II бўлимда дудуқланишнинг оғир формаси билан хасталанган
болалар учун — 9 йил (I—IX синфлар).
Сйифлар 12 кишидан иборат бўлади. Махсус мактабни би-
тирувчиларига тўлиқсиз ўрта маълумот ҳақида гувоҳнома бе-
рилади.
Уқувчиларнинг нутқлари ва ёзувдаги
камчиликларини туза-
тиш ишлари мунтазам равишда бутун ўқув-тарбиявий жараёи
давомида олиб борилади. Айниқса, она тйли дарсларида бу
вазифа ҳар томонлама ҳал қилинади. Турли хил нутқ дефектла-
ринн олдини олиш фронтал ва индивидуал машғулотларни
бирлиги туфайли мумкин бўлади. Индивидуал логопедик маш-
ғулотлар ўқитувчи логопед томонидан дарсдан ташқари вақтда
ўтказилади. Ҳаракатида камчилиги бор болалар учун даволаш
гимнастикаси бўйича машғулотлар ўтказилади.
Махсус мактабнинг II бўлимида болалар тўлиқ бўлмаган
ўрта мактаб ҳажмида билим оладилар. Дудуқланишнинг оғир
формасига эга болаларни ўқитишда оммавий мактаб дарслик-
лари, махсус логопедик жиҳозлар,
таълимнинг техник восита-
ларидан фойдаланилади. Махсус мактабни битирувчилар ом-
мавии мактабда ёки ҳунар-техника билим юртларида таълим
олишни давом эттиришлари мумкин.
Нутқ камчиликларини бартараф этишда логопеддан ташқа-
ри ўқитувчи ва тарбиячилар ҳам қатнашадилар. Мактаб ўқи-
тувчилари, тарбиячилари, логопеди таълим ва меҳнат фаолия-
ти давомида ўқувчиларнинг умумий ва нутқий ривожланиш-
ларини тузатиб борадилар.
Ёрдамчи мактабдаги логопедик ишлар
Ақлнй заиф ўқувчиларда нутқ
камчиликларини тузатиш
махсус логопедик ишларнинг ташкил қилинишини талаб қи-
лади. Ёрдамчи мактабларнинг ўқув режасида ўқитувчи — ло-
гопед томонидан ўтказиладиган логопедик машғулотлар соати
кўзда тутилган. Уқитувчи логопед тиббий-педагогик комйссия-
нннг аъзоси ҳисобланади. Махсус текшириш йўли билан у бо-
ланинг нутқида камчилиги бор-йўқлигини ва унинг характери-
ни аниқлай билиши керак.
Уқув йилининг бошида логопед мактабга қабул қилинган
барча ўқувчиларни текширадй. Уқувчилар оғзаки нутқининг
дастлабки текширилишй дарслар вақтида ўтказилади. Ёзув ма-
лакалари диктант орқали текширилади.
Дастлабки текшириш давомида нутқида камчилиги аниқ-
ланган болаларнинг ҳаммасини логопед махсус журналга бел-
гилаб қўяди. Шундан сўнг нутқнинг ва ёзувнинг ҳолати
инди-
видуал текширилади ва болага нутқ картаси тўлдйрилади.
Логопедик ёрдамга жуда муҳтож, нутқ нуқсони оғир болалар
логопедик машғулотларда қатнашиш учун танланади. Қолган-
лар кандидат сйфатида қабул қилиниб, мактабга дастлаб қа-
бул қилинган ўқувчиларда нутқ бузилишлари бартараф этил-
гандан сўнг логопед томонидан машғулотларга чақирилади.
Нутқ нуқсонининг характери ва боланинг ўзлаштиришда
уиинг аҳамияти машғулотларга қабул қилишда асосий мезон
бўлиб ҳисобланади.
Логопедик машғулотга қатнашадиган болаиинг нутқ карта-
сига у билан олиб бориладиган машғулотларнинг индивидуал
режаси илова қилинади. Режа
текширишдан олинган барча
маълумотларни умумлаштирувчи логопедик хулоса асосида ту-
зилади.
Логопед ўқувчидаги нутқ нуқсонининг характери ва этиоло-
гиясини аниқлаш, унга нисбатан энг тўғри ва самарали ёнда-
шув йўлини топиш мақсадида тиббий текшириш маълумотлари
билан танишади.
Нутқ нуқсонига эга бўлган болалар билан машғулотлар
ташкил қилиш ва уларни ўтказиш
Нутқ камчиликларини тўғрилаш юзасидан олиб борилади-
ган ишлар болаларнинг ёш хусусиятларини, нутқ дефекти ху-
сусиятларини, Она тилидан мактаб дастурини ҳисобга
олган
ҳолда ташкил қилинади. Логопедик машғулотларга дарс маш-
ғулотларидан бўш ва синфдан ташқари вақтда 5—6 дарс аж-
ратилади. Мактаб маъмурияти ва синф ўқитувчилари билан
келишган ҳолда логопед ўқувчиларни ўқиш дарсларидан чақи-
риб олиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: