Курс иши Мавзу: Онтогенезда даврлаштириш муаммоси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/16
Sana27.04.2022
Hajmi0,92 Mb.
#585619
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Feruza

даври», »кризис
давр», «қийин давр» 
каби номларни олган психологик 
кўринишлари билан характерланади. Чунки, бу ёшдаги ўсмирларнинг 
хатги-ҳаракатида муқобил, янги шароитларда ўз ўрнини топа 
олмаганлигидан психик портлаш ҳоллари ҳам кузатилади. Ўз даврида
Л.С. 
Виготский 
бундай ҳолатни 
“психик
ривожланигидаги кризис» 
деб 
номлаган. Кичик мактаб давридан сўнг бола алоҳида олинган шахс 
сифатида ўз-ўзига муносабатини шакллантириш жараёнида асосан икки 
босқични бошидан кечиради. Бу босқичлар ўсмирлик ёшини икки хил 
даврга - кичик ўсмирлик даври ва катта ўсмирлик даврларига тўғри келади. 
Биринчи босқичда ўсмир ўзини ”бола”лардан
ажратиб, энди ўзини 
катгалар оламига мансублигини таъкидламоқчидек бўлади. Катталар 
ҳаётига киришга қизиқиш ўсмирларнинг асосий характеристикалари 
ҳисобланади.
Бу давр учун катталарнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш ва 
ўзининг мана шу ярашмаган қилиқларига танқидий баҳо бера олмаслик, 
унинг катта ёшли кишиларга яқин бўлиши, ёрдам бераётган бир гуруҳ 
тенгдошлари билан ортиқ даражада боғлиқ бўлиб қолиши ва шу сингари 
ҳолатлар характерлидир. Иккинчи босқичда ўсмир энди ўзининг ёш бола 
эмаслигига шубҳа қилмайди ва ўзлигини аниқ англай бошлайди, ўз 
шахсини улуғлаб, ўзига хос ҳаракатлар қила бошлайди. Ўсмирларни ўз 
шахслари ҳақидаги фикрлар кўпрок қизиқгиради, улар ўзларини билишга, 
мақсадди ривожлантиришга, тарбиялашга ҳаракат қиладилар. Ўсмирлик 
даврида ички эркинликнинг ўсишида, уз-ўзини англаш лаёқатларида, 
мустақил хатти-ҳаракатларида катта сифат ўзгаришлари юз беради. Бундай 
ўзгаришларнинг юзага келишида ироданинг ҳам аҳамияти катта. Ирода 


24 
олйй психик функция сифатида ўсмирнинг эркин ҳаракат қилйш қуроли, 
шунингдек, шахси ривожининг магистрал чизиғи бўлиб ҳисобланади. Бу 
даврга келиб унинг ҳаракатлари ўзи билан ўртоқ бўлган бир гуруҳ 
тенгдошларига боғлиқ бўлмай қолади. Ўртоқлари ўсмирга ўзи 
тўғрисидаги нотўғри тасаввурлардан қайтиб, жиддий ўйлаб кўришга уни 
мажбур қилмоқчи бўлганларида ҳам у бемалол рад жавобини бериши ва ўз 
фикрида қатьий туриб ҳимоя қилиши мумкин. Бу даврда ўзга кишиларнинг 
ички дунёсига ортиқча қизиқиш билан қараш ва ўз хатти-ҳаракатларини 
ўзи тахдил қилиш, ўз-ўзини тарбиялашнинг элементларини юзага келиши 
манна шу иккинчи босқичдаги ўсмирлар ҳаётига хос хусусиятлардир. 
Ўсмирлик даврига кўпинча сўзга кирмаслик, ўжарлик, тажанглик, ўз 
камчиликларини тан олмаслик, урушқоқлик каби салбий хусусиятлар 
хосдир. Ўсмирлар ҳаётда, экранда ва китобларда катгаларнинг 
мустақиллигини ва эркинлигини, уларнинг катга ва қизиқарли ишларини, 
дадил ҳаракатларини, қаҳрамонликларини, атрофдагилар орасидаги 
обрўларини қўрадилар ҳамда ҳавас қиладилар.Ўсмирда 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish