3
БИТИРУВ ОЛДИ АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ушбу битирув олди амалиёт бакалаврларни тайёрлашда ўқув режага
мувофиқ тарзда ташкил этилади ва у ўқув жараёнининг бевосита давоми
ҳисобланади.
Ўтказиладиган битирув олди амалиётнинг мақсади амалиёт
объекти
ҳисобланган таълим муассасаларида талабалар томонидан
спорт фаолияти
(фаолият турлари бўйича)
бўйича спорт секциялари фаолиятини мунтазам йўлга
қўйиш ва спорт машғулотларини ўтказиш ҳамда жамоавий ҳолда мустақил
ишлашга ўргатиш; спорт машғулотларини
режалаштириш, ташкил этиш ва
ўтказиш ҳамда назорат олиб бориш шунингдек,
спортчиларни шахсий
хусусиятлари, жисмоний ривожланиши ва тайёргарлик даражаси, функционал
ҳолатларини аниқлашда илғор тажрибаларни қўллашни ҳамда
битирув
малакавий ишини бажариш учун зарурий материаллар тўплаш ҳисобланади.
Талабалар битирув олди амалиёти объектида мавжуд бўлган услубий
кўрсатмалар, намунавий дастурлар, тайёргарлик ва мусобақалар, мусобақа олди
ва умумий спорт (якка ва жамоавий) машғулотларни ташкил этиш режалари,
йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар билан танишадилар. Амалиёт
объектида
тайёргарлик мусобақа олди ва мусобақаларни ташкил этиш усуллари ва
йўлларининг (якка ва жамоавий) машғулотлар(и)ни ўзига хос усулларини
ўрганадилар ва Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) бўйича
эгаллаган
билимларини амалда қўллаб спорт фаолиятида мураббийликнинг касбий сир
асрорлари ва педагогик фаолияти бўйича билим кўникма ва малакаларини
оширадилар. Танлаб олинган спорт турлари бўйича ҳакамлик қилиш
малакаларига эга бўладилар.
Битирув олди амалиётдан кутиладиган натижа ҳамда
унинг асосий
вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Битирувчи талабалар ўз фаолиятларида мураббийликни касбий сир
асрорлари, педагогик фаолияти бўйича амалий билим, кўникма ва малакаларини
шакллантириш;
2. Спорт фаолиятида мураббийлик ва педагогик фаолиятини олиб бориш
бўйича билим кўлами ва тизимини ўрганиш;
3. Амалиёт объектида юритилаётган меъёрий ҳужжатлар тизими билан
танишиш;
4. Амалиёт объектида мавжуд тартиб қоидалар ва ходимлар ўртасидаги
ижтимоий-психологик муносабатларни ўрганиш;
5. Амалиёт объектида
талабалар томонидан с
порт фаолияти (фаолият
турлари бўйича)
бўйича соғломлаштириш ва жисмоний тайёргарлигини ошириш
тўгарагини ташкил этиш, спорт машғулотларини ўтказиш бўйича қарор қабул
қилиш ва спортчини якка ҳамда жамоавий ҳолатда мустақил ишлашга ўргатиш;
6. Талабалар томонидан ташкил этилган спорт мусобақаларини амалиёт
объекти жамоаси ўртасида кенг намойишини йўлга қўйиш ва уларни тўлақонли
иштирокини таъминлаш;
7.
Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)
бўйича ўқувчи ёшларни
махсус тестлар асосида танлаш ва саралаш меъзонларини билиш, техникасини
4
ўргатиш услубиятни билиш, машғулотларни ташкил этиш ва восита усулларини
қўллай билишни синовдан ўтказиш;
8.
Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)
бўйича тайёргарлик,
мусобақа ва ўтиш даврларида ойлик ва йиллик тайёргарлик машғулотларини
режалаштириш ҳамда микро, мезо юкламаларни тақсимланишни амалда
қўллашни билиши;
9.
Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)
бўйича машғулотларни
ўтказишни, мусобақа олди тайёргарлиги ва мусобақа фаолиятини бошқаришни,
мусобақа Низоми ва дастурини ишлаб чиқишни, мусобақаларда бош ҳакам,
ҳакам, ҳакам ёрдамчиси вазифасини бажариш билимига кўникма ва
малакаларига эга бўлишни;
10.
Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)
бўйича
касбий ва
педагогик кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳамда тажрибаларини
ошириш;
11. Тадқиқот ишларини амалга ошириш учун керакли материалларни
тўплаш ҳамда битирув олди амалиёти юзасидан ҳисобот тақдимотларини
тайёрлаш ва ҳимоя қилиш вазифаларини бажариш лозим.