e-qaror.gov.uz
08.02.2022
3
дафтари” билан ишлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш,
уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон
қарорига мувофиқ:
а) Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши томонидан:
турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, уларнинг турмуш
ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-
тадбирлар белгилаш;
ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллалардаги “Аёллар
маслаҳат кенгашлари” фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг давлат ва жамоат
ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш, уларга услубий-амалий
кўмаклашиш;
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар, секторлар
томонидан хотин-қизларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан
жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
б) Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий
қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан:
“Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар билан
манзилли ишлаш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ҳамда зўравонликка
учраган аёллар муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш бўйича масъул идора ва
раҳбарларнинг натижага йўналтирилган фаолияти йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш;
сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича
маслаҳатчилари томонидан жойлардаги хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича
“йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва халқ депутатлари маҳаллий
Кенгашларида ҳар ойда ҳисобот беришини йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун
қабул қилинсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий
қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сон қарори ўз кучини
йўқотганлиги инобатга олинсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, сектор раҳбарлари, туман
идора ва ташкилотлар раҳбарлари, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар
муаммолари бўйича “Темир дафтар”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш
шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик
қўллаб-қувватлаш зарурати бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишлича “Аёллар
дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган фуқароларни камбағалликдан чиқариш ва
уларнинг фаровонлигини ошириш учун шахсан масъул этиб белгилансин.
5. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Абдукаримов), Маҳалла ва оилани қўллаб-
қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан биргаликда:
“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритиш ҳамда уларга киритиладиган
ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш борасида тартиб бўйича ишларни тизимли ташкил
этиш;
жамиятда хотин-қизлар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини
таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини кенг
жамоатчиликка, ёшлар ва аёлларга тушунтириш, шунингдек, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар
Do'stlaringiz bilan baham: |