14
Касалликларнинг
сабаблари
Кўп ейиш
“Ҳар бир касалликнинг негизида тўқлик бор”.
(Муҳаммад (с.а.в.)
“Ейиш улар учун бир жазо, бир тузоқ ва бир кишан бўлажак”.
(Довуд (а.с.)
“Мечкайлик дарахтини эккан касаллик мевасини теради”.
(Мақол)
“Мечкайлик дарахти”нинг касаллик меваларини қандaй ҳосил қил-
ганига эътибор қаратсак.
Емак кўп ейилганда, ошқозон ҳазм
учун эритувчи ферментларга
эҳтиёж сезади. Фермент ишлаб чиқаришда тана қийнaлади ва бунинг
учун кўп энергия ва зарур озиқ моддалар талаб қилади.
Соғлом киши ошқозони 200-250 гр. овқатнинг биринчи ҳазмини -
озуқа ва ҳазм кучига қараб – 3 ёки 4 соат мобайнида жараённи оxирига
етказади. Бу миқдорда овқатни ҳазм қилиш учун юрак зўриқмайди.
Аммо икки баробар овқат ейилса - уни ҳазм қилиш учун, ортиқча
қисмини заҳира қилиш, метаболизма сарқитларини чиқариб ташлаш
учун - юрак 4-6 марта кўпроқ ишлашга мажбур бўлади.
Бундай ишлаш фақат
юракни эмас, овқат ҳазм қилиш, сақлаш ва
ортиқчаларини вужуддан чиқариб юборишга йўналган барча аъзо-ор
-
ганларни ҳам қийнайди.
Масалан, бир машина тошли, вайрон ва ноқулай йўлда тўғри йўлда
xаржлайдиган ёқилғининг бир неча марта кўпини сарфлайди. Масофа
бир xил, аммо сарфланган ёқилғи миқдори ҳар xил.
Мунтазам кучаниб ишлашдан ярамас ҳолга келган мотор каби, инсон
юраги ҳам ортиқча ишлаш оқибатида ўз ризқини тез тугатади. Чунки
бизга ажратилган умр - юрак зарблари (уришлари) саноқлидир.
Ёш одам кўп овқат еса, танаси қувватли бўлгани учун, уни ҳазм
қилади, ортиқча моддаларни эса ташқарига чиқариб ташлай олади.
Аммо кўп ейиш одат тусига кириб, танани зўрлаш давом этаверса, бу
қувват тугайди, бора-бора ортиқча моддалар вужуддан чиқарилиши су
-
саяди.
Вужуддаги ортиқча моддалар омборлари тўлганидан кейин эса, бу
моддалар қонга аралаша бошлайди. Бундан қон оғирлашиб, айланиши
секинлашади. Ортиқча моддалар томирларнинг деворларига ёпишиб,
вақт ўтган сайин, томирлар торая бошлайди.
Торайган томирлардаги қон, аъзоларни етарли даражада таъминлай
олмайди. Етарли озиқ олмаган аъзолар мияга “Биз очмиз!”, хабарини
юборади, тана кўп oзиқ талаб қилади ва инсон кўп ея бошлайди. Ва ин
-
сон кўп ея бошлайди!
Ея-ея қондаги ортиқча моддалар, томирдаги торайишлар яна-да орта
-
ди. Бундан қон қуюқлашади, аъзоларнинг очлик ҳисси кучаяди. Бундай
қон
айланиши кишида фикрни жамлаш, хотира, тушуниш, англаш ва
ўрганиш қобилиятини камайишига, танада касалликлар бир-бир ўзини
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
15
кўрсата бошлайди. Фикр ухлайди, ҳикмат ўлади, аъзолар тўхтайди, ин
-
соний сифатлар секин-аста йўқолади. Шундай қилиб, “Ейиш улар учун
бир жазо бўлади”, ҳикмати зуҳур бўлади.
Баъзи кишилар кўп ейишнинг бадалини семириб кетиб,
семизлик
келтирган касалликлар билан оғриб тўлайдилар. Баъзилар, аксинча,
қанча ейишса ҳам, озғинлигича қолаверишади. Бу тоифага мансублар
ўзларини семизлардан кўра соғломмиз деб ўйлашади. Аслида, уларнинг
ҳолатлари семизларникидан ҳам xавфлидир. Чунки моддалардан юзага
келган ортиқчаликлар, токсинлар ва қўшимча моддалар семизлар вужу
-
дида ёғга айлангани учун, органлар емирилишининг - қисман бўлса-да,
олди олинади.
Аммо озғинлар қонида айланган токсинлар температура, йўтал, тер
-
лаш, бурун оқиши, қусиш, ич кетиши, сизлоғичлар, чипқон воситасида
ташқарига чиқариш ишлови (функцияси) органларни чарчатиб, ярамас
ҳолга келтиради. Токсинлар мускул, бўғим ва аъзоларда йиғилиб, ўша
жойларда оғриқ, йиринглашув, кистлар ҳосил бўлишига ва
генетик
ўзгаришларга (мутацияга) сабаб бўлади. Бу кишилар тез-тез касаллана
-
диган, муаммоли ва асабий инсонлар ҳисобланадилар. Яъни кўп еб се
-
мирган билан кўп еб семирмаганнинг мубтало бўлган балоси айнидир.
“Аъроф” сурасининг 31-чи оятида
Do'stlaringiz bilan baham: