Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Истеъмол сарфларидаги ўзгаришлар



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

1.
Истеъмол сарфларидаги ўзгаришлар.
Нарх даражасининг 
ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда, нархдан ташқари бир ёки бир нечта 
омиллар таъсирида истеъмолчилар хариди ҳажмида ўзгариш рўй бериши 
мумкин. 
Бу 
истеъмолчи 
фаровонлиги, 
истеъмолчининг 
кутиши, 
истеъмолчининг қарзлари ва солиқларнинг ўзгариши натижаси ҳисобланади. 
Истеъмолчининг фаровонлиги унинг молиявий активларга (акция ва 
облигация) ҳамда уй ва ер каби кўчмас мулкларга эгалигига боғлиқ бўлади. 
Улар реал қийматининг кескин камайиши товар харид қилиш ҳажмининг 
камайишига олиб келади. Истеъмол сарфларининг қисқариши натижасида 
ялпи талаб камаяди. Аксинча, моддий ва молиявий бойликлар реал 
қийматининг ошиши натижасида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмол 
сарфлари ўсади. Бунга акция курсининг кескин ошиши, ҳатто нархлар 
даражаси ўзгармай қолганда истеъмолчи фаровонлигининг ўсишига олиб 
келишини мисол қилиб келтириш мумкин. Уй ва ер реал қийматининг кескин 
камайиши нарх умумий даражасининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда 
истеъмолчи фаровонлигининг пасайишига олиб келади. 
Истеъмолчининг кутиши.
Истеъмол сарфлари ҳажмидаги ўзгариш, 
истеъмолчининг нархлар ва даромадлар даражасидаги келажакдаги 
ўзгаришларни олдиндан билишига боғлиқ. Масалан, агар истеъмолчи 
келажакда ўзининг реал даромади кўпаяди, деб ҳисобласа, у жорий 
даромадларининг кўпроқ қисмини сарфлашга тайёр бўлади. Натижада бу 
даврда истеъмол сарфлари кўпаяди, жамғариш эса камаяди ва ялпи талаб 
ортади. Аксинча, агар истеъмолчи келажакда ўзининг реал даромадлари 
камаяди деб ҳисобласа, уларнинг истеъмол сарфлари ва демак, ялпи талаби 
қисқаради. Худди шундай тарзда инфляциянинг кутилиши бугунги ялпи 
талабни оширади. Чунки истеъмолчилар нархлар ошгунга қадар товарларни 
харид қилиб қолишга ҳаракат қилади. Аксинча, яқин келажакда нархлар 
пасайишининг кутилиши, бугунги истеъмол миқдорининг камайишига олиб 
келади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish