Патологик физиология


М Е Х А Н И К О М И Л Л А Р Н И Н Г П А Т О Г Е Н ТАЪСИРИ



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

2.1. М Е Х А Н И К О М И Л Л А Р Н И Н Г П А Т О Г Е Н ТАЪСИРИ 
Механик омиллар аслида физикавий омил бўлсада, аммо тибиётда кўп 
учраши, ўзига хос таъсирлар ва окибатларга эта бўлганлиги учун уларга 
тегишли маълумотларни алоҳида ифодалаш ва таҳлил қилиш анъана бўлиб 
крлган. Биз ҳам унга риоя қилишни маъқул топдик. 
Механик омиллар таъсири натижасида юзага келадиган 
касаликларнинг кўпчилигини травма (жарохат)лар ташкил этади. Экзоген 
сабаблардан юзага келган травмалардан ташкари баъзи эндоген сабаблардан 
юзага келган кассаликларнинг ривожланишида ҳам механик омилнинг 
аҳамияти бор. Масалан, гиперемиялар, гематомалар, артерияларнинг 
аневризмалари ривожланиб, ўсиб бораётган ўсмаларнинг ўз атрофларидаги 
тўкималарни механик равишда эзиши туфайли юзага келади ва бундай 
ўзгаришлар сўзсиз бемор аҳволини оғирлаштиради. 
Механик омил таъсири натижасида тўқималар бутунлиги 
(яхлитлиги)нинг бузилишига жарохатланиш дейилади. Жарохатларни шакли 
ва ўлчамлари зарба берувчи ашё турига, унинг кучи, умуман айтганда 
характерига боғлиқ. Шу туфайли кесилган, тешилган, чопилган, тилинган, 
эзилган ва бошқа жарохатлар (яралар) тафовут қилинади. Бундан ташкари 
жойи ва турига кўра очиқ ва икки тарафлама (бир томондан иккинчи томонга 
ўтиб кетган), ички органларга зарар келтирган ва зарар берган жарохатлар 
фаркланади. 
Зарба натижасида тўқималар силкиниши билан алоқадор бўлган 
ўзгаришлар ҳам юзага келади. Бундай вақтда тўқималарнинг анатомик 
тузилишида маълум ўзгаришлар ҳам юзага келади, лекин уларда жиддий 
физик-химёвий ўзгаришлар содир бўлмайди. Зарбани таъсирига тўқималарни 
силкиниши билан биргаликда ю м ш о қ майин тўқималарнинг эзилиши ва 
майда томирлар бутунлигининг бузилиши ҳам кузатилади. Шу ўзгаришлар 
билан намоён бўладиган силкиниш ҳолати контузия деб аталади. Бош мияни 
силкиниши ва калла суягининг контузияси кучли бош оғриғи, ҳушни 
йўқолиши ва марказий нерв системасининг хар хил бузилишлари билан 
ифодаланадиган огир касаликдир. Травмалар натижасида суякларнинг 
синиши, чиқиши юзага келади, сурункали ҳолларда эса суяк тўқимаси 
тузилишнинг чуқур ўзгаришлари кузатилади. 
Травмалар-жароҳатлар кўпинча қон оқиш ва тўқималарга қон 
қуйилиши билан намоён бўлади. Жарохатланган жойлар организмга 
инфекцияларни кириши учун очиқ дарвозалардир. Бактериялар билан 
зарарланган жарохатларда инфекцион жараёнлар ривожланади. Организмни 
қаршилиги заифланганидан инфекцион омиллар жароҳатли ердан бутун 
танага ёйилиб турли фасодлар ҳосил қилади ва сепсисга олиб келади. Бундай 
54 


ҳол асептика қоидаларига жиддий риоя қилинмай ўтказилган операцияда ҳам 
кузатилади ва бу тарзда юзага келган яралар септик яралар деб аталади. 
Жарохатланган организмда маҳаллий ўзгаришлардан ташқари умумий 
ўзгаришлар ҳам пайдо бўлади. Буларга оғриқ, қон оқиши тўқималарнинг 
парчаланиши натижасида ҳосил бўлган махсулотларнинг организмга 
тарқалиши, жарохатланган жойга бактерияларнинг тушиши ва ҳ.к кирада. 
Травма натижасида юзага келган умумий ўзгаришларнинг энг огири 
травматик шокдир. 
Жарохатланиш ривожланишида организмда юзага келадиган 
реакцияларда икки давр фарқ қилинади. Биринчи давр (1-чи кундан 4 
кунгача) вегататив нерв системаси симпатик фаолиятининг кучайши ва қонга 
кўп миқдорда адреналин ажралиб чиқиши ва шу туфайли бир канча 
ўзгаришларнинг содир бўлиши билан харакатланади. 
Адреналин моддалар алмашинувини тезалаштиради ҳужайра 
мембарасининг ўтказувчанлиги ва физиологик регенерация механизмларини 
заифлаштиради, томирлар ичида қонни ва тромбацитларни агрегациясини 
кучайтиради. Айни вақтда буйрак усти безларининг қобиқ қисмидан 
глюкокортикоидларни ҳосил бўлиши ортади. Улар томир деворининг 
ўтказувчанлик қобилиятини заифлаштиради ва ҳужайралар мембранларни 
мустахкамлаш йўли билан яллигланишнинг ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатади. Бу ўзгартиришдан сўнг бошланадиган иккинчи давр (4 кундан 10 
кунгача) учун вегетатив нерв системасининг парасимпатик қисми 
фаоллигини ортиши, буйрак усти безидан минералокортикоидлар 
секрециясини кўпайиши, тўқималар регенарациясини кучайтирувчи гуморал 
омилларнинг ажралишини кучайши ва ҳ.к. билан ифодаланади. Бу даврда 
модаллар алмашивунинг суръати меъёрига келади, жарохатни битиши 
тезлашади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish