Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet481/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   477   478   479   480   481   482   483   484   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари
нинг 
турли-туманлиги улар тараққиёт даражасини қандайдир битта нуқтаи-назардан 
баҳолаш имконини бермайди. Шунга кўра, мазкур мақсадда бир неча асосий 
кўрсаткич ва мезонлардан фойдаланилади: 
- мутлақ ва нисбий ЯИМ; 
- миллий даромад ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи миқдори; 
- миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилмаси; 
- мамлакат экспорти ва импорти таркибий тузилмаси; 
- аҳолининг турмуш даражаси, сифати ва бошқалар. 
Мамлакатнинг жаҳон хўжалигидаги ўрнини аниқлашда бир неча 
ёндашувлар мавжуд. Улардан энг оддийлари – мамлакатларни 
аҳоли жон 
бошига тўғри келувчи даромад даражаси
бўйича гуруҳларга ажратиш 
ҳисобланади. Бундай ёндашув БМТ, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон 
тикланиш ва тараққиёт банки (ЖТТБ) томонидан қўлланилади. Масалан, 
ЖТТБ даромад даражасига кўра мамлакатларнинг учта гуруҳини фарқлайди. 
1995 йили аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромадларнинг қуйидаги 
чегаравий миқдорлари белгиланган эди:
- даромадларнинг паст даражаси – 765 долларгача (49 та мамлакат); 
- даромадларнинг ўртача даражаси – 766 доллардан 9385 долларгача (58 та 
мамлакат); 
- даромадларнинг юқори даражаси – 9386 доллар ва ундан юқори (26 та 
мамлакат).
Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлашга умумий асосда 
ёндашиб 
хўжалик тизимларининг хусусиятларига
мос равишда 
давлатларнинг учта гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин: ривожланган, бозор 
иқтисодиётига асосланган ҳолда ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти 
мавжуд бўлмаган мамлакатлар. 
Ривожланганлик даражаси
бўйича ҳам ўз 
1
Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Т.: «Ўзбекистон», 1998. 267-б.


517 
навбатида учта гуруҳ фарқланади: паст, ўртача ва юқори ривожланган 
мамлакатлар. Шимоли-шарқий Осиё ва Лотин Америкасидаги янги 
индустриал мамлакатлар (ЯИМ), юқори даромадли нефть экспорт қилувчи 
мамлакатлар (Саудия Арабистони, Қувайт ва бошқалар), энг кам ривожланган 
мамлакатлар (ЭКРМ), шу жумладан энг камбағал мамлакатлар (Чад, 
Бангладеш, Эфиопия), ҳар хил минтақавий иттифоқлар ва байналминал 
гуруҳларга ажратилади. 
Бу барча турли-туманлик бир бутун яхлитликка ўзаро иқтисодий 
боғлиқликнинг ҳар хил жиҳатлари орқали тортилади. Ҳозирги хўжалик 
алоқаларининг 
чуқурлашиб 
бораётганлиги, 
байналминаллашувнинг 
кучайиши ҳамда фан-техника инқилобининг кенг қамровли тавсифи, алоқа ва 
коммуникация воситаларининг бутунлай янги роли шароитида миллий 
иқтисодиёт ўз-ўзини таъминлаш орқали самарали амал қилиши мумкин эмас. 
Жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши шундай даврларга тўғри 
келадики, бу даврда ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати тезлашади, 
капитал миллий чегарадан ўсиб чиқади, ишчи кучи миграцияси кучаяди, 
халқаро меҳнат тақсимотининг шаклланиш жараёни тезлашади. Бу шундан 
гувоҳлик берадики, хўжалик алоқаларининг байналминаллашувини кўп 
жиҳатдан ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш мантиқи тақозо қилади, 
яъни у миллий чегарадан ўсиб чиқади ва объектив равишда ишлаб 
чиқаришнинг байналминаллашувини зарур қилиб қўяди. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   477   478   479   480   481   482   483   484   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish