Яллиғланишга қарши усуллар
Паст частотали УВЧ-терапия.
Бўғимларга кўндаланг методика
бўйича бир хил диаметрдаги конденсаторли пластиналардан ( шикастланган
бўғимга қараб) фойдаланиб таъсир этилади, тирқиш-2-3см, суст илиқ доза.
Давомийлиги-7-10 дақиқа ҳар куни ѐки кунаро, курс-8-10тагача муолажа.Бир
неча бўғим яллишланишида бир кунда симметрик бўғимларга(иккита катта
бўғим ѐки майда бўғимлар гуруҳи(панжа, товон)га) навбатма-навбат таъсир
этилади. Бундай муолажалар орқа миянинг тегишли сегментлари-бўйин ва
бел соҳаларига ЭПни УВЧ билан галма- гал қўйиш мумкин. Бўйлама
методика бўйича бир хил конденсаторли пластиналардан(боланинг ѐши ва
бўйига қараб) фойдаланиб таъсир этилади, бу пластиналар умуртқа бўйлаб
(С
VI
-Д
IV
ва Д
X
-L
II
) 2-3 см оралиқда жойлаштирилади, доза- иссиқлик
сезилмайди ѐки суст илиқ, кунаро 5,7,10 дақиқадан. Даво курси 7-8
муолажагача.
Юқори частотали магнитотерапия.
Индуктор буйрак усти безлари
соҳасига(Д
X
-L
II
тўғрисига) қўйилади, оралиқ-2 см, доза суст илиқ, 8-10
дақиқадан ҳар куни боланиг ѐшига қараб, курс-10 муолажа.
312
ДМВ-терапия.
5-12 Вт интенсивликдаги дециметрли тўлқинлардан
боланинг ѐшига қараб фойдаланилади, ҳар куни ѐки кунаро 6,8,10 дақиқа 5-8
муолажагача бир вақтнинг ўзида 1-2 бўғинга.
СУФ-нурланиш.
Галма-гал ҳар куни барча бўғимларни,аммо иккита
йирик ѐки майда бўғимлар гуруҳи(панжа, товон)дан ортиқ эмас, кўпинча
симметрик бўғимларни, терининг бир оз ѐндош қисмларини ҳам қамраб
олган ҳолда нурлантирилади(нур билан таъсир этиш майдони- боланинг ѐши
ва бўйига қараб 200, 300, 400см
2
дан ортиқ эмас);1,2,3 биодозалар
билан(терининг регионар сезгирлигига қараб) таъсир этилади.Худди шу
бўғимлар 2-3, камдан кам ҳолларда 4 кундан кейин қайта нурлантирилади,
жами бўлиб 3-4 марта. Кейинги муолажаларда интенсивлик олдинги
нурланишдаги эритеманинг ифодаланишини ҳисобга олган ҳолада 1-2
биодозага оширилади.Яққол ифодаланган трофик бузилишларда бўғимлар
соҳасини нурлантириш тегишли рефлексоген зоналар терисини 1-1,5 биодоза
миқдорида нурлантириш билан алмаштириш мақсадга мувофиқдир(ѐқа
соҳаси- қўл бўғимлари касалликларида, бел-дўмғаза- оѐқ бўғимлари
касалликларида).Кейинги муолажаларада таъсир этиш давомийлигини битта
биодозага оширилади. Ёқа соҳасини нурлантириш босқичма-босқич амалга
оширилади: бир мартада галма-гал икки майдон- олд томондан ўнг ва чап
ўмров ости ва усти соҳаси II қовурғагача, кейинги нурланишда(эртаси куни
эритема тўхтагандан кейин)-бўйин ва елканинг куракларни ярмигача бўлган
қисми. Бел-дўмғаза соҳаси нурлантирилганда терига L
II
дан думба
бўрмаларигача таъсир этилади. Буйрак усти бези соҳасига нур билан таъсир
этиш майдони-200-400 см
2
(боланинг бўйига қараб), интенсивлиги-1-2
биодозадан курс охирида 3-4 биодозагача. Даво курси-5 та нурланиш 2-3кун
интервал билан. Буйрак усти безлари ва шикастланган бўғимлар соҳасидаги
муолажаларни турли кунларда навбатма-навбат бажарилади. Нурлантиришда
букилиш, ташқи ва ички юзаларга таъсир этилади, интенсивлик-2,3,5 биодоза.
Даво курси-ҳар бир бўғимни 3-4 нурлантириш.
313
Do'stlaringiz bilan baham: |