Сентябрь 2020 10-қисм
Тошкент
моҳияти айнан ўзликни англаш билан белгиланса-да, бироқ унга олиб борувчи йўллар –
восита ва усуллар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Шарқ маънавияти юксак ахлоқийлик
ва билимнинг узвийлигида бу масалага ечим ахтарса, Ғарб олимлари рационал тафаккур
орқали ўзликни англаш масаласига эътибор қаратади. Юқоридаги параграфларда айтиб
ўтганимиздек, Жак Лакан Ғарб ва Шарқ дунёқарашини кенг контекстда таҳлил қилишга
ҳаракат қилган. Унинг тадқиқотларини ўта маҳсулдор деб аташ ўринли.
Инсон ўз ҳаётининг маъносини йўқотиши унинг руҳиятида “экзистенциал вакуум”, яъни
бўшлиқнинг пайдо бўлиши оқибати бўлиб, у шахс учун катта фожиадир. Шунинг учун
президент Ш.М.Мирзиёевнинг бу бўшлиқнинг хавфли эканига такрор ва такрор эътибор
қаратгани диққатга сазовор: “Кези келганда илгари айтган бир фикримни такрорламоқчиман:
бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди. қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими,
ҳеч шубҳасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади, ”
1
- дейди У.
Умуман олганда , бу муаммо юксак маънавиятга ташна ҳар бир инсон ҳаётида ҳамиша
кўндаланг бўлиб турган. Масалан, Л.Н.Толстой, М.Ф.Достоевский каби машҳур ёзувчи-
лар, шоирлар, файласуфлар ўзлари интилишлари керак бўлган қандайдир олий ғоявийлик
етишмаслигидан қаттиқ азоб чекканлари маълум. Л.Н.Толстой ўз дунёқарашида маънавий
бўшлиқ вужудга келгани туфайли қандай фожиавий туйғуларни бошдан кечирганини, хатто
бу холатга бардош бера олмай ўз-ўзини ўлдиришга қадар бориб етаёзганини “Иқрорнома”
номли биографик асарида батафсил ёритган. Лекин ўтмишда бу муаммо айрим буюк шах-
слар бошига тушган бўлса, эндиликда бутун инсоният маънавий маданиятда ҳосил бўлган
шу катта бўшлиқ туфайли дард чекмоқда.
Хўш, оғир хасталикка учраган маданиятимизнинг янги парадигмасини, унинг туб
асосларини энди нима ташкил этиши керак? Шуни аниқламай туриб маънавиятни
соғломлаштириш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Юқорида ҳам таъкидлаганимиздай,
маданиятнинг туб асосларини ўрганиш азалдан фалсафанинг вазифаси бўлиб келган эди
ва у “маданиятни рефлексиялаш” деб аталарди. Шунга биноан ҳозирги даврда фалсафада
бутун дунё миқёсида жуда кенг маънодаги маданият рефлексиясини амалга ошириш жа-
раёни кетаётганини кузатиш мумкин.
Ҳозирги замон йирик файласуфлари, мутафаккирлари, олимлари ушбу рефлексияни
амалга ошириш учун инсон ва жамият ҳаёти ва фаолияти тарихнинг турли даврларида
ҳукмрон мавқега эга бўлган дунёқараш турли тарихий шакллари – мифология, дин, фал-
сафа, фан – томонидан қандай йўналтириб турилганини, уларнинг маданият туб асосла-
ри (базислари) сифатида галма-гал майдонга чиққанларининг сабабларини ва ижтимоий
ҳаётнинг ҳар бир даврида ўзига ҳос иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ахлоқий ва бошқа
фаолият йўналишларини белгиловчи вазифани бажаришда қандай ўзига хосликларга эга
бўлганларини чуқур ўрганмоқдалар. Зеро, ҳар битта даврда юзага чиқадиган конкрет му-
аммолар ечими ўша даврда қайси дунёқараш шакли
ҳукмрон мавқега эга бўлгани, унинг
ютуқ ва камчиликлари билан узвийдир. Бир дунёқарашнинг иккинчиси билан алмашину-
ви эски дунёқараш янги муаммоларни ечишга қодир бўла олмай қолиши, яъни кризисга
учраши тарзида содир бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ш.М.Мирзияев. “Эркин ва Фаровон, Демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда
барпо этамиз”. – Тошкент, Ўзбекистон, 2017
2. И.А.Каримов. ”Юксак маънавият – Енгилмас куч”. – Тошкент, Маънавият, 2013.
3. Абу Наср Форобий Фозил одамлар шаҳри. –Т.: Абдулла қодирий номидаги адабиёт
ва санъат нашриёти, 1993.
4. Абу Ҳомид Ғаззолий. Кимёи саодат. –Т.: Адолат, 2006.
5. Жалолиддин Румий Ичиндаги ичиндадур. –Т.: Янги аср авлоди, 2003.
6. Имомназаров М. Миллий маънавиятимиз назариясининг чизгилари.- Т.: Шарқ, 1998.
7. Жак.М.Э.Л . Воспоминания, сновидения, размышления. –М.: Практика, 1996.
8. Шермуҳамедов С., Шермуҳамедова Ж. Ижтимоий тараққиёт ва маънавий маданият-
нинг ўзаро таъсири.- Ф.: Фарғона, 1999.
1
Sh.mirziyoyev .Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining
kundalik qoidasi bo‘lishi kerak, T: “o‘zbekiston” 2017, 21-bet
184
Do'stlaringiz bilan baham: |