Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими вазирлигининг



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

100-§. Халқ таълими вазирлигининг
бош назоратчи
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
298. Лавозим вазифалари: 
275 
1229 
Бошқарув 
а) бўйсинувига қараб бош бошқарма, бошқарма ва бўлим бошлиғи томонидан ўзига 
юклатилган топшириқлар ижросини тўлиқ бажариш ва улар юзасидан тегишли таклифлар
киритиш; 
139 


б) ўз йўналиши бўйича халқ таълимини бошқарув органларининг истиқбол иш
режаларини, яхлит мақсадли дастурларини, тизимнинг бўлинмалари муаммолари билан 
боғлиқ бошқа ҳужжатларга киритиш учун берилган таклифларни таҳлил қилиш ва уларни 
умумлаштириш ҳамда ўз вақтида, сифатли бажарилиши бўйича мониторингини амалга
ошириш, вазирлик тассаруфидаги умумтаълим муассасаларининг фаолиятини диагностик 
таҳлилини ўтказиш бўйича намунавий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, ўз
вазифасини бажариш учун зарур бўлган услубий ишнамалар (жадвал, назорат ишлари, тест 
материаллари, анкета ва бошқалар)ни тайёрлаш, ўқувчиларнинг ўқув ютуқлари савияларини 
таҳлил этиш, бўлим фаолияти билан боғлиқ статистик маълумотларни йиғиш, 
умумлаштириш, бош бошқарма, бошқарма ва бўлим бошлиғи ҳузуридаги ишлаб чиқариш 
мажлиси муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан материаллар тайёрлаш; 
в) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим мактаблари учун дарслик ва ўқув
адабиётларини яратиш, нашр этиш ва таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича бўлим 
бошлиғига таклифлар киритиш, нашриётлар томонидан дарсликларнинг чоп этилиши ва 
жойларда сотувни ташкил этилишига доир ишларни ўрганиб бориш ҳамда назорат қилиш,
уларнинг натижалари бўйича вазирлик раҳбариятига тегишли маълумотлар тайёрлаш, 
умумий ўрта таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалар танловини ташкил 
этиш ҳамда ўтказишда иштирок этиш, бошқармалардан шаҳодатнома, гувоҳнома ва синф
журналларига буюртмалар йиғиш ва уларни буюртмаларга асосан тақсимлаш, Республика 
фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ғолибларига гувоҳнома ва 
сертификатлар намуналарини, уларни ҳисобга олиш дафтарларини тайёрланишида иштирок 
этиш ва улардан самарали фойдаланишини назорат қилиш; 
г) ўз йўналиши бўйича умумтаълим муассасалари, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган 
давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари учун таянч ва намунавий ўқув
режаларини ишлаб чиқиш, имтиҳон материалларини, битирувчи синфлар якуний 
аттестациясини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар тайёрлаш, уларни 
бажарилишини назорат қилиш, ўқувчиларнинг халқаро ва Республика фан олимпиадаларини 
ташкил этишда ёрдам бериш; 
д) ўз йўналиши бўйича яратилаётган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини 
тайёрлашда фаол иштирок этиш, таълим тизимини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни жойларга етказиш ва назоратини олиб бориш, вазирликнинг бошқарма ва 
бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш; 
е) ўз йўналиши бўйича талаба ёшларни илмий
-
тадқиқот ишларига кенг жалб
қилинишини таъминлаш; 
ж) ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги
вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини халқ таълими 
тизимида амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан 
ҳамкорликда маънавий
-
ахлоқий тарбия йўналишида семинар
-
тенинглар ташкил этиш,
халқаро ташкилотлар томонидан таълим соҳасида олиб борилаётган профилактик дастур ва 
лойиҳаларда иштирок этиш, ўқувчилар орасида жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик 
ва шунга ўхшаш зарарли иллатлардан сақланиш, унинг олдини олиш чораларини кўриш 
бўйича кенг қамровли тарғибот
-
ташвиқот ишларини олиб бориш, мактаб ўқувчиларининг
баҳорги, ёзги, кузги, қишки дам олишларини режалаштириш ва мазмунли ўтказилишини 
ташкил қилиш; 
з) ўз йўналиши бўйича доимий равишда бошқармадан куз
-
қиш мавсуми бўйича,
вазирлик тасарруфидаги таълим муассасаларида электр энергиясига, табиий газга ва тоза 
сувга бўлган эҳтиёжи таъминланиши бўйича маълумотларни, таълим муассасалари бино ва 
иншоотларидан фойдаланиш меъёрлари (ёнғинга қарши, санитария
-
гигиена, экологик ва 
140 


бошқалар)ни тўлиқ бажарилиши устидан назорат қилиш, таълим муассасаларида олиб
борилаётган қурилиш
-
таъмирлаш ишлари тўғрисида ҳисоботларни республика бўйича 
умумлаштириш ва бошқарма бошлиғига тақдим этиш; 
и) ўз йўналиши бўйича таълим муассасалари учун харид қилинадиган жиҳозларнинг 
жойларга етказиб берилиш аҳволи бўйича мониторинг олиб бориш, “Ўқув
-
таълим таъминот”
Давлат унитар корхонаси орқали 1
-
синф ўқувчиларини бепул ўқув қуроллари, кам 
таъминланган оилалар ўқувчиларини қишки иссиқ кийим-бош билан таъминланиши, таълим 
муассасаларини кўмир, суюқ ёқилғи лимитларини белгиланган муддатларида берилиши 
бўйича маълумотларни йиғиш ҳамда умумлаштирган ҳолда бошқарма бошлиғига тақдим
этиш; 
к) ўз йўналиши бўйича хорижий сармояларни жалб қилиш юзасидан тегишли лойиҳа 
ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этиш, таълимнинг ҳудудий бошқарув органларида ташқи
алоқалар бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар йиғиш, уларни ўрганиш ва
бўлим бошлиғига тегишли маълумотномалар тайёрлаш, халқ таълими тизимидан хорижий 
хизмат сафарига жўнатилаётган халқ таълими ходимларининг, ўқувчиларнинг тегишли виза 
ва рухсатномаларни олишида ёрдам кўрсатиш; 
л) ўз йўналиши бўйича болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқув жараёни ва меҳнат
интизомини назорат қилиш, уларнинг ўқув жараёни учун зарур бўлган ўқув қўлланмалар,
нота ва материаллар билан таъминланиш даражаси юзасидан мониторинг олиб бориш,
уларнинг моддий-техник базасини ўрганиш бошқарма бошлиғига тегишли таклифлар 
киритиш, вазирлик томонидан ўтказиладиган мусиқа ва санъат йўналишидаги республика ва 
ҳалқаро танловларини ташкиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш, мактаб ёшидаги 
болаларни мусиқа ва санъат соҳасига қамраб олиш хусусида тарғибот
-
ташвиқот ишларини 
олиб бориш; 
м) ўз йўналиши бўйича ҳужжатлар ва топшириқларнинг автоматлаштирилган 
назоратга қўйилишини, уларнинг бажарилишини кузатиб бориш, огоҳлантирувчи назоратни,
ижро интизомини якунлашни таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши
ягона тизимининг маълумотлар базасини юритиш, ижро интизомининг жорий (ҳар кунлик) ва 
ҳар ойлик таҳлилини ўтказиш, ҳар ўн кунда таркибий бўлинмалари раҳбарларига навбатдаги 
ўн кунликда ишлари тугалланиши лозим бўлган ҳужжатларни шакллантириш ва улар
тўғрисидаги маълумотнома
-
эслатмаларни ёзма ва электрон шаклда юбориш, ҳар ойда 
навбатдаги ой мобайнида ишлари тугатилиши лозим бўлган ҳужжатларни шакллантириш ва 
улар тўғрисида вазирнинг биринчи ўринбосарига ахборот бериш ҳамда бу ҳақида таркибий 
бўлинмалар раҳбарларига эслатмалар юбориш; 
н) санитария
-
гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. 
299. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) бўлимнинг фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштириб боришда иштирок 
этиш; 
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув
-
услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини; 
г) мактабгача, умумий ўрта, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ва илмий тадқиқот
тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни 
бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда 
фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга 
қўйиш усулларини; 
141 


д) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни; 
е) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари,
кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни; 
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
з) бошқармага келиб тушадиган хат ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ҳамда
раҳбариятнинг кўрсатмасига мувофиқ, уларга тегишли жавоблар тайёрлаш, бу масалалар
юзасидан бош бошқарма, бошқама, бўлимда ижро интизомини таъминлаш; 
и) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
300. Малака талаблари: 
а) камида бакалвр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish