Боҳодир эшов


 – Мавзу. Мустақил Ўзбекистон давлатчилиги: давлат қурилиши ва



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

12 – Мавзу. Мустақил Ўзбекистон давлатчилиги: давлат қурилиши ва 
бошқаруви. 
 
Ўзбекистонда Президент Институтининг жорий этилиши.
Собиқ 
иттифоқ Республикалари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда 
Президентлик лавозими жорий этилган эди. Давлат бошқарувининг 
Президентлик Институти 1990 йилнинг 24 мартида ―Ўзбекистон ССР 
Президенти лавозимини таъсис этиш ва Ўзбекистон ССР Конституцияси 
(асосий қонуни)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги‖ қонун 
билан жорий этилган эди. Ўз ССР Олий Совети ўн иккинчи чақириқ биринчи 
сессиясида И.А Каримов Президент этиб сайланди. Ўша сессияда қилинган 
маърузада И.А Каримов шундай деган эди ―....Бугун юзага келган вазиятда 
Ўзбекистон ССР Президенти лавозимини таъсис этиш муҳим аҳамият касб 
этмоқда. ......Республикада якка бошлиқ лавозимининг жорий этилиши 
Иттифоқ миқѐсида бўлганидек, қонунлар ва давлатнинг бошқа қарорларини 
ижро этиш омилларини мустаҳкамлашга, демак, сиѐсий, ижтимоий-
иқтисодий, миллатлараро ва бошқа соҳаларда қайта қуриш жараѐнларини 
тезлаштиришга кўмаклашиши шубҳасиздир‖. 
1991 йил 29 декабр ва 2000 йил 9 январда тўғридан-тўғри умумхалқ 
сайловлари муқобиллик асосида ўтказилиб, унда И.Каримов Президент этиб 
сайланди. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган 
Конституциясига мувофиқ Президент – ҳокимиятлар бўлиниши принципига 
риоя қилинишида давлат механизми учун 
энг муҳим институтдир

Маълумки, ―президент‖ атамаси лотинча ―praesidenso‖, сўзидан олинган 
бўлиб, айнан таржимаси ―олдинда ўтирадиган‖ деган маънони беради. Бу 
тушунча конституциявий-ҳуқуқий маънода давлат бошлиғини англатади. 
Ҳозирги кунда дунѐдаги 130 дан ортиқ давлатларнинг ҳокимият тизимида 
президентлик институти мавжуд. ―Президент‖ атамаси ўзининг ҳозирги 
маъносида 1787 йилги АҚШ конституциясида мустаҳкамланиб, АҚШда 
президентлик жорий этилганидан бошлаб ишлатилиб келинмоқда
1

Президентни давлатнинг марказий бошқарув органлари тизимида тутган 
ўрни давлат бошқарувининг шаклига боғлиқ. Агар мамлакатда давлат 
бошқарувининг парламентар республика тури ўрнатилган бўлса, у ҳолда 
Президент фақат давлат бошлиғи вазифасини бажаради ва у ижроя 
ҳокимиятига раҳбарлик қила олмайди. Шунинг учун ҳам бошқарувнинг 
парламентар республика шаклида Президент давлат органлари тизимида 
марказий ўринни эгалламайди. Бошқарувнинг Президентлик республикаси 
шаклидаги давлатларда эса Республика Президенти давлат ва ижро этувчи 
ҳокимият бошлиғи ҳисобланади. У давлат бошқарув органлари тизимида 
марказий ўринни эгаллайди. 
1
Дунѐ тарихидаги биринчи Президент АҚШ президенти Жорж Вашингтон бўлиб, у 1789 йил 30 апрелдан 
ушбу лавозимни бажариб бошлаган. 


428 
Давлат бошлиғи сифатида Президент давлат ҳокимияти бошқарув 
органларида етакчи ва мувофиқлаштирувчи рол ўйнайди. Президент давлат 
ичида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистоннинг Олий вакиллигини амалга 
оширади. Давлат бошлиғи ўзида у ѐки бу ҳокимият тармоғини эмас балки, 
давлат ва бутун давлат ҳокимиятининг бирлигини намоѐн этади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-боби ―Ўзбекистон 
Республикаси Президенти‖ деб номланади. Бу боб 9 та моддадан иборат 
бўлиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциявий 
мақомлари ва ваколатлари белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish