2-чи турдаги диабет инсулинга боғлиқ бўлмаган диабетдир.
Бу турдаги диабет асосан балоғат ёшларидаги кишиларда, вазнли ва
обезитга (семизликка) йўлиққан кишиларда учрайди. 10 та диабетик
бемордан 9 тасида инсулинга боғлиқ бўлмаган диабет учрайди Лекин
кейинроқ бу турдаги диабет ҳам инсулинга боғлиқ бўлган диабетга ай
-
ланиши мумкин.
Мазкур диабетда ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқаради, фақат
ишлаб чиқарилган инсулиннинг миқдори етарли бўлмайди ёки организм
томонидан етарли даражада ишлатилмайди.
Белгилари: тез-тез касалланиш, теридаги кесиклар ёки яраларнинг
қийинчилик билан битиши, тез-тез кичик ҳожатга (сийишга) қатнаш,
сийдикнинг рангсиз ва кўпикли бўлиши, иштаҳанинг ошиши, тез-тез
сувсираш, хира кўриш ва чарчоқликдир.
Аёлларда ҳомиладорлик даврида қонда шакарнинг юксалиши, 4 ки
-
лограмм атрофидаги вазндаги чақалоқни туғишлари 2-чи турдаги диа
-
бет мавжудлигидан далолат беради.
2-чи турдаги диабет ҳам икки гуруҳга бўлинади.
Биринчиси
, шакар мувозанатсизлигидан бошқа нарса эмас ва диабе
-
тик беморларнинг аксарияти мана шу гуруҳга киради.
Аралаш таом еганлар, қўшимча моддали овқат истеъмол қиладиганлар,
гидрогенлаштирилган ёғларни ишлатадиганлар, овқатдан кейин мева eб,
сув ичадиганлар, овқaтни оз чайнайдиганлар, тез ейдиганлар, кўп қаҳва
ичадиганлар олдинига ҳазмсизликка йўлиқишади, кейин шакар мувоза
-
натсизлигига дучор бўлишади.
Чунки аралаш ейилган овқатларни парчалаш учун зарур бўлган фер
-
ментлар бир-бирига зид бўлади. Бир-бирига зид ферментлар овқатни
парчалаш ўрнига, бир-бирини йўқота бошлашади ва инсулинга бўлган
эҳтиёжни оширадилар.
Бу ҳолда қонда шакарнинг юксалиши инсулин озлиги туфайли эмас,
инсулинга эҳтиёж ошгани сабабли юз беради.
Баъзан оддий озиқланишни тартибга солиш шакар мувозанатини ти
-
клаш учун етарли бўлмоқда. Бу турдаги беморларда овқатланиш тартиби
тўғриланади, ичаклар даволанади, жигар тозаланaди, кимёвий дори қабул
қилиш тўхтатилади, қон олдирилади ва шакар қайтиб тикланмайди.
Касалликнинг тез ва эмин тарзда ўтиши учун даволаниш қоидаларига
риоя этиш керак.
Иккинчи
турдаги диабетик касалларнинг иккинчи гуруҳида: ошқозоности
бези табиий инсулинни меъёрида ишлаб чиқаришни давом эттиради.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
197
Инсулин қондаги шакарни ҳужайралар билан таништиради ва уни
ичкарига олиб киришга рухсат сўрайди. Ҳужайралар баъзан бунга рух
-
сат беришади, шакарни ичкарига олишади, аммо кўпинча “йўқ” жавоби
-
ни беришиб, эшикларини очмайдилар.
Бу ҳолда шакарнинг ҳужайраларга кириши камаяди ва натижада ша
-
кар қонда қолиб кетиб, шакар миқдори кўтарила бошлайди.
Бу турдаги диабет, асосан, 40 ёш атрофидаги кишиларда кўп учрарди,
энди ёшлар орасида ҳам кенг тарқалмоқда.
Бу турдаги диабетга сунъий ширинлаштирувчи моддаларни ўз ичи
-
га олган таомларни ейдиган ва ичимликларни ичадиган кишилар, гени
ўзгартирилган жўхори, гуруч ва буғдой маҳсулотларини истеъмол
қиладиган кишилар кўпроқ дучор бўлишмоқда. Бу хил таом ва ичимли
-
клардаги шакар табиий бўлмагани сабабли ҳужайралар уни танимайди
ёки унга душман сифатида қарайдилар.
Сунъий шакарни ҳужайраларга киритишга авваллари ишлатилган,
чўчқадан олинган табиий инсулиннинг ҳам кучи етмайди.
Замонавий тиббиётда бу диабетни “инсулинга карши тураолган диа
-
бет”, дейилади ва бундай диабет билан оғриган беморларга сунъий ин
-
сулин қўлланилади.
Сунъий инсулин сунъий шакарни киритмаган ҳужайраларнинг эшиклари
-
ни синдириб, сунъий шакарни ҳужайралар ичига тиқиштиради. Ва юқорида
айтилганидек, ҳужайралар глюкозани ёқилғи сифатида ишлатиб, организм
-
нинг барча эҳтиёжлари учун керак бўлган энергияни ишлаб чиқаришади.
Ишлаб чиқарилган ана шу энергия - ҳужайраларнинг зикридир.
Ҳужайра зикрининг хусусияти ишлатилган глюкозанинг (ейилган
луқманинг) хусусиятига боғлиқдир. Глюкозанинг (ейилган луқманинг)
ҳусусияти ўзгарганда, унинг маҳсулоти бўлган ҳужайранинг зикри ҳам
ўзгаради.
Бу ҳoлатда сунъий инсулин воситасида xавфли ташқи моддалар
-
ни ҳужайрага киритиш, бу тарзда метаболизм ва иммунитет тизими
қонунларини бузиш, ҳужайраларнинг зикрини ўзгартириш - турган бит
-
ган зулмдир. (
“GMO”
бўлимига қаранг.)
Дунёда инсулинга муҳтож қандли диабет билан оғриган беморлар
-
нинг аксарияти қуйидаги гуруҳларга бўлинадилар:
GM маҳсулотини кўп истеъмол қиладиган америкаликлар;
Қон гуруҳи“B” бўлгани сабабли GM маккажўхори маҳсулотларини
ҳазм қила олмайдиган, аммо маккажўхори маҳсулотини кўп миқдорда
истеъмол қиладиган, келиб чиқиши Африкадан бўлган америкаликлар;
Ўз мамлакатларида табиий таомларни оз еб, Европа ва Америкага ке
-
либ, озиқланиш одатини ўзгартирган осиёликлар;
Сунъий маза ширинлаштирувчиларни ўз ичига олган тайёр таом ва
ичимликларни кўп истеъмол қилувчи болалар ва ёшлар.
198
Касалликлар ва уларнинг давоси
Дунё стандартларига кўра, 100 килограмм шакарга 2 килограмм ши
-
ринлаштирувчи модда қўшилиши мумкин. Аммо Туркияда шу онда 100
килограмм шакарга қўшиладиган ширинлаштирувчи модда миқдори 15
килограммга чиқиб, оммавий зарарланиш даҳшaтли тус олган. Америка
-
дан келтириладиган GM жўхориларидан ширинлаштирувчи модда иш
-
лаб чиқарадиган ширкат Туркиядаги бу нисбатни, яъни 15 килограммни
кам деб ҳисобламоқда ва уни 45 килограммга етказмоқчи!
Бугунги кунда Туркияда 486 минг тонна сунъий ширинлаштирувчи
ишлаб чиқарилмоқда. Туркияда шакарга қўшиладиган ширинлашти
-
рувчи модда миқдори 15% даражасида қандли диабет касаллиги шун
-
чалик кенг тарқалган бўлса, бу миқдор 45% га чиққанда, касалликнинг
тарқалиш миқёсини тасаввур қилаоласизми?...
Do'stlaringiz bilan baham: |