Сийдик йўллари
касаллиги
Пиелонефрит
Гломерулонефрит
Сийдик тош
касаллиги
Оғриқ,гемодинамик,
метоболик
бузилишлар,
яллиғланиш,
астеноневротик
Шиш,оғриқ,гипертензия,
анемия,астононевротик,
ХПН,юрак
етишмовчилиги
Оғриқ,дизурия,
гипертензия,ОПН,
астононевротик
Реабилитация
-Яллиғланишга қарши УВЧ
ДМВ дори бн электрофорез
-Репаратив регенератив
метод инфрақизил
лазеротерапия УТТ
-Томир кенгайтирувчи
озокерит пелоидотерапия
инфрақизил нурлатгич
галванизация
-Сийдик хайдовчи ВМТ
ванналар
-Иммуностимулловчи СУФ
гелиотерапия
талоссотерапия
ДЖТ,пархез,фитотерапия
-Яллиғланишга қарши
УВЧ ДМВ дори бн
электрофорез
уроантисептиклар
-Иммуностимулловчи
СУФ гелиотерапия
-Иммуносупрессив УВЧ
ДМВ электрофорез
-Регенератив
лазеротерапия УТТ
пелоидотерапия ДЖТ
пархез,фитотерапия.
-Миорелаксация ва
спазмолитиклар:
ванналар,инфрақизил
нурлатгич
-Миостимулловчи метод
ДДТ амплипульс
-Сийдик хайдовчи ВМТ
-Томир кенгайтирувчи
галванизийия
галванизация парафин
-уролитиклар ДЖТ
пархез, фитотерапия
175
Физиотерапия яллиғланишни бартараф қилиш (яллиғланишга қарши
усуллар), дизурик синдромлар (миорелаксация, аналгетик, диуретик усуллар),
сийдик чиқарувчи йўлларни уродинамикасини тиклаш (диуретик усуллар)
мақсадида қўлланилади.
Сурункали цистит билан оғриган беморларни физик факторлар билан
даволаш усуллари
Гурухлар
Усуллар
Яллиғланишга
қарши
УЮЧ-терапия, СВЧ-терапия, инфрақизил лазер терапия,
ултратовуш терапия, аъзолар ичига электрофорез,
пелоидотерапия
Миорелаксация
Натрий хлорли ванналар, йод бромли ванналар
Аналгетик
Эритем дозаларда СУФ-нурланиш, диадинамотерапия,
амплипулстерапия
Диуретик
Амплипулстерапия,
ганглерон
амплипулсфорези,
ўтирувчи ванналар, маъданли сувларни ичиш билан
даволаш
Яллиғланишга қарши усуллар
УЮЧ-терапия.
Бир конденсатор электрод № 1-2 қовуқ усти соҳасига ,
бошқаси- бел-думғаза соҳасига ўрнатилади. Дозаси илиқдан паст (ѐки илиқ),
муолажа давомийлиги 10-15 дақиқа , ҳар куни ѐки 3-кун танаффус билан 2
кун кетма-кет, даво курси-10-12 муолажа. Усул яллиғланиш жараѐнининг
латент фазаси ва ремиссия фазасида бўлган сурункали цистит билан оғриган
беморларга кўрсатилган.
ДМВ-терапия.
Частотаси 460 МГц бўлган электромагнит тўлқинлари
билан контакт усулда қовуқ усти соҳасига (сийдик қопи проекцияси соҳаси)
таъсир этилади, чиқиш қуввати -20-40 Вт Муолажа давомийлиги 10-15
дақиқа, ҳар куни, курс-10-12 муолажа. Усул яллиғланиш жараѐнининг латент
176
фазаси ва ремиссия фазасида бўлган сурункали цистит билан оғриган
беморларга кўрсатилган.
Ултра товуш терапия
.
Сийдик қопи бўйин проекцияси ва анатомик
учбурчак соҳасига интравгинал ѐки интраректал қўлланилади. Сийдик
қопининг турли участкалари соҳасига 4-10 импулсли тартибда таъсир
этилади, давомийлиги 5-7 дақиқа ҳар куни, ҳар куни ѐки 3-кун танаффус
билан 2 кун кетма-кет, даво курси-10-12 муолажа. Ултратовуш терапия
яллиғланиш жараѐнининг латент фазаси ва ремиссия фазасида бўлган
сурункали цистит билан оғриган беморларга кўрсатилган.
Эндовезикал лазер терапия.
Қуввати 25 Вт, импулс узунлиги 3с,
ѐруғлик доғи диаметри 2-3 мм бўлган JAG-лазер билан ўтказилади, ѐруғлик
нури бошчасидан сийдик қопи шиллиқ қаватигача бўлган масофа 1-3 мм ни
ташкил қилади, ҳарорати 60-70˚С, даво курси-2-3 муолажа. . Усул
яллиғланиш жараѐнининг латент фазасида бўлган сурункали цистит билан
оғриган беморларга кўрсатилган.
Сийдик қопи проекцияси соҳасига инфрақизил лазер терапия.
Муолажа
параметрлари: 1000 Гц, бир зонага 2-5 дақиқа давомида, курс-7-10 муолажа.
Тўқима ичига электрофорез.
Сурункали циститда қўлланилади.
Исталган антибиотикнинг максимал бир марталик дозаси ва 1000 мл 0,9% ли
натрий хлорид изотоник эритмасида 3000 бирликда гепарин томир ичига
томчилаб юборилади (ампициллин, карбенициллин, ристомицин), Даволовчи
аралашманинг учдан икки қисми юборилгандан кейин қовуқ усти соҳаси
галванизация қилинади. Ток зичлиги 0,03мА/см², муолажа давомийлиги 10-
30 дақиқа, курс-10-12-15 муолажа. Катарал циститда1-2 курс ўтказиш керак ,
гранулематоз, буллезда – 2-3 ой интервал билан 2-3 курс.
Пелоидотерапия.
Давонинг санатор этапида қўлланилади, бўшлиқли
лойли тампонли усули бўйича (қин ва ректал), ҳарорати 38-42 ˚С, трусик
зонасига лойли аппликациялар билан бирга, муолажа давомийлиги 15-20
дақиқа, ҳар куни ѐки 3-кун танаффус билан 2 кун кетма-кет, даво курси-12-15
муолажа.
177
Do'stlaringiz bilan baham: |