Сентябрь 2020 10-қисм
Тошкент
ЮКСАК МАъНАВИЯТЛИ ШАХСЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ
МАСАЛАСИ
Соатова Малоҳат Шомурод қизи
Аннотация:
Ушбу мақола глобаллашув даврида жамиятимиз аъзоларини юксак маъна-
виятли шахс қилиб тарбиялашда ўзликни англаш масаласининг моҳияти ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
Юксак маънавият, онг,комил инсон,экзистенциал вакуум,тана ва руҳ.
Ҳозирги даврда юксак маънавиятли шахсларни тарбиялаш нафақат жамият ва давлат
учун, балки техника асрининг мураккаб талабларига жавоб бера олиш учун интилаётган
ҳар бир шахснинг ҳам энг зарурий мақсадларидан бирига айланмоқда. Зеро, “маънавият
- инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иро-
дасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч,
унинг барча қарашларининг мезонидир
1
. Шундай экан, маънавиятни инсон борлиғининг
энг асосий устуни десак, хато бўлмайди. Зеро, Жак Мери Эмиль Лакан – Ғарб олими
бўлса-да, у аксарият Европа тадқиқотчиларидан фарқли равишда - инсон моҳиятининг
сабаби руҳда деб таъкидлаган эди.
Инсон борлиғини англаш ўзликни англашдан бошланади. Эҳтимол икки минг йилдан
аввалроқ Суқрот бежиз “Ўз ўзингни англа”, демаган бўлса керак. Шарқда инсоний сифат-
ларнинг энг чўққиси, яъни юксак маънавиятлилик комил инсон ғояси билан айнийдир.
Комиллик тарихнинг айрим даврларида одобли, чиройли хулқ эгаси бўлиш билан чеклан-
ган. Ўрта асрлар мусулмон Шарқида, хусусан тасаввуф таълимоти асосида комил инсон
ғоясининг мукаммал тамойиллари ишлаб чиқилди. Бунда инсон нафақат гўзал ахлоқий си-
фатлар, балки донишмандлик ва оқиллик каби хусусиятлар билан бирга, ёвузлик, жаҳолатга
қарши эзгулик билан курашиш, жамият тараққиёти – халқ учун фидокорона хизмат қилиши
каби мақсадлар билан бойитилди. Бу мақсад йўлидаги ҳиссиётларни тарбиялаш, юқоридаги
мақсадларни амалга ошириш учун асосий куч – муҳаббатни шакллантириш билан амалга
оширилган. Ҳозирги кунга келиб эса, юксак маънавиятли шахс тушунчаси турлича талқин
қилинади. Бунда Ғарб ва Шарқ анъаналарининг бирлашувини кўришимиз мумкин.
Изланишлар шуни кўрсатадики, Ғарб ва Шарқ қарашлари тубида инсоннинг икки си-
фати – тана ва руҳ ўртасидаги кураш, томонлар нисбати муайян маънода маънавиятлилик-
нинг асосий мезони бўлиб хизмат қилар экан. Ўрта асрлар мусулмон Шарқи фалсафасида
куфрга кетиш, ўзининг дунёвий шон-шухрат, давлатига, истак-майлларига сажда қилиш
инсонни энг тубан ҳатти-ҳаракатларга бошлаши мумкинлиги ҳақида Ғаззолий шундай
дейди: “Бас, одамий ва ҳайвонот орасидаги фарқ ушбу одоб бирладурки, ҳайвонот наф-
снинг тақозосига кўра машғул бўлур. Яхши ва ёмоннинг фарқини билмаски, анга имтиёз
бермабдурлар. Бас, одамийга ақл ва имтиёз берибдур. Вақтики, бу одобларни бажо келтир-
маса, куфрони неъмат қилган бўлур”
2
. Яна шу каби фикрларни Румий ижодида ҳам куза-
тиш мумкин: “... бу дунё ва ундаги гўзал, хуш нарсалар инсоннинг ҳайвонлик тарафининг
насибасидир. Улар ҳайвонликка куч беради. Асос бўлган инсонлик жиҳати эса кундан-
кунга заифлашади. “Инсон гапирувчи ҳайвондир”, дейишади. Демак, у икки хилқатдан
иборатдир. Бу дунёда унинг ҳайвонлик тарафининг озуқаси шаҳват қўзғатувчи нарсалар ва
орзулардир. Инсонлик тарафиинг озуқаси эса, билим, ҳикмат ва Аллоҳнинг жамолидир...
Вужудда икки шахсият доимо жанг қилмоқдадаир. Кўрамиз, толе кимга кулиб боқаркан!”
3
.
Бундан кўринадики, Ғаззолий ва Румий ҳазратлари инсоннинг ҳатти-ҳаракати асосида ёт-
ган ғоя айнан мана шу икки асосга таянади, аммо бунда ижобий натижага эришиш тарбия-
га боғлиқ. Бироқ бу тарбия бошқа бир инсонни – тарбиятчининг иштирокисиз амалга оши-
ши амри маҳол, деган фикрни илгари суради. Инсоннинг дунёдаги моҳиятини, ўзлигини
белгилаб берадиган энг муҳим ҳодиса бу – онгдир. Онг ва таълим-тарбия доим бир-бири
билан ўзаро диалектик алоқада бўлади. Мана шу диалектик муносабат инсонни ўзлигини
англаш сари етаклайди. Таъкидлаб ўтиш зарур: Шарқ ва Ғарб дунёқарашида инсоннинг
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. –Б.18.
2
Абу Ҳомид Ғаззолий. Кимёи саодат. –Т.: Адолат, 2006.-Б.240.
3
Жалолиддин румий Ичиндаги ичиндадур. –Т.: Янги аср авлоди, 2003. –Б.30.
183
Do'stlaringiz bilan baham: |