1. бургут билан тулки



Download 0,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/42
Sana21.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#58970
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42
Bog'liq
Ezop pdf

150. ШЕР ВА СИЧҚОН 
Бир Сичқон ухлаб ѐтган Шернинг устидан пилдираб ўта бошлади. Шер 
уйғониб кетиб, Сичқонни тутиб олди ва уни емоқчи бўлди. "Сен, яхшиси, мени 
қўйиб юбор, — деб ѐлворди Сичқон, — кези келганда мен ҳам бу яхшилигинг 
учун сени фалокатдан қутқараман". Шер бу гапни эшитиб, хахолаб кулди ва 
Сичқонни қўйиб юборди. Лекин орадан бир оз вақт ўтгач, Сичқон, чиндан ҳам, 
Шерга берган сўзининг устидан чиқци — уни бир ўлимдан асраб қолди. Гап 
шундаки, Шер овчилар тузоғига илиниб қолган ва улар Шерни арқон билан 
дарахтга боғлаб қўйишган эди; Шернинг нола чекиб ўкирганини Сичқон 
эшитиб қолди ва дарҳол унинг олдига югуриб келди- да, арқонни кемириб, 
Шерни тузоқдан озод қилди. Сўнг деди: "У куни устимдан кулган эдинг — 
сенга яхшилик қилишимга гўѐ ишонмагандай. Мана, энди Сичқон ҳам 
миннатдорлик билдиришга қодир эканлигини билиб олдинг". 
Бу масал, баъзида энг қудратли, забардаст одамлар ҳам, тақцир тақозоси 
билан, энг заиф кишилар ѐрдамига муҳтож бўлишлари мумкинлигини 
кўрсатади. 
151. ШЕР БИЛАН ЭШАК 
Шер билан Эшак биргаликда яшашга қарор қилишди ва овга кетишди. 
Улар ѐввойи тоғ эчкилари яшайдиган ғорга келишди. Шер ғор оғзида туриб 
ичкаридан қочиб чиқаѐтган эчкиларни тутиб оладиган бўлди; Эшак эса ғор 
ичида бор овози билан ҳанграб эчкиларни чўчитиб қува бошлади. Мана, Шер 
бир талай эчкини тутиб олди, шунда ғордан чиққан Эшак: "Қалай, зўр 
бўлдими жангим, бопладимми эчкиларни қувишни?" деб мақтанди. Шер унга 
жавоб қилди: "Вой, бўлмасам-чи! Ўзим ҳам ваҳимага тушиб қочган бўлардим, 
агар ҳанграѐтган сен - Эшак эканингни билмаганимда". 
Мақтанчоқлик дардига учраган одам ҳам баъзида бу дардидан хабардор 
бўлган дўстлари олдида мақтана бошлайди ва уларга кулги бўлади, албатта. 
152. ҚАРОҚЧИ ВА ТУТ ДАРАХТИ 
Қароқчи катта йўлда бир одамни ўлдиради; буни кўр- ганлар унинг 
орқасидан қува бошлайдилар; ҳаммаѐғи қонга беланган қароқчи ўликни 
тунашга улгурмай, оѐғини қўлга олиб қочади. Йўлда учраган одамлар ундан: 
"Нега қўлларинг қон?" деб сўрайдилар. "Тут дарахтига чиқаѐтганимда қонаб 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


кетди", деб жавоб қилади қароқчи. Бу аснода уни таъқиб қилаѐтганлар етиб 
келишади ва тутиб шу ердаги Тут дарахтига осишади. Шунда Тут тилга кириб, 
Қароқчига дейди: "Сени қатл этишларида дор бўлиб хизмат қилганим учун 
афсус- ланмайман, зеро сен одам ўлдирдинг, бу ҳам етмагандек, ўз айбингни 
менга ағдармоқчи бўлдинг". 
Табиатан оқкўнгил, мехрибон бўлган одамлар ҳам кўпинча туҳмат гапни 
эшитганларида дарғазаб бўлиб кетадилар. 

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish