Патологик физиология


 НУР Э Н Е Р Г И Я С И Н И Н Г П А Т О Г Е Н ТАЪСИРИ



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

2.5. НУР Э Н Е Р Г И Я С И Н И Н Г П А Т О Г Е Н ТАЪСИРИ 
Инсоннинг кўзи узунлиги 350-750 нм оралиғидаги қуёш нурларни 
сезишга қобилиятлидир. Қуёш нурининг тўлқин узунлиги 10-350 нм гача 
қисмини ультрабинафша нурлар, тўлқин узунлиги 750 нм ва ундан ҳам 
юқори бўлган қисмини инфрақизил нурлар дейилади. Бу нурлар кўзга 
кўринмайди. 
Ёруглик нурларнинг таъсирида кўриш рецепторларида пайдо бўлган 
қитиқлаш миянинг кўриш марказига ва гипоталамуснинг вегетатив 
марказларига берилади. Улар бу марказларда озроқ қўзғалиш пайдо қилади. 
Бунинг натижасида организмда оксидланиш жараёнлари тезлашади, 
томирлар тонуси бир оз кўтарилади. Ёруглик нурларнинг кўринадиган қисми 
организмга патоген таъсир эатади. Жуда кучли ёруғлик шуълалари 
диэнцефал-гипофизар системага таъсир кўрсатади, организмнинг вегетатив 
73 


функцияларида бузилишлар пайдо қилади. Бундан ташкари кучли ёруглик 
нурлари кўриш хиссини пасайишига сабаб бўлади. 
Ультрабинафша нурларининг организмга таъсири 
Ультрабинафша нурлар терининг юза қисмидан ўта олади. Бу 
нураларни терига кўрсатадиган кимёвий ва кучсиз ионлаштирувчи таъсирини 
организм учун муҳим биологик аҳамияти мавжуд. Аммо организм 
ультрабинафша нурлар билан ҳаддан зиёд нурланганда қатор патологик 
жараёнлар пайдо бўлади. 
Ультрабинафша нурлар терида пигментни ҳосил бўлишида ва витамин 
Д нинг алмашувида иштирок этади. Организмга тушган муракккаб 
бирикмалар ультрабинафша нурлар таъсирида ўзларининг кимёвий 
тузилишини ўзгартиради. Нуклеин кислоталар, оқсиллар ва ҳужайраларнинг 
бошқа биокимёвий таркибий қисмлари тўлқин узунлиги 200-300 нм бўлган 
ультрабинафша нурлар таъсирида ўзгаради. Нуклеин кислоталар таркибидаги 
азот асослари ультрабинафша нурларга нисбатан айниқса сезгирдир, 
ультрабинафша нурларни мутаген таъсири шу билан боғлиқ. Ҳужайралар 
мембраналардаги липидлар ультрабинафша нурлар таъсирида оксидланади, 
натижада ҳужайра мембранасининг функционал ҳоссалари бузилади. Нормал 
шароитда ҳужайралардаги антиоксидлар биологик мембраналарининг 
липидларини фотооксидланиш реакциялардан ҳимоя этади. 
Ультрабинафша нурларнинг фотокимёвий таъсири оқибатида терида 7-
дегидрохолестерин (витамин Д нинг провитаминни) витамин Д, гистидиндан 
гистамин синтез қилинади. Нурланишнинг дозаси катта бўлганида тери 
ҳужайраларида ҳосил бўлган кўп миқдордаги гистамин эритеманинг 
ривожланишига олиб келади. Эритеманинг пайдо бўлиши учун 
ультрабинафша нурлар терига узоқ муддат таъсир қилиши шарт эмас. 
Нурларни эритема ҳосил қилувчи дозаси витамин Д нинг синтези стимуляция 
этувчи дозасидан 8-10 марта ортикдир. Эритема нурларни терига таъсиридан 
2-8 соат ўтгандан бошланади ва 10-24 соат ўтгач максимал даражага етади. 
Эритема асептик яллигланиш шаклида ривожланади; нурлар таъсир қилган 
жойда гиперемия, томирлар деворларини ўтказувчанлик ҳоссасини ортиши, 
эдема, лейкоцитлар эмиграцияси, тўқималар ацидози ошкор қилинади. 
Маҳаллий реакциялар парасимпатик нервнинг тонусини ортиши, симпатик 
нервнинг тонусини пасайиши билан, артериал гипотензия, қонда қанд, 
холестерин ва катехоламинларни миқдорини камайиши каби аломатлар 
билан намоён бўлади. Яллигланиш реакциясининг экссудатив даври сусаяди, 
продуктив даври бошланади. Бу вақт бириктирувчи тўқима элементлари ва 
эпителий ҳужайралари тезликда купаяди. Шикастланишнинг 7-9 чи куни 
ҳалок бўлган эпителий ҳужайралари ягидан пайдо бўлган ҳужайралар билан 
алмашинади, некрозга учраган ҳужайралар кўчиб тушади, эритемани 
пигментацияси кузатилади. Қуёш нурларининг таъсиридан пайдо бўлган 
эритема натижасида меланин пигментини синтези тезлашади ва терининг 
ранги тўқаради. 
74 


Терининг пигментини ривожланишида кўринадиган иссиқ шуълалар 
ҳам иштирок этадилар. Эпиталий ҳужайраларида меланин пигментини 
синьези гипофизик меланотроп гормони билан стимуляция қилинади. 
Эпифизда синтезланган меланин меланотроп-гормонини синтезига 
секинлаштирувчи таъсир қилади. Кўзнинг тўр пардасига таъсир этган иссиқ 
шуълалар симпатик нарв системаси воситасида эпифизни фаолиятини 
сусайтиради. Натижада меланиннинг синтези камаяди ва шу йўл билан 
эпифизнинг меланотроп гормонини синтези бўғувчи таъсири йўқолади. 
Ультрабинафша нурларининг тўлқин узунлиги 200-250 нм тенг қисми 
бактероцид таъсир қилиш ҳоссасига эга. Бу нурлар организмнинг 
иммунологик реактивлигини стимуляция қилади. Шу моддалар пайдо бўлган 
жойдаги тери рецептори воситаси билан вегетатив марказлар қитиқланади. 
Номлари юкррида келтирилган токсик моддалар қоннинг, мия суюқлигининг 
таркибига кириб, сўнг марказий нерв системасига таъсир кўрсатади. 
Қоннинг эритроцитлари ультрабинафша нурларининг катта дозаларини 
терига таъсиридан гемолизга учрайди. Бўёқлар (флуоросцент, эозин) ва 
эндоген бирикмалардан (порфиринлар, лецептин, холестерин) 
ультрабинафша нурларини эритроцитларга гемолитик таъсирини 
кучайтиради. Бу реакцияни фотогемолиз, реакцияни зўрайтирувчи 
моддаларни фотосенсибилизаторлар дейилади. Фотосенсибилизаторлар 
ультрабинафша нурларининг терига куйдирувчи таъсирини ҳам кучайтиради. 
Фотосенсибилизация ҳодисасини сабабини қуйдагича изоҳланади: 
фотосенсибилизаторлар молекуляр оксиген билан реакцияга кириб, уларни 
пероксидларга айлантиради. Пероксидлар эса тўқималарга атом ҳолидаги 
оксиген ажратади. Бунинг натижасида тўқималарни оксидлаш йўли билан 
парчаланиши (асосан оқсиллари) тезлашади. 
Порфирия касаллигида терида пайдо бўлган ўзгаришлар 
фотосенсибилизация билан боғлиқ. Порфирия деганда қонда порфирин 
унумларнинг ҳар-хил шаклларини миқдорини ортиши билан намоён бўливчи 
бир неча ирсий касалликлар (эритропоэтик уропорфирия, эритропоэтик 
протопорфириялар, ирсий жигар копропорфирияси ва ҳ.к) тасаввур 
қилинади. Порфирияли беморлар куёш нурига нисбатан ўта сезгир бўлади 
(сунъий нур терига таъсир қилмайди). Қуёш нурининг таъсирида қолган 
беморларни териларида эритема ва везикулалар (экссудат тўпланган кичик-
кичик пуфакчалар) пайдо бўлади. Вақт ўтиши билан терининг шикастланган 
жойларида майда-майда деформациялар юзага келади. Баъзида теридаги 
пуфакчалар йириик яраларга айланади ва у терида чандиқ ҳосил бўлишига 
олиб келади. Порфирияли беморларда гемолитик анемия, суяк ва бўғимларда 
деформациялар кузатилади. Талоғи ҳам катталашади. Meyer-Betz деган олим 
порфириянинг патогенезини ойдинлаштириш учун ўз организмида тажриба 
ўтказган. Бунинг учун у ўз организмига кўп микдорда порфирин юбориб, 
сўнг терисида куёш нурининг таъсирида пайдо бўлувчи ўзгаришларни 
кузатган. 
Ультрабинафша нурларининг (тўлқин узунлиги 290-380 нм) бир 
қисмини бластомоген таъсири ҳам мавжуд. Уларнинг узоқ муддатли таъсири 
75 


натижасида инсон териси билан ёпилмаган соҳаларида, ҳамда экспериментал 
ҳайвонларнинг терисини туксиз жойларида ўсма пайдо бўлади. Ер 
куррасининг экваторига яқин қисмларининг аҳолиси орасида тери ўсмаси 
билан касалланиш нисбатан анча юқоридир. Булар ультрабинафша 
нурларининг канцероген таъсирини терига таъсир этганида нурлар дозасига 
боғлиқ бўлишини кўрсатади. 
Қуёш шуъласининг кўринган қисмини таркибига кирувчи бинафша 
нурлар ҳам фотокимёвий таъсир кўрсатиш ҳоссасига эга. Аммо улар 
ультрабинафша нурларга нисбатан кучсиз таъсир қилади. 
Инфрақизил нурлар организмга асосан қиздирувчи таъсир кўрсатади. 
Тўлқин узунлиги 760-1400 нм бўлган нурлар осонликча тўқималарга кира 
олади ва уларни қиздира олади. Тўлқин узунлиги 1400 нм дан ортиқ бўлган 
нурлар эса терини юзаки қатламларида ютилади ва уларга куйдирувчи таъсир 
кўрсатади. Тўкималарга кирган инфрақизил нурлар улардаги физикавий, 
кимёвий, физиологик реакцияларни суръатини оширади, организмда 
маҳаллий ва умумий ўзгаришлар пайдо қилади. Уларнинг маҳаллий таъсири 
натижасида томирларнинг деворини ўтказувчанлик қобилияти зўраяди, 
томирлар кенгаяди, экссудация пайдо бўлади. Инфрақизил нурлар бутун 
организм даражасида модда алмашувини тезлаштиради ва тана ҳароратина 
кўтаради. Инфрақизил нурлари юқори иссикликни бошқарилиши 
бузилишига сабаб бўлади ва иссиклик уришини пайдо қилади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish