Қўзиларни озиқлантириш учун аралашмалар рецептлари
1-аралашма
2-аралашма
3-аралашма
Емлар
фоиз Емлар
фоиз Емлар
фоиз
Арпа
60 Арпа
46 Арпа
80
Пахта чигити
шроти
21, 25 Маккажўхори 28,35 Пахта чигити
шроти
18
Буғдой
кепаги
15,40 Кунгабоқар
шроти
22,75 Оҳак тош
1,4
Оҳак тош
2,5 Оҳак тош
2,0 Туз
0,5
Туз
0,5 Туз
0,3 Витамин ара-
лашма
0,1
Витамин
аралашмаси
0,25 Витамин
аралашмаси
0,5
Минерал
аралашмаси
0,1 Минерал
аралашмаси
0,1
11- расм. Етук ёшдаги қўйларни катакларда (бўлмаларда) боқиш
26
100 китоб тўплами
Қўзилар учун энг яхши омихта озуқалар – буғдой кепаги,
пахта чигити шроти, сули, арпа; ширали озуқалар – майда-
ланган илдизмевалилар ҳисобланади. Қўзиларни сифатли
беда пичани билан истаганча озиқлантириш мумкин.
Бу даврда қуйидагиларга эьтибор беринг:
- бўлимда қўзилар учун янги ва узлуксиз озуқа бўлсин;
- бўлимда озуқа охурлари ҳеч қачон бўш қолмасин;
- қўзилар аралаш озуқаларга аста-секин ўргатилсин;
- охурлар сув, ёмғир ва қор каби салбий таъсир этувчи
омиллардан ҳимояланган бўлиши керак;
- нам емлар моғорлаши мумкин, шунинг учун охурлар
тез-тез текширилиб турилиши керак, агар айниган емлар
бўлса, дарҳол уларни охурдан олиб, жойларни тозалаб қў-
йиш керак.
ЖУН ҚИРҚИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ВА УНИ ЎТКАЗИШ
Республикамизда дағал жун берувчи (қоракўл, жайдари
ва ҳисор) зотларни икки марта: эрта кўкламда, табиий тул-
лаш бошланиши билан ва кузда, қочириш мавсуми бошла-
ниши олдидан қирқилади.
Яриммайин жун берувчи гўштдор-сержун қўйларни йил-
да бир марта, кўкламда (апрел, май) қирқилади. Жун қирқиш-
га, одатда, илиқ кунлар бошланиб, қўйларнинг жуни “тобига
келган” пайтда – апрелнинг иккинчи ярмида киришилади. Бу
даврда табиий гуллаш бошланиб, қўйларнинг жуни япоғи-
лана бошлайди; япоғи билан терининг бирикканлиги бўша-
шади, бу эса жун қирқимини осонлаштиради. Жун қирқими
27
Қўйчилик
69–
китоб
эртароқ муддатларда ўтказиладиган бўлса, бу ишлар анча
қийинлашади, муддат кечиктирилиб юборилганда эса жуни
қирқилмаган қўйлар иссиқдан қийналади, яхши ўтламай-
ди, ем-хашакни яхши емайди ва ориқлай бошлайди; бошқа
жинсий етуклик ёшидаги қўйлар ҳам иссиқдан қийналади,
туллаш натижасида жунини йўқотади. Жуни олинган қўйлар-
ни шамоллашдан, ёмғирдан ҳимоя қилиш керак.
Қирқимга тайёргарлик.
Қирқим бошланишидан олдин
қирқиш жойи, қирқиш машинкалари ва қирқиладиган қўй-
лар тайёрланиши керак. Қирқиладиган жойлар тоза бўлиши
шарт, шу билан бирга қирқиладиган ҳудуд соя-салқин жой
бўлса мақсадга мувофиқдир. Агар қирқиш ёпиқ жойда амал-
га ошириладиган бўлса, у етарли даражада ёруғ бўлиши
лозим. Қирқим жойлари текис бўлиши, тупроқ-чанг бўлмас-
лиги керак, иложи бўлса тахта пол ёки резина тўшамадан
фойдаланишни тавсия этамиз.
Қирқимдан олдин машинка парчаларга бўлинади, пи-
чоқлари ўткирланади, электр машинка қисмлари тозалана-
ди ва мойланади, эҳтиёт қисмлари захира қилиб тайёрлаб
қўйилади, тайёрланган электр машина билан қирқиш осон
кечади.
Қирқимга қўйларнинг тайёргарлиги ҳам муҳимдир, агар-
да қўйларда тиканаклар бўлса, кесиб олиб ташланади, қўй-
лар бир кеча оч қолдирилади, оч қолган қўйлар атрофни
ифлослантирмайди.
Қирқим жараёни қўчқорлардан бошланади, кейин сов-
лиқлар ва ундан кейин 1-2 яшар қўйлар қирқилади.
Қирқим пайтида эътибор қаратилиши керак бўлган ма-
салалар:
- қирқим пайтида жунни парча-парча қилиб эмас, балки
бир бутун ҳолича қирқиб олиш мақсадга мувофиқдир;
28
100 китоб тўплами
- терига яқин жойдан қирқиш керак;
- қирқим пайтида терини ва қўй танасининг бошқа жой-
ларини кесишдан сақланиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |