1-жадвал
Анор навларининг ҳосилдорлиги, ц/га (2016-2017 йй.)
Навлар номи
Ҳосидорлик
2016 йил
2017 йил
ўртача
кг/туп
ц/га
кг/туп
ц/га
кг/туп
ц/га
Қизил анор st
5,2
43,3
7,0
58,3
6,1
50,8
Қозоқи анор st
-
-
8,5
70,8
-
-
Рубин Испанский
4,5
37,4
5,0
41,6
4,7
39,5
Мягкосемянный сладкий
5,2
43,3
7,5
62,5
6,3
52,8
Олег
4,0
33,3
6,0
50,0
5,0
41,6
Вандерфул
5,0
41,6
5,5
45,8
5,2
43,7
Ени глюша
3,0
25,0
4,0
33,3
3,5
29,1
Азербайжон
3,0
25,0
3,5
29,1
3,2
27,0
Шу билан бирга, Сурхондарѐ вилоятининг шимолий ҳудудида анорнинг ҳар йили юқори ҳосил
берадиган клон формаларини излаб топиш ва танлаш тадқиқотлари натижасига кўра, анор клонларининг
фенологик фазалари бошланиши Қизил ва Қозоқи нави клонларида 1 мартдан 30 мартгача бўлган бўлса,
Эрта пишар нави клонида 5 мартдан 5 апрелгача кузатилди. Новдаларда баргларнинг пайдо бўлиши 9
мартдан 7 апрелгача, Эрта пишар анор клонида барглар пайдо бўлиши 11 мартдан 14 апрелгача даврда
кузатилди. Гуллаш фазаларининг ўтиш жараѐни эрта пишар анор клонида 6 майдан 24 июнгача давом
этди.
Қолган анор клонларида эса 1 майдан 15 июнгача кузатилди. Меваларининг ранг бериши бўйича
навлар бир-биридан фарқ қилди, Қизил анор клони 15-25 августда, Қозоқи анор клони 7-17 сентябрда ва
Эрта пишар анор клони 1-17 августда меваларига ранг кира бошлади. Эрта пишар анор клонида
меваларнинг пишиши август ойиниг охири ва сентябрнинг бошига тўғри келди.
Анор клонларидан ўтказилган ўртача механик таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, мева вазни
бўйича клонлар Қизил анор клони 275,5-303,2 г, Қозоқи анор клони 280-395,7 г ва Эрта пишар анор клони
280-381,0 г ни ташкил этди. Таркибидаги қанд миқдори Қизил анор клонида 17,0-18,9%, Қозоқи Анор
клонида 17,6-18,5% ни ташкил этди. Эрта пишар анор клонида 18,2-20,5% ни ташкил этиб, бошқа
клонларга нисбатан юқорироқ кўрсаткичга эга бўлди.
181
Анор клонларидан дегустацион боҳолаш ўтказилиб, уларнинг ташқи кўриниши, таъми ва
данагининг ҳолоти бўйича баҳоланди. Шунга кўра, Қизил ва Қозоқи анор клони 4,3-4,6 балл кўрсаткичга
эга бўлди. Эрта пишар анор ва Қизил анор клони 4,6-4,8 баллни ташкил этиб, юқори кўрсаткичга эга
бўлди.
Ҳосилдорлик анор клонларининг коллекцион боғларидан олинди ва таҳлиллар ўтказилди. Қизил
анор клонида бир тупидан ўртача 4,7 кг гача ѐки гектарига 39,4 ц дан, Қозоқи анор клонида ўртача 4,9 кг
ѐки 41,3 ц гача ҳосил бергани аниқланди. Эрта пишар анор клони ўртача бир тупидан 6,2 кг ѐки гетаридан
52,2 ц ҳосил бериб, бошқа клонлардан устунлиги намоѐн бўлди
Анор клонларининг бир донасидан олинган шарбат миқдори Қизил анор клонида 84 мл, Қозоқи
анор клонида 110 мл ва Эрта пишар анор клонида 112 мл ни ташкил этди (2-жадвал ва расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |