ГУЛБАХМАЛ,
ХАТМИГУЛ - ШТОК -
РОЗА РОЗОВАЯ
-
ALCEA ROSEA
97
Доривор ўсимликларни ўстириш ва етиштириш
41–
китоб
L
Ўсимликнинг тавсифи.
Гулбахмал кўп йиллик, бўйи 80-
250 см га етадиган, пояси тик ўсувчи ўсимлик. Интродукция
шароитида 1 йиллик ўсимлик сифатида етиштирилади. Барг-
лари катта, панжасимон кўринишда. Гуллари катта, диаметри
12 см, турли хил оқ, қизил ва қора рангда, қўнғироқ шаклида,
тўпгулда жойлашган. Июль-сентябрь ойларида гуллайди.
Ўсимликнинг тарқалиши.
Гулбахмалнинг ватани Болқон
ярим ороли. Ўзбекистонда манзарали ва доривор ўсимлик
сифатида интродукция қилинган.
Агротехник тадбирлар.
Гулбахмал одатда уруғлари орқа-
ли кўпайтирилади.
Ўсимлик катта майдонга экиш учун қуёш нури яхши ту-
шадиган майдон танланиши керак. У унумдор тупроқни
ёқтиради. Ҳайдаб дам бериб қўйилган, шунингдек, ҳайдаб
экин экиладиган ерларда гулбахмал етиштириш мақсадга
мувофиқ. Ўсимлик узоқ вақт ва ялпи гуллаши учун кучли ра-
вишда фосфор ва азотли ўғитлар солиш керак. Кузги шудгор
вақтида ҳар гектар ерга 30-40 тоннадан гўнг ёки 20 тонна
гўнгга 45 кг азотли ёки 60 кг фосфорли ўғитлар аралашти-
риб солинади. Майдон 25-30 см чуқурликда ҳайдалади, мо-
лаланади ва 90 см оралиқда қаторлар тортилади.
Гулбахмал эрта баҳорда экилади. Уруғ 2-3 см чуқурга қа-
далади. Гектарига 10-12 кг дан уруғ экилади. Уруғлар, уруғ
экиш ускунаси ёрдамида экилади. Апрель ойида майсалар
униб чиқади. Агар уруғ экилаётганда 1:3 нисбатда чириган
гўнг аралаштирилса, қатқалоқ ҳосил бўлмайди.
Парвариш қилиш ишлари дастлабки кўчат ҳосил бўлиши
биланоқ бошланади. Биринчи ўтоқ вақтида ягана ҳам қили-
ниб, қатор оралари 15-20 см масофада, ҳар бир уяда 1-2 та-
98
100 китоб тўплами
дан ўсимлик қолдирилади. Қатор оралари юмшатилади ва
бегона ўтлардан тозаланади.
Мавсум давомида гулбахмал майдони 13 марта суғори-
лади (майда-1, июнь-июль-август-2-3 мартадан, сентябрь-2).
Ҳар 2-3 суғоришдан кейин зарурат туғилганида, шох-шабба-
си бир-бири билан туташиб кетгунига қадар ер юмшатила-
ди, қаторлардаги бегона ўсимликлардан тозаланади.
Ўсимлик яхши ривожланиб, шох-шаббалари баланд
бўлиши, гулларидан юқори ҳосил етиштириш учун, гекта-
рига 50 кг ҳисобида икки марта азотли ўғит берилади: би-
ринчи ўғитлаш - майса ҳосил бўлганидан 15-20 кун кейин,
иккинчиси гуллашнинг бошланишида ўтказилади.
Шунингдек, махсус уруғчилик экинзорлари барпо этил-
ганида, текис, сув таъминоти яхши ва ҳосилдор тупроқли
алоҳида ерлар ажратилади. Бундай майдонларда гулбахмал
агротехникаси саноат учун хомашё етиштириладиган экин-
зорлардагига ўхшаш, лекин гулбахмал туплари орасидаги
масофа 20-25 см бўлади.
Гулбахмалнинг гуллаш даври июнь-август ойларига
тўғри келади. Сентябрь ойида уруғ пишиш бошланиб, тўп
тугма уруғлар ой охирида терилади.
Ҳосилдорлик гектар ҳисобига 6-8 центнерни ташкил этади.
Тавсиялар.
Тоғолди адирликларининг текис, унумдор ва
қишлоқ хўжалигининг асосий экинлари экиладиган майдон
атрофларида экиш мумкин.
99
Доривор ўсимликларни ўстириш ва етиштириш
41–
китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |