Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

давлат идоралари
давлат ҳокимиятини 
амалга оширишнинг ягона тизимини ташкил этади. Ўзбекистон фуқаролари 
давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини амалга оширар экан, 
сайловлар ва ўз вакиллари орқали давлат органларини шакллантиришга 
таъсир кўрсатиши мумкин. Конституцияга мувофиқ (99 модда), ―Вилоятлар, 
туманлар ва шаҳарлар(туманга бўйсунувчи шаҳарлар, шунингдек, шаҳар 
таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ 
депутатлари кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар 
давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли 
масалаларни ҳал этадилар‖. 
Олий мажлис ва унинг фаолияти. “
Ўзбекистон Республикаси Олий 
мажлисига сайлов тўғрисидаги
” 
Қонун лойиҳаси 1993 йил 4 сентябрда 
матбуотда эълон қилинди. Республикадаги кўплаб етакчи олимлар, 
ҳуқуқшунослар, мутахассислар унинг муҳокамасида иштирок этдилар. 
Натижада мазкур Қонун лойиҳасига бир қанча ўзгартиришлар киритилди. 
1993 йил 28 декабрдаги Олий кенгашнинг ўн тўртинчи сессияси ―Ўзбекистон 
Республикаси Олий мажлисига сайлов тўғрисида‖ги Қонунни қабул қилди. 
Олий мажлисга биринчи сайловлар 1994 йил 25 декабрда бўлиб ўтди. 
Биринчи турда 205 та депутат, қолган икки турда (1995 йил 8 ва 22 январ) 45 
та депутат (жами 250 та) сайланди. 
Олий мажлис - Ўзбекистон Республикасининг олий вакиллик ва қонун 
чиқарувчи органи ҳисобланади. У икки палатадан иборат бўлиб, қуйи палата –
Қонунчилик палатаси
,
 
юқори палата – 
Сенат 
деб номланади. Қонунчилик 
палатаси сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган 
120 нафар депутатдан иборат. Қонунчилик палатасини иши палата барча 
депутатларнинг профессионал доимий фаолият кўрсатишига асосланади. 
Қонунчилик палатасининг ваколат муддати – беш йил. Ваколат муддати 
тугагач, у янги Қонунчилик палатаси иши бошлагунига қадар ўз фаолиятини 
давом эттириб туради. Ўзбекистон Республикасининг сайлов кунига қадар 25 
ѐшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаѐтган 
Республика фуқароси Қонунчилик палатасининг депутати бўлиши мумкин. 
Сенат – ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланиб, сенаторлар 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва 
шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли 
қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли 


435 
билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг 
миқдорда – 6 кишидан сайланади. Юқори палатанинг 16 нафар аъзоси фан, 
санъат, адабиѐт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият 
фаолиятининг бошқа тармоқларида катта тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида 
хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси 
Президенти томонидан тайинланади.
Олий мажлис таркибида 12 та қўмита ва 4 та доимий комиссия мавжуд. 
Қўмиталар:
1.
Бюджет, банк ва молия масалалари. 
2.
Қонунчилик ва суд – ҳуқуқ масалалари. 
3.
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар. 
4.
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат. 
5.
Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа. 
6.
Иқтисодиѐтни ислоҳ қилиш ва тадбиркорлик масалалари. 
7.
Ижтимоий масалалар ва бандлик. 
8.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари. 
9.
Атроф – муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш. 
10.
Матбуот ва ахборот. 
11.
Мудофаа ва хавфсизлик. 
12.
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг 
ўзини-ўзи бошқариш органлари. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish