-Резерв ташкил этилганда:
Дебет- Харажатларни ҳисобга олувчи счѐтлар (2010, 2310, 2510,
2710, счѐтлар) ѐки Давр хражатлари (9430 счѐт)
Кредит-Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари счѐти
(8910 счѐт)
- Нафақа ҳисоблаганда:
Дебет-Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари счѐти (8910
счѐт)
Кредит: Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-
китоблар ҳисоби счѐти (6710 счѐт).
Ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаѐқатсизлиги бўйича нафақа-
ларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби бевосита хўжалик субъектлари-
нинг зиммасига ўтказилди. Бу эса эндиликда субъектлар ходимларни
ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишни ўз зиммасига олганлигини анг-
латади.
219
4.7. Инвестициялар ҳисоби
Молиявий
қўйилма
-бу
корхонанинг
қимматли қоғозларни сотиб олиш учун
қилган харажатлари (пул маблағларини
қўшма корхоналар, акционер жамият-
лари, ширкатларнинг асосий воситала-
ри, номоддий ва бошқа активларига қў-
шиш), бошқа корхоналарга қарз тарзида
берилган дебитор қарзларидир.
Муддатига қараб молиявий қўйилмалар қисқа муддатли (бир
йилгача муддатга қўйилган) ва узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ
муддатга қўйилган) бўлади. Бундан ташқари молиявий қўйилмаларни
у ѐки бу категорияга ўтказиш қимматли қоғозларни сотиб олиш
мақсадига боғлиқ. Масалан, бир йил ичида ундан фойда олиш ва
қайтадан сотиш мақсадида сотиб олинган, қайтариш муддати бир
йилдан ортиқ бўлган акция ѐки облигациялар қисқа муддатли
қўйилмаларга киради.
Олинган акциялар, турли сертификатлар, облигациялар, амалга
оширилган қўйилмалар суммасига берилган гувоҳномалар, молиявий
қўйилмалар содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қарз бериш
бўйича шартномалар бўлиб ҳисобланади. Хўжалик субъектининг
амалга оширган қўйилмаларига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳуж-
жатлари олинмаган молиявий қўйилмалар маблағлари алоҳида
ҳисобга олинади. Қимматли қоғозлар сотилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларга облигациялар ва берилган қарзларни қайтарилганини
тасдиқловчи олди – сотди далолатномаси, тўлов топшириқлари кира-
ди. Улар бухгалтерия ҳисобида 5800-"Қисқа муддатли инвестиция-
лар" баланс ҳисобварағининг оборот маблағлари сифатида қуйидаги-
ча акс эттирилади:
облигациялар, давлат ва маҳаллий қарз (заѐм)лар, турли хўжа-
лик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг шунга ўхшаш қим-
матли қоғозларини олишга оид қисқа муддатли харажатлар ҳаракати
ва қолдиқлар;
банкнинг депозит счѐтларига ѐки ўзга хил айни ўхшаш қўйил-
маларга жалб қилинган пул маблағларининг ҳаракати ва қолдиқлари;
жисмоний ва юридик шахсларга берилган қисқа муддатли пул
220
ва ўзга хил қарз(заем)ларнинг ҳаракати. Узоқ муддатли молиявий
инвестициялар - бу узоқ муомала муддатига эга (12 ойдан ортиқ)
активларнинг сотиб олинишига оид қўйилмалар (инвестициялар)дир.
Улар бухгалтерия ҳисобида 0600 - "Узоқ муддатли молиявий инвес-
тициялар" баланс ҳисобварағида узоқ муддатли активлар сифатида,
қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади:
бошқа акциядорлик жамиятлари акцияларига ва бошқа
субьект-ларнинг, шу жумладан, шуьба субьектларнинг устав
капиталларига оид узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва
ҳаракати;
давлат ва маҳаллий қарз (заѐм)лар облигациялар, сертификат
ва тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик
тузилмаларининг шунга ўхшаш қимматли қоғозларига оид узоқ муд-
датли инвестициялар;
субьектларга, ўзга хил тадбиркорлик тузилмаларига берилган
узоқ муддатли ва бошқа қарз (заѐм)ларга оид қарзлар ҳаракати ва қол-
диқлари.
Ўзбекистон Республикасида бозор элементларининг ривожлани-
ши асосий йўналишлар бўйича белгилаб олинган ҳамда шу йўл билан
оғишмай амалга ошириб борилмоқда. Ҳозирги кунда иқтисодиѐтда
фойдаланилмаѐтган айланма маблағларнинг айланишга жалб этиш
ҳамда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш давр талаби бў-
либ ҳисобланади. Республикамизда қимматли қоғозларнинг ривожла-
ниши Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган қарорлар ва йў-
риқномалар ҳамда Марказий банк томонидан чиқарилган низомларда
ўз аксини топган. Қимматли қоғозларни ривожлантириш учун фонд
биржалари ташкил топган.
Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорининг муҳим бўғини
давлат қисқа муддатли облигациялари бозори ҳисобланади. Унинг
юзага келишини Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартдаги
«Ўзбекистон Республикасида қисқа муддатли давлат облигация-
ларини чиқариш тўғрисида»ги Қарори чиқиши билан боғлиқ деб ҳи-
соблаш мумкин. Шундан кейин уч ойлик заѐм - қисқа муддатли
облигациялар муомалага чиқарилган эди.
Давлат қисқа муддатли облигациялари юзага келиши билан
ўтказиладиган тижорат банклари учун маблағларни қўйиш ва даро-
мад олишнинг қўшимча усули, ҳукумат органлари учун эса давлат
бюджети камомадини молиялашнинг ноинфляциявий усули пайдо
221
бўлди.
Таъкидлаш лозимки, банкларнинг қимматли қоғозлар билан
ўтказиладиган операцияларига маълум чекланишлар, масалан, банк-
нинг молиявий институтлардан ташқари хўжалик юритувчи субъект-
лар устав капиталининг 20 фоизидан ортиғига эга бўлмаслик; банк-
нинг олди-сотди учун нодавлат қимматли қоғозларга қўйилмаси ҳаж-
ми биринчи даражали банк регулятив капиталининг 25 фоизидан
ошмаслик шартлари қўйилган. Ушбу чекланишлар банкларнинг
таваккалчилигини камайтиришга, банк активларини диверсифи-
кациялашга, молиявий ва ликвидлик ҳолати белгиланган меъѐрлар
доирасидан чиқиб кетмаслигига, якуний натижада эса банк омонат-
чилари ва кредиторларининг мол-мулкини ҳимоя қилишга қаратил-
ган.
Ҳозирги вақтда банклар давлат қисқа муддатли облигациялари
бозорининг энг фаол ва энг йирик қатнашчиларидир. Қимматли қо-
ғозлар портфелини шакллантириш мақсадида тижорат банклари жалб
қилган маблағларнинг 60 фоизга яқини давлат қисқа муддатли обли-
гацияларига, қолган қисми - хўжалик юритувчи субъектлар акцияла-
ри ва облигацияларига тўғри келади.
Банкларнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ фаолияти таҳли-
ли шуни кўрсатадики, амалдаги қонунчиликнинг баъзи номутаносиб-
ликлари мазкур бозор иштирокчиларининг фаоллигини оширишга
салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, «Тошкент» Республика фонд
биржасида «акциялар котировкаси» етарли даражада шаклланмаган,
айни вақтда акциялар муомалага номинал қиймати бўйича кирити-
либ, уларга ҳақ тўлаш йилнинг турли даврларида амалга оширилса-
да, дивидендлар бир хил тўланиши акциялар учун дастлабки даврда
ҳақ тўлаган акциядорларнинг ҳуқуқларига зид келиш муаммосини
юзага чиқармоқда. Акциялар муомалага киритилиш вақтида йиллик
дивиденд тўлашнинг тахминий ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, эми-
тент томонидан акция номинал қийматига «қўшимча қиймат» билан
ҳисобланган нархда сотилиши «ўз акциялари нархини котировкалаш»
деб ҳисобланади. Қонунчилик талабларига мувофиқ нархларни эми-
тентларнинг ўзлари котировкалашига йўл қўйилмайди.
Омонат касса сертификатлари - бу қимматли қоғоз турларидан
бўлиб, у эгасига омонат кассага сақлаш ѐки фойдаланиш учун вақ-
тинча пул қўйиш ҳуқуқини беради. Белгиланган муддат ўтгандан
кейин қоғоз эгаси пулни ҳамда пулдан фойдаланилганлиги учун
222
маълум миқдорда фоиз олади.
Қимматли қоғозлар Марказий банк томонидан ишлаб чиқилади
ва муомалага қўйилади. Муомалага қўйилишда иқтисодиѐтнинг тўлов
қобилияти ҳамда уларнинг фаолияти бўйича ўрганилиб, нақд шакл-
даги қимматли қоғозларга ва нақд бўлмаган шаклдаги қимматли қо-
ғозларга бўлинади. Ҳозирги кунда бизда асосан нақд бўлмаган шакл-
даги қимматли қоғозлар ривожланмоқда.
Қимматли қоғозлар бозорига оид атамалар луғатида сертифи-
катларга қуйидагича таъриф берилган:
депозит сертификатлари - бу пул маблағлари омонатга қўйил-
ганлиги тўғрисидаги, омонатчи ѐки унинг ҳуқуқий ворисининг белги-
ланган муддат тугаганидан кейин омонат суммасини ва унга тегишли
фоизларни олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи банк-эмитент гувоҳ-
номасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |