МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ ТАҲЛИЛИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
Машғулот тўлиқ кузатилгандан сўнг, уни таҳлил қилиш ва
расмийлаштириш амалга оширилади. Таҳлилдан машғулотнинг
бориши, унинг босқичлари, ўкувчиларнинг мотивацион ҳолати,
машғулотдаги ютуқ ва камчиликлар, фикр ва мулоҳазалар ўрин
олади.
Машғулотнинг таҳлили унинг ютуқ ва камчиликларининг қайд
этилиши ўқитувчининг келгусида машғулотни самарали ташкил этишига
замин тайёрлайди.
Ўқитувчи томонидан ўтказилган машғулотни таҳлил қилиш ва уни
расмийлаштириш таълим-тарбия самарадорлигини аниқлаш имконини
беради.
Маълумки, таълим-тарбия жараёнида тест топшириқлари тўрт
даражада қўлланилади.
Осон (репродуктив) (I) -
талабалар томонидан ўқув материали
қайта ишланмасдан, уларнинг хотирлаш қобилиятини аниқловчи, ҳодиса,
воқеа, қонун ва атамаларнинг моҳиятини билишни талаб қиладиган
даража;
Ўртача қийин (продуктив) (II) -
талабалардан
объектларни таҳлил
қилиш, синтезлаш, таққослаш, бир нечта қонун ва қонуниятларни бир
вақтда қўллаб, умумлаштириш орқали хулоса ясашни талаб қилувчи
даража;
Қийин (қисман-изланишли) (III) –
талабалар томонидан аввал
ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган
вазиятларда қўллаш, объектларни таҳлил қилиш, синтезлаш, қиёсий
таққослаш, қонун ва қонуниятларни қўллаб, умумлаштириш орқали хулоса
ясашни талаб қилувчи даража;
Энг қийин (креатив) (IY) -
талабалар томонидан аввал
ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни кутилмаган вазиятларда
вужудга келтирилган ўқув муаммоларни ҳал этишда қўллаш, таҳлил,
синтезлаш, қиёсий таққослаш, умумлаштириш, хулоса ясаш каби ақлий
операцияларни бажаришни талаб қилувчи даража;
Ўтказилган маърузанинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида
маъруза сўнгида мазкур мазмунни қамраб олган 10 та тест топшириқлари
талабаларга тавсия этилади.
100
Тест топшириқларининг дастлабки 3 таси 1-(осон) даражада, кейинги
3 таси 2-(ўртача) даражада бўлиб
9
, 2 таси 3- (қийин) даражада, қолган 2-
таси 4-(креатив) даражада бўлиши тавсия этилади.
Таълим-тарбия
жараёнининг
самарадорлик
коэффицентини
аниқлашда дастлабки 6та тест топшириқларини муваффақиятли бажарган,
шунингдек, 3-,4- даражадаги тест топшириқларини ҳам тўғри бажарган
талабалар сони ҳисобга олинади.
Машғулот самарадорлигини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлар асос
қилиб олинади:
1.
Машғулот давомийлиги Т-80
2.
Талабаларнинг сони М-
3. Муайян даражадаги ўқув мақсадларига эришган талабалар сони
m, мос ҳолда m
1
, m
2
, m
3
, m
4
билан белгиланади ва уларнинг йиғиндиси
m
j
ни ташкил этади.
Таълим-тарбия самарадорлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
К
сам =
E m
j
t x 100
МТ
Бу ерда:
К
сам
- таълим-тарбия самарадорлиги коэффиценти
E – йиғинди;
m
j
– ўқув мақсадларига эришган талабаларнинг сони
t - талабалар томонидан ўқув мақсадларига эришиш учун сарфланган
вақт.
М – талабаларнинг умумий сони
Т - машғулот давомийлиги
Олий таълимда ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнининг
самарадорлигини аниқлашнинг умумий кўринишга олиб келиниши ва
мақсадга мувофиқлиги профессор-ўқитувчиларнинг ўз касбий-педагогик
тайёргарлигини орттириш борасидаги изланишларини орттириш, илғор
педагогик тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш, улар ўртасида том
маънодаги рақобатбардошликнинг вужудга келишига замин тайёрлайди.
9
Мазкур 6та тест ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакаларни қамраб олиши, мазкур
тестларда хатоликларга йўл қўйган талаба баҳоланмайди ва таълим-тарбия жараёни самарадорлигини
аниқлашда бу жавоблар ҳисобга олинмайди.
101
Do'stlaringiz bilan baham: |