Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

Репаратив – регенератив усуллар 
Ультратовуш терапияси 


141 
Белнинг ТН6-10? рефлексоген – сегментар қисми ва ва эпигастрал 
соҳасига 0,2-0,4 Вт/см интенсивлик билан узлуксиз тартибда таъсир қилади 
(ошқозоннинг гиперсекретор, гиперацид ҳолатида) ѐки 4:3 импульс билан 
(гипоацид, гиперсекретор ҳолатда). Усул мўътадил ѐки ўзгарувчан, 5 
дақиқадан эпигастрал соҳага ва 2-3 дақиқадан паравербал қисмларга, ҳар 
куни, курс 10-15 муолажа. Усул қуйидаги ҳолларда қарши кўрсатмага эга: 
касалликнинг ўткир даври, қон кетиш. ошқозоннинг каллѐз яраси, ошқозонда 
янги ҳосилалар пайдо бўлиши, 2-даражали пилоростеноз. 
Пелоидотерапия
– Ошқозон соҳаси ва белнинг ТН5-8 сегментар 
қисмига аппликациялар кўринишида қўлланади. Балчиқ ҳарорати 38-40
0
даража, торф 34-38 даража, баъзи усулларда 20 даражагача. Сульфид 
балчиқдан фойдаланилганда муолажанинг давомийлиги 15-20 даи., сапрофел 
ва торф балчиғида 25-30 дақиқа, кунора ѐки 2 кун танаффус билан, курс 10-
15 муолажа. Қарши кўрсатмалар: ѐмон сифатли янги ўсмалар, ўпка сили, 
турли жойлашувга эга ўткир яллиғланишлар, сурункали касалликлар хуружи 
пайтида, декомпенсация босқичидаги юрак нуқсонлари, юракнинг ишемик 
касалликлари. 3 ФК дан кўп кучланишли стенокардия, бронхиал астма, 
гломерулонефрит, ошқозон циррози, бачадон миомаси ва тухумдон 
фибромиомаси гипофункцияси билан аѐллар жинсий аъзоларининг 
яллиғланиш касалликлари, туухмдон кистаси, менструация, ҳомиладорлик, 
тиреотоксикоз, қон касалликлари, юқумли касалликлари (шу билан бирга 
венерик касалликлар) 
Спазмолитик усуллар. 
Меъда гальванизацияси ва спазмолитиклар билан ички аъзолар 
электрофорези.
 
50-100 мл 0,25-0,5% ли новокаин эритмаси ва спазмолитик 
қўлланилади. Меъда сохасига кўндаланг усулда ток зичлиги 0,05 мА/см 
бўлган гальванизация ишлатилади. 15-20 дақиқадан, хар куни ѐки кунора, 
курс давомийлиги 10-15 муолажа. Спазмолитик самарасини ошириш учун 
200 мл новокаин эритмасига 10 томчи 01 % ли атропин ѐки 2 мл 2% ли 
папаверин эритмасини қўшиб ишлатиш мумкин. Одатий электрофорездан 


142 
фарқли ҳолда шиллиқ қаватлар кам фаол ва катта ҳажмли ва умумий 
импеданс қаршиликка эга бўлади. Шу билан боғлиқ ҳолда моддаларнинг 
шиллиқ қават ва ичак деворлари орқали ўтиши деярли йўқотишларсиз амалга 
ошади ва спазмолитик яққол спазмолитик ҳамда вазоактив самара бериб, 
тўғри ошқозоннинг асаб-мушак бойламларига таъсир қилади.
Парафин-терапия.
Парафин аппликациялари ошқозон соҳасига ва 
белнинг ТН-9 сегментар соҳасига қўйилади, парафиннинг ҳарорати 50 
даража 15-20 дақиқадан ҳар куни ѐки кунора, курс 10-15 муолажа.
Иммуномодулловчи усуллар 
Умбинал соҳанинг паст частотали СМВ-терапияси. Синусоидал 
модулланган ток қорин олд девори лимфа тугунлари соҳасида регионар қон 
айланишни фаоллаштиради, бу лимфоцит пролиферацияси ва синтез ѐки 
антителоларнинг фаоллашувига ѐрдам беради. Кам иссиқликка эга 
дозалардан фойдаланилади (доза 2), таъсир қилиш давомийлиги 5-10 дақиқа, 
кунора ѐки 2 кун кетма-кет 3 кун танаффус билан, курси – 5-6 муолажа.
Юқори частотали магнит терапияси.
Юқори частотали магнит 
майдони тимусни ва Т-лимфоцит иммунокомпонентларининг етилишини 
тезлаштиради. Қарши кўрсатмалар:жараѐннинг жадаллашуви, қон кетиши 
мавжуд бўлган эрозияли гастрит, анацид гастрит, ошқозоннинг каллѐз 
яралари, ошқозон бўйни стенози, кам интенсив 13,56 ва 27,12 Мгц частотали 
магнит майдонидан 8-10 дақиқа, кунора фойдаланилади, курси 10-12 
муолажа.

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish