Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Рақобат воситаси вазифаси



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Рақобат воситаси вазифаси.
Нарх рақобат курашининг энг муҳим 
воситаси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўз рақибларини енгиш учун 
нархни пасайтириш усулидан фойдаланишлари мумкин. Демак, нархни 
ўзгартириб туриш усули рақобатда кенг қўлланилади. 
5.
Ижтимоий ҳимоя вазифаси.
Нарх аҳолининг кам даромад олувчи 
айрим қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини ҳам бажаради. 
Нархнинг бу вазифаси товар (хизмат)лар ижтимоий дотацияланган нархлар 
бўйича сотилганда бажарилади. Бунда улар давлат бюджети ва турли ҳайрия 
маблағлари ҳисобига молиявий таъминланади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш босқичида ижтимоий ҳимоя вазифасини 
ўтовчи нархлар, аҳолининг кенг қатламларини ҳаётий зарур истеъмолчилик 
товарлари билан минимал даражада таъминлаш мақсадида ҳам қўлланилади. 
Масалан, бизнинг республикамизда 1991 йилдан 1995 йилгача ун ва ун 
маҳсулотлари, қанд-шакар, гўшт, ўсимлик мойи, чой, совун каби 
маҳсулотлар дотацияланган нархларда, чекланган миқдорда сотилди. 
Уларнинг дотацияланган ва ҳақиқий нархлари ўртасидаги фарқ бюджет 
маблағлари ҳисобига қоплаб борилди. Шундай қилиб, нарх бозор 
муносабатларининг воситаси сифатида бир-бири билан узвий боғланган 
муҳим вазифаларни бажаради. 
9.2. Нарх турлари ва уларнинг мазмуни 
Иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларидаги ишлаб чиқариш ва 
сотиш шароитларининг хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатларининг 
ривожланиши даражасидаги фарқлар нарх турларини фарқлаш заруратини 
туғдиради. 
Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх 
тизимини ташкил қилади.
Нархлар тизимида уларнинг айрим турларининг 
иқтисодий мазмунини қисқача қараб чиқамиз.
Улгуржи нарх – ишлаб чиқарувчилар томонидан катта миқдордаги 
товарлар бир йўла кўтарасига сотилганда қўлланиладиган нарх. 
Улгуржи нарх ишлаб чиқарувчилар ва таъминлаш-сотиш ташкилотлари 
харажатларини қоплаши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини 
таъминлаши зарур. Улгуржи нарх товар биржалари ва савдо уйларида ҳам 
қўлланилади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish