Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


I-БОБ. ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ФАНИНИНГ



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

I-БОБ. ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ФАНИНИНГ 
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
 
§1.1. Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги тушунчаси, фаннинг предмети, 
мақсади ва вазифалари 
 
Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги тушунчасининг моҳияти, инсон 
фаолиятидаги тутган ўрни 
Табиат ҳодисаларидан бири бўлган, сўнгги йиллардаги ер юзининг глобал 
иши билан боғлиқ бўлган иқлим ўзгариши натижасида дунѐнинг қатор 
минтақаларида табиий офатларни рўй беришда ўсиши кузатилмоқда. Масалан, 
Европадаги бултурги ѐғингарчилик кўп бўлиши натижасида минтақада 
жойлашган кўпгина мамлакатларда, Россиянинг жанубий қисмларида, Хитой 
Халқ Республикасида кучли сув тошқинлари бўлиб ўтди. Бу минглаб 
кишиларнинг уй-жойларига катта моддий зарар етказиш билан бирга, аҳоли 
ҳаѐт мувозанатининг бузилишига олиб келди. Энг аянчлиси офатлар оқибатида 
юзлаб кишилар қурбон бўлди. 
Илк шаҳарлар юзага келганидан сўнг сейсмик фаол ҳудудларида яшовчи 
аҳоли вақти-вақти билан зилзилалардан катта талофат кўра бошлади. Ўтмишга 
назар ташлайдиган бўлсак, энг аянчли фожиа 2001 йилнинг ѐз ойларида юз 
берган. Яқин Шарқ ва Ўрта ер денгизи шарқий ҳудудларида кетма-кет содир 
бўлган зилзилалар оқибатида миллиондан ортиқ инсонлар қурбон бўлган.
Тарихий ва яқин ўтмишдаги кучли зилзилалар даврида бу офатларнинг 
кўпи рўй берган ва кузатилган. Масалан, 1556 йилда Хитойдаги Шанси 
зилзиласидан 830 минг, 1737 йил Ҳиндистондаги Калькуттада 300 минг, 1923 
йил Япониядаги Кантода 142 минг 807, 1970 йил Перуда 70 минг, 1976 йилда 
Хитойдаги Тяньшанда 240 минг киши ҳаѐтдан кўз юмган. Зилзила 
даҳшатларини тасаввур қилиш учун яқингинада Японияда, Хитойда, 
Ҳиндистонда, Эронда, Туркияда бўлиб ўтган зилзилаларни ѐки 1948 йилги 
Ашхобод ва 1949 йилдаги Хайит зилзилаларини эслаб ўтиш кифоя. Уларда юз 
минглаб одамларнинг ҳалок бўлганликлари сир эмас. 150 йил мобайнида
зилзила туфайли дунѐ бўйича умумий қурбонлар сони 2 млн 300 мингдан 
ортиқроқдир. 
Тарихий маълумотларга қараганда 838-839 йилларда Фарғонада, 942 
йилда Бухорода, 1208-1209 йилларда Урганчда, 1490 йилда Самарқандда, 1494 
йилда Наманганда, 1620 йилда Ахсикентда, 1821-1822 йилларда Бухоро ва 
Самарқанд яқинида талофатли зилзилалар бўлиб ўтган. Уларнинг айримлари 
ҳақида тўхталиб ўтамиз. 
Ахсикент зилзиласи – 1620 йилда Наманганда 5-15 км жанубий-ғарбида 
содир бўлган кучли зилзила. У қадимий шаҳар Ахсикентни тўла вайронага 
айлантирган. Шаҳар кейин тикланмаган. Ҳозирда айрим археологик қолдиқлар 
сақланган, холос. 
Андижон зилзиласи. Андижонда 1902 йили содир бўлган 9-10 баллик 
зилзила халқимиз бошига тушган энг қора кунлар ва аянчли воқеаларга сабаб 



бўлди. Зилзила туфайли ўша пайтдаги шаҳардан нишона қолмади. Минг-
минглаб одамларнинг ѐстиғини қуритди. Халқнинг бу воқеага аталган юзлаб 
мунгли марсиялари маълум. 
Масалан: Тандирда нони қолди. Қозонда оши қолди.
Бешикда бола қолди. Бечора андижонлик. 
Тошкент зилзиласи. Кўпчилик юртдошларимизнинг ѐдида қолган ер 
қимирлаши – 1966 йилнинг 26 апрелида рўй берган Тошкент зилзиласидир. Бу 
зилзила Республикамиз учун, миллатимиз учун ниҳоятда аянчли тарихий воқеа 
ҳисобланади. Зилзиладан қурбон бўлганлар сони бор-йўғи 4-5 кишини ташкил 
этгани ҳолда, шаҳарнинг жуда кўп уйларига жиддий зарар етди. Минг-минглаб 
одамлар бошпанасиз қолди. 
Биринчи Хитой Халқ Республикасининг шимолий қисмида жойлашган 
Шанси вилоятида 18 июнда бўлиб ўтган кучли сув тошқини оқибатида 1 
миллиондан ортиқ аҳоли жабрланди, 600 киши қурбон бўлди. Орадан 4 кун 
ўтиб, яъни 22 июн куни Россиянинг Жанубий қисмлари Ставропол ўлкаси, 
Карачаева-Чернеский ва Чеченистонда кузатилган сув тошқинларида 300 дан 
ортиқ киши жабрланди, 91 киши қурбон бўлди. Худди шунингдек, бу йилги,
яъни 2003 йил ѐзининг Европа мамлкатларида жазирама иссиқ келиши ҳам, кўп 
ноқулай вазиятларни келтириб чиқарди. Минглаб гектар ўрмонларни куйдириб, 
миллионлаб одамларга ноқулайликларни пайдо қилди. Биргина Францияда 3 
минг кекса хаста одамлар қурбон бўлишди, минглаб одамлар касалхоналарга 
ѐтқизилди. 
Фавқуллода вазиятлар ҳодисаларидан яна бири, бу юқори технологиялар 
билан жиҳозланган техник воситаларнинг авария ҳолатларига тушиши ва унда 
кишиларни бевақт ҳаѐтдан кўз юмишлари одамзодни ташвишга солмасдан 
қўймайди. Масалан, Нигерия, Россия, Эрон, Германия, Украина, Кения ва 
бошқа мамлакатларда содир бўлган авиаҳалокатлар минглаб инсонлар ҳаѐтига 
зомин бўлди. Шулардан, 25 майда Тайван пойтахти аэропортидан Гонконга 
учган бортида 225 киши бўлган «Боинг-747» самолѐтининг ҳалокатга учраши, 
ѐки 27 июл куни Украинанинг Лвов шаҳри чеккасида ўтказилган авиашоу 
вақтида «Су-27» қирувчи ҳарбий самолѐтнинг ва унда 69 кишининг жароҳат 
олиши ҳамда 76 кишини қурбон берилиши инсон қалбини ларзага солмасдан 
куймайди. 
Албатта, бундай мисолларни дунѐ бўйича юзлаб, минглаб мисолларда 
келтиришимиз 
мумкин. 
Айниқса 
жамиятлар, 
давлатлар 
ўртасидаги 
тасодифларда ҳам, минглаб кишиларнинг ҳаѐти сўниб келмоқда. Бу иккинчи 
жаҳон уруши, Афғонистон, Ироқ, Собиқ Югославия ва бошқа давлатлардаги 
вазиятлар, терроризм ўчоқлари, айниқса Америкадаги, Исроил ва Фаластин 
давлатларидаги, Россиядаги Чеченистон ва Грузияда бўлган ҳодисалар мисол 
бўла олади.
Жаҳон ҳамжамияти 2005 йилнинг январ ойида Япониянинг Коби 
шаҳрида бўлиб ўтган ва табиий офатлар таҳликасини камайтиришга қаратилган 
анжуманда махсус декларацияни қабул қилди. Хуюго декларацияси деб ном 
олган мазкур ҳужжатга биноан давлатлар 2005-2015 йиллар оралиғида аҳоли 



учун табиий офатлар оқибатини камайтириш йўналишида маълум фаолиятни 
амалга оширишлари лозим. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва халқаро 
болалар фонди ЮНИСЕФ томонидан Европа Иттифоқининг инсонпарварлик 
ѐрдами бошқармаси ДИПЕКОнинг молиявий ѐрдамида амалга оширилаѐтган 
лойиҳа Ўзбекистоннинг мазкур муҳим халқаро ҳужжатда акс топган фикрларни 
рўѐбга чиқариш йўлидаги сезиларли қадами бўлди. 
Дунѐ вақеаларига ҳам-оҳанг Ўзбекистон Республикасида ҳам содир 
бўлаѐтган табиат офатлари аҳоли ва ҳукуматимизнинг диққат эътиборини 
тортибгина қолмасдан, балки ташвишга ҳам солмоқда. 
Масалан, 2004 йилда мамлакатимизда 166 та фавқулодда вазият юз 
берган бўлиб, улардан 127 таси техноген ва 39 таси табиат фавқулодда 
вазиятлардир. Бу 2001 йилда 156 та эди, шунга нисбатан жами 15% га камайган 
бўлиб, шундан техноген хусусиятлиси 19% га камайган, табиат хусусиятлиси 
2001 йилги кўрсаткичида қолган. 
Республикамизда қайд қилинган фавқулодда вазиятларнинг 149 таси 
локал (2001 йилда – 170 та), 16 таси маҳаллий (2001 йил - 22) ва 1 таси 
республика (2001 йил - 2) кўламида содир бўлган. 
Республика ҳудудида қайд этилган фақулодда вазиятларнинг кўпчилик 
улуши Тошкент (50 маротаба), Қашқадарѐ (20) ва Фарғона (17) вилоятларига 
тўғри келади. Масалан: ўтган йилнинг 25 мартида Қашқадарѐ вилоятида 
Тошкент – Термиз автомобил йўлининг 1298 километрида «Нексия» русумли 
автомобилнинг «Камаз–5320» юк ташувчи автомобили билан тўқнашиши 
натижасида 4 киши қурбон бўлиб, 1 киши касалхонага ѐтқизилди. 23 майда 
Ургут туманида икки автоулов тўқнашиб 6 киши ҳаѐтдан кўз юмган ва 5 киши 
жароҳатланган. Ўтган давр мобайнида республикамизда 39 маротаба табиий 
жараѐнлар билан боғлиқ вазият юз бериб, унинг оқибатида 60 киши нобуд, 138 
киши жароҳатланди. 
2004 йил 3 мартдаги зилзила бўлганда Қашқадарѐ вилоятининг Ғузор, 
Деҳқонобод, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида содир бўлиб, 
оқибатда бир қанча маъмурий ва шахсий бинолар зарар кўрди.
Инсон ҳаѐт фаолияти хавфи юқорида келтирилганлардан ташқари, ҳозирги 
замон глобал муаммолардан ҳисобланган ташқи муҳитни ифлослантирувчи 
моддалар ва унинг ифлосланиш даражасининг ошиб бориши, ишлаб чиқариш 
муҳитининг об-ҳаво шароити, инсон организмининг ташқи муҳитга мослашиб 
бориши, ишлаб чиқариш микроиқлимининг гигиеник нормаларининг бузилиши 
ва бошқа турли вазиятлар ҳам инсон ҳаѐт фаолияти хавфсизлик даражасини 
оширади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish