинг филиал ҳамда илмий тажриба станцияларида юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг
тезпишар, ноқулай ташқи мухит омилларига ва касалликларга чидамли, дон сифати талаб даражасидаги
хориждан келтирилган навларни танлаш, дурагайлаш йўли билан нав яратиш борасида қуйидаги
йўналишларда селекция ишлари олиб борилмоқда.
1. Четдан келтирилган нав ва линияларни экологик синаш орқали энг яхши навларини танлаб
экишга тавсия этиш.
2. Ўта эрта пишар ва эртапишар навлар яратиш.
3. Интенсив типдаги юқори ҳосилли, кам сув ва озуқа талаб этадиган касалликларга чидамли ярим
пакана ва пакана навларини яратиш.
4. Суғориладиган шароитда сифатли дон берадиган юқори ҳосилли кучли буғдой навларини
яратиш.
5. Суғориладиган ерларда юқори ва сифатли ҳосил берадиган қаттиқ буғдой навларини танлаш ва
янги навларини яратиш.
Юқоридаги йўналишлар бўйича четдан, жумладан Краснодар ўлкасидан келтирилган навларнинг
экологик нав синови натижасида Купава, Крошка, Половчанка, Уманка, Краснодарская-99, Таня,
Москвич, Кума, Есаул, Память, Восторг, Нота Гром, Сила, Васса, Грация, Первица, Юка, Калым,
Вершина, Зимница, Табор, Бригада навлари, Сербиянинг Нови Сад селекциясига оид Рапсодия, NS 40S
навлари танлаб олиниб, экиш учун Давлат реейстрига киритилди.
Ҳозирги кунда Республикамизни асосий ғалла майдонларини 60-65 фоизда экилаѐтган кузги
буғдой навлари Краснодар селекциясига мансуб навларни ташкил этмоқда.
Кейинги йилларда эса янги истиқболи, тезпишар, дон ҳосили ва сифати юқори навлардан Лебедь,
Айвина, Просковья, Курен, Адель, Баград, Стан янги навлари келгусида энг юқори ва сифатли кафолатли
ҳосил берадиган Россиянинг қарийиб 30 фоиз майдонини ташкил этади деб тахмин қилинаѐтган янги
навлар Краснодар ўлкаси ва Республикамизда бир вақтда селекция жараѐнидаги турли хил кўчатзорларда
синовлардан ўтмоқда.
Бошоқли дон экинлар селекциясида олиб бораѐтган илмий тадқиқотларни янада кучайтириш,
жаҳон талаблари даражасига кўтариш борасида Хорижий давлатлар илмий муассасалар билан ҳамкорлик
мустаҳкамланиб бормоқда. Россия, Қозоғистон, Франция, Сербия давлатларининг илмий-тадқиқот
институтларидан бошоқли дон экинларининг географик келиб чиқиши ва биологик-хўжалик белгилари
бўйича бир-биридан фарқ қиладиган 5000 дан ортиқ дунѐ генофонди коллекция нав ва намуналари
тўпланди ва улар ҳар тамонлама баҳоланиб, улардан энг яхши кўрсаткичга бошоқли дон экинлари
селекцияда бошланғич материал сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Янги навларни яратишда географик келиб чиқиши бўйича узоқ, биологик ва хўжалик белгилари
билан бир-биридан фарқ қиладиган, юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, дон сифати юқори бўлган
нав ва линиялар орасида ҳар йили 450-500 та комбинацияда оддий, мураккаб усулларда чатиштириш
ишлари ўтказилмоқда. Чатиштириш натижасида дурагай уруғларни ҳосил бўлиши самарадорлиги 70-85
фоизни ташкил этмоқда
.
Бунинг
натижасида
институтда
яратилган
дурагай
популяциялар,
яъни
F
1
-F
7
бўғинлардаўрганилаѐтган 15 минг дан ортиқ дурагай популяциялар ҳар томонлама баҳоланиб, танлаш
ишлари олиб борилмоқда.
Назорат кўчатзорида 100 га яқин янги линиялар, коллекция кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг 3500
та, қаттиқ буғдойнинг 1200 та, кузги арпанинг 250 та, тритикаленинг 600 та нав ва намуналари баҳоланиб,
ҳосилдорлиги, доннинг сифат кўрсаткичлари ҳамда бошқа фойдали белги хусусиятлари бўйича танлаш
ишлари амалга оширилмоқда.
Дастлабки нав синови кўчатзорида 65 та, Кузги юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг рақобатли нав синаш
кўчатзорида 45 та нав ва намуналар синалиб, юқори кўрсаткичга эга бўлганлари янги нав сифатида Давлат
нав синаш комиссиясига синовга топширилиб келинмоқда.
Институт ва унинг вилоят филиал ҳамда илмий- тажриба станцияси селекционер олимлар
томонидан шу кунгача кузги юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг 50 дан ортиқ навлари яратилиб, (Чиллаки,
236
Андижан-1, Андижан-2, Андижан-4, Бобур, Марс-1, Дурдона, Омад, Матонат, Шодлик, Аср, Муфтало,
Кахрабо, Хамкор, Хумо, Давр, Зафар, Биллур, Водий, Ўзбек-1, Осиѐ, Тараққиѐт, Крас-Ан, Старт,
Ифтихор, Дружба, Звезда, Нихол, Юбилей-15, Ислохат, Ниҳол, Устоз, Звезда, Дружба, Комолот, Санам,
Само, Фазо, Ёғду, Асати, Азиз, Барака, Ўзбекистон-25, Умид, Саидазиз, Денов-1, Ҳосилдор, Бўзқаъла, Кўк
булоқ, Зумрад, Тезпишар, Жайхун, Яксарт, Туркистон, Эломон, Ғазғон, Хазрати Башир, Хиссорак,
Бунѐдкор, Барҳаѐт, Фаровон, Зумрад, Шамс қаттиқ буғдойнинг Қахрабо, Садаф, Олмос, Мингчинор,
Лангар, Макус-3, Марварид,) Республика қишлоқ хўжалик экинларини синаш Далат комиссиясига
топширилди.
Ҳозирги кунда институт ва унинг вилоят филиал, илмий тажриба станцияларида яратилган кузги
бошоқли дон экинларнинг Чиллаки, Андижон-1, Андижон-2, Андижон-4, Марс-1, Бобур, Дурдона, Омад,
Манонат, Шодлик, Аср, Муфтало, Звезда, Дарв, Ёғду, Жайхун, Яксарт, Туркистон, Эломон, Хазрати
Башир Саидазиз, Денов-1, Ҳосилдор, Кўк булоқ, Бўзқаъла, қаттиқ буғдойни Қахрабо, Садаф, Макуз-3,
Марварид навлари экиш учун давлат реестрига кирилди.
Давлат нав синаш комиссияси томонидан республика худудида экишга тавсия этилган маҳаллий
навларнинг салмоғи йилдан-йилга ортиб бориб, умумий ғалла майдонларининг 30-35 фоизини ташкил
этмоқда.
Институт ва унинг вилоятлардаги филиал ҳамда илмий-тажриба станциялари томонидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Кузги бошоқли дон экинларини экишни уюшқоқлик билан
ўтказиш, дон етиштириш ва давлат эхтиѐжлари учун харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ҳар йили
чиқадиган қарорининг 3-4-иловасида белгилаб берилган юқори авлодли уруғлик етиштириш режалари ҳар
йили ортиғи билан бажариб келинмоқда.
Республикамиздаги ғаллакор уруғчилик фермер хўжаликларига 2010 йилда 4382 тонна ўрнига
5707 тонна, 2011 йилда 4248 тонна ўрнига 6479 тонна, 2012 йилда 3661 тонна ўрнига 6115 тонна, 2013
йилда 4874 тонна ўрнига 5225 тонна, 2014 йилда 4224 тонна ўрнига 4550 тонна, 2015-йилда 4924 тонна
ўрнига 6960 тонна, 2016 йилда эса 4224 тонна ўрнига 6585 тонна, 2017 йилда 4242 тонна ўрнига 6585
тонна юқори авлодли кўпайтириш кўчатзори ҳамда суперэлита уруғликлари етказиб берилиб келинмоқда.
Институтнинг олим-мутахассислари томонидан Республикамизнинг турли хил минтақаларида
кузги бошоқли хамда дуккакли дон экинларининг янги яратилган ва четдан келтирилган навларини
жойлаштириш ҳамда етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари амалга
оширилиб, республикамизни ҳар бир вилоят тупроқ-иқлим шароитида учун тавсияномалар ва
қўлланмалар мутахассисларга етказиб бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |