Science and education scientific journal



Download 19,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/231
Sana29.04.2022
Hajmi19,76 Mb.
#589711
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   231
Bog'liq
Science and Education Volume 1 Issue 9

Калит сўзлар:
тест, саволлар, жавоблар, манбалар, китоблар, кўникмаси, 
малака ошириш, янги таълим стандартлари. 
 
USE OF FINE ARTS IN HISTORY LESSONS 
 
S.A.Khaydarov 
haydarov_sulaymon82@mail.ru 
TRChSPI 
Abstract: 
An analysis of a survey conducted to determine students' knowledge 
and perceptions of works of fine art in history lessons. 
Keywords:
tests, questions, answers, resources, books, skills, skills development, 
new educational standards. 
 
Таълим тизимини такомиллаштириш, янги устивор технологиялар орқали 
мазмун ва самарадорликни ошириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқди. 
Хусусан талабга жавоб берадигна дастур ва узвийлигини таъминлаган ҳолда 
такомиллаштирилган ва модернизациялаштирилган ўқув дарсликларининг янги 
авлодини яратилаётгани бунинг далилидир. 
Тарих фани дарсларида ўқувчиларнинг тасвирий санъат асарлари ҳақидаги 
билим ва тасаввурларини белгилаш мақсадида олиб борган сўровнома олиб 
борганимизда қуйидаги кўрсаткичларга эришдик.
Тарих фанини ўқитишда ҳам кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. 
Маълумки тарих фани орқали ўқувчилар ўтган даврлар тарихий воқеа 
ходисаларни ўрганиш ва билимга эга бўлиш билан барча сиёсат, маданият, 
санъат, иқтисод, ва ижтимоий ҳаёт ҳақида маълумотлар ва намуналар 
берилаётганлиги айни муддао бўлиб, ўқувчилар тарих фанини ўзлаштириш 
билан бирга тасвирий санъат асарларидаги билимлариниҳам оширадилар. 
"Science and Education" Scientific Journal
December 2020 / Volume 1 Issue 9
www.openscience.uz
458


Тасвирий санъат асари орқали ўша давр ижтимоий-сиёсий ҳаёти маданияти ва 
халқнинг нечоғлик ривожланганликлари ҳақидаги тасаввурга ҳам эга бўладилар. 
Ҳозирда мактабларимизда ўқувчиларнинг тасвирий санъат асарлари 
хақидаги тасаввурлари паст даражарни кўрсатмоқда (61%) турлари билиши эса 
ундан хам камроқни (55 %) ташкил этмоқда. Тарихимзни ҳаққонийлигини очиб 
берадиган манбаларни билмаслиги биз учун аччинарли холдир. Тасвирий санъат 
асарларининг бир қанча турлари мавжуд бўлиб уларнинг бизгача етиб 
келганлиги ўтмиш тарихимиздан сўзлайди. Китобат санъати, саххофлик, 
хайкалторошлиш ва бир қанча турлари хозирда ҳам сақланиб келмоқда ва 
халқимиз буни давом эттирмоқда. Бизнинг тарихимизда бундай асарлар ҳар 
қайси даврда ҳам топилгандир, лекин биз араблар мўғуллар босқини даврида бу 
манбаларни камроқ кўрамиз бизга маълумки ислом эътиқоди бууга йўл қўймаса, 
мўғулларнинг фан ва маданиятни тушунмаслиги билан боғлиқдир. Биз китобат 
санъатини ривожланишини 15 асрдан бошлаб кўрамиз сабаби бунда кўплаб 
асарда ишланган миниатюраларни кўрамиз. Ўқувчиларимизнинг бу санъат 
асарлари хақитдаги тушўунчалари эса 63% ни ташкил этмоқда. Тарихимизни 15-
16 асрларини очиб берувчи Зафарнома ва Бобурнома асарларини эса 
ўқувчиларимзнинг 65% билиши эса тарихимздага бўлган қизиқишини 
пастлигидан далолат бўлса керак. Биз бу билан ўқитувчиларни ва ўқувчиларни 
билим савиясини паст демоқчи эмасмиз балки уларга бу асарларни ўрганишни 
ва уларга дарсларни мувафаққиятли ўтишларига ёрдам беришни хохлаймиз. 
Шундай қилиб тарих дарсларидаги тасвирий санъат асарлари ҳақидаги 
берилган маълумотлар ўқувчиларда ҳам тарихни билишни, ҳам тасвирий санъат 
ҳақидаги билимларини ошишида муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари, 
дарсликларда берилаётган тарихий ёдгорликлар, бебехо саналиб бутун дунёга 
машҳур дурдона асар намуналари ўқувчиларда эстетик дид,, маданият ва билим 
кўникмаларининг шаклланишига замин яратади. 
Мақсадимиз дарс жараёнини савиясини ошириш, ўқувчиларнинг тарих 
фани билан бир қаторда тасвирий санъат турлари билан таништириш ва 
тасаввурларини ривожлантириш. 
Тарих фани ўқитишда ҳам кўпгина ўзгаришлар бўлмоқда. Фанларни 
интеграциялаб ўқитиш ва янги педтехнологиялардан фойдаланишлар йўлга 
қўйилди. Тарих дарсларида кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ўқувчиларни 
фанга бўлган қизиқишларини янада ўз тарихимизда бўлиб ўтган воқеаларга 
бўлган муносабатларини оширади. Тарихий мавзудаги тасвирий санъат 
асарларидан фойдаланишни йўлга қўйиш тарих фанининг самарадорлигини 
кўтаради. 
Тарихий асарларни ўрганиш уларга ишланган тасвирий санъат асарларини 
дарс жараёнига татбиқ этиш керак. Бизда тарихий асарлардан “Бобурнома”, 
"Science and Education" Scientific Journal
December 2020 / Volume 1 Issue 9
www.openscience.uz
459


“Зафарнома” ва кўплаб бошқа асарлар топилади. Уларга ишланган тарихий 
миниатюралар ўқувчиларда шу давр маданияти хақида маълумотлар беради. 
Зеро халқимизда “юз марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал” дейишади. 
Тарихий мавзудаги тасвирий санъат асарларининг турлари бир қанча бўлиб 
уларни дарсга татбиқ қилишда ДТСдан келиб чиқан ҳолда бўлиши лозим. Биз 
юқорида таъкидлаб ўтган асарлардаги миниатюралар яъни Зафарнома асарида 
ишланган Амир Темурни ҳарбий юриши ва маданиятини акс эттирилганлиги, 
Бобурнома асарида эса Бобурнинг ҳаёти ва Ҳиндистон ва тарихий воқеаларни 
тасвириланиши тарих мавзуларида кўргазмали восита сифатида фойдаланиш 
мумкин. Ўқувчиларнинг кўз онгида шу давр воқеа-ходисаларини акс эттириш ва 
ўқувчиларга шу даврни ҳис қилиб яшашига ёрдам беради.
Хулоса қилиб айтганда тарих фанини ўқувчиларга тасвирий санъат, турли 
тарихий кўргазма қуролларидан фойдаланган ҳолда ДТС дастури доирасида мос 
бўлган холда дарс ўтиш жоиздир. Бу билан ўқувчиларга нафақат тасвирий 
санъат, балки зиёратгоҳлар, қадимий жойларга, музейларга олиб бориш ва 
уларни ўқувчиларга тўғри етказа олиш уларни тарихимизга бўлган 
қизиқишларини ўстириш, ватанимиз тарихига бўлган ҳурматини янада ўстириш 
Ўтган авлод аждодларимизни бизларга қолдирган меросидан унумли фойдалана 
олишимиз зарурдир. Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек “Тарихсиз 
келажак йўқдир” деганларидек ҳар бир ўқувчи ўзининг тарихини, ўтмишини 
билган ҳолда келажак сари илдам қадам босиши зарурдир. Бизни фикримизча 
тасвирий санъат яни алломаларимиз қолдирган буюк тарихий тасвирий санъат 
асарларидан фойдаланган ҳолда ўқувчилар онгига етказа бериш керак. 

Download 19,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish