Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


таққослаш, статистик, математик ва график усулларидан



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

таққослаш, статистик, математик ва график усулларидан
кенг 
фойдаланилади. Айниқса, ҳозирги даврда график усулни кенг ўзлаштириш ва 
қўллаш зарурдир. Графиклар назария моделларини ифодалашда воситачи 
бўлиб хизмат қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, график усул ўзгарувчи 
миқдорлар ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали қилиб тасвирлайди. 
1
Бу усулнинг назарий ва амалий аҳамияти проф.Ш.Шодмонов, доц. Г.Баубекова томонидан чиқарилган 
«Инновационные методы в преподавании экономической теории» китобида батафсил баён этилган. 


114 
Бу усуллар ёрдамида иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг мазмунини, 
улардаги ўзгаришларни, келиб чиқиш сабаб-оқибатларини билиш мумкин 
бўлади. 
Хулосалар: 
 
1. Иқтисодиётнинг бош масаласи – эҳтиёжларнинг чексиз ўсиб бориши 
ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги ўртасидаги зиддият ва уни ҳал 
қилиш йўлини излаб топишдан иборатдир. Бу зиддиятли ҳолатни ечиш 
зарурияти кишилар олдига қуйидаги муаммоларни қўяди:
а) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг оптимал вариантларини (энг 
зарур ва тежамли турларини) танлаб олиш ва ресурсларни кўпроқ ишлаб 
чиқаришга жалб қилиш; 
б) мавжуд ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан тежаб-тергаб, самарали 
фойдаланиш; 
в) фан-техника ютуқларини ва янги технологияларни жорий қилиб, янги 
энергия, материал, хомашё турлари, уларнинг манбаларини топиб, 
фойдаланишга жалб қилиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг 
ошишига эришиш; 
г) кишиларнинг чуқур иқтисодий билимларга эга бўлиши. 
2. «Иқтисодиёт назарияси» фан сифатида шакллангунча босиб ўтган йўл 
ва унда вужудга келган ғоялар, оқимлар жуда мураккаб, кўпинча бир-бирига 
зид ва қарама-қаршидир. Шундай бўлсада, улар бир-бирини тўлдиради. Шу 
билан бирга таъкидлаш лозимки, ҳеч қайси иқтисодий мактабнинг 
назарияларини мутлақ ва доимий ҳақиқатга эга деб бўлмайди. Турли-туман 
фикр ва қарашлар оламидан ҳақиқатни излаб топиш чуқур иқтисодий билим 
ва тафаккурни тақозо этади.
3. «Иқтисодиёт назарияси» фани барча иқтисодий фанларнинг назарий-
услубий асосидир. У фундаментал фан бўлиб, инсонларни жамиятнинг 
иқтисодий асосларини илмий тадқиқ этишга йўналтиради, уларни назарий-
услубий билим билан қуроллантиради. 
4. Иқтисодиёт назарияси жамият тараққиёти тўғрисидаги ижтимоий фан 
бўлиб, у турли ижтимоий-гуманитар фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. 
5. Иқтисодиёт назарияси нафақат назарий фан, балки у бевосита амалий 
аҳамият ҳам касб этади. Иқтисодиёт назариясини билмай туриб, мураккаб 
иқтисодий жараёнларни тўғри ҳал қилиб бўлмайди. 
6. «Иқтисодиёт назарияси» фани доирасида инсон ва жамиятнинг яшаш 
фаолиятининг ижтимоий, ахлоқий, миллий ва тарихий томонларини тадқиқ 
қилиш ва билиш мумкин.
7. Иқтисодиёт назариясининг билиш, амалий, услубий ва ғоявий-
тарбиявий вазифалари мавжуд. Айниқса, мамлакатимиз мустақилликка 
эришгандан сўнг, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашда иқтисодиёт назариясини ғоявий-тарбиявий вазифасининг 
аҳамияти тобора ошиб бормоқда. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish