Боҳодир эшов


мамлакаи девон, мамлакаи подшоҳи, замини мамла



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

мамлакаи девон, мамлакаи подшоҳи, замини мамла, 
мамлакаи султони, мамлака
каби номлар билан аталган. Олий ҳукмдор ерни 
сотиш, ҳадя этиш ѐки вақф мулкига ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган. Шартли ер 
эгалари 
суюрғол, иқта, танҳо, тиул
каби номлар билан аталган. Таъкидлаш 
лозимки, XVII-XVIII асрларга келиб суюрғолнинг мазмуни ўзгаради. Бу 
даврга келиб суюрғол асосан ҳукмдор хизматида бўлган руxонийлар-
сайидлар, хўжалар, шайхлар, уламолар, шунингдек шоирларга ҳадя қилинган. 
Маҳмуд ибн Вали шундай маълумот беради : ―Агар подшо ерни кимгадир 
ҳадя тариқасида берса, бундай ерлар уламолар ва сайидларга берилса, 
суюрғол дейилади, агар ҳарбийларга берилса, у ҳолда танҳо дейилади.‖ 
Шаҳарлар. Ҳунармандчилик ва савдо-сотик.
Илгариги даврларда 
бўлгани каби сўнгги ўрта асрлар даврида ҳам жамият ҳаѐтидаги шаҳарларнинг 
роли асло пасаймаган. Савдо-сотик ва ҳунармандчилик асосан шаҳарларда 
марказлашган бўлиб, фан ва маданият ҳам шу ерда тараққий этган. Йирик 
иқтисодий, сиѐсий-маъмурий ва маданий марказлар бўлган Самарқанд, 
Буxоро ва Тошкент шаҳарлари Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ҳаѐтида муҳим 
рол ўйнаганлар. 


281 
Самарқанд ўзининг иқтисослашган бозорлари ва савдо қаторлари 
билан ажралиб турган. Манба тили билан айтганда , ―бу шаҳарнинг битта 
ўзига хос хусусияти борки, бу хусусият бошқа шаҳарларда кам учрайди, яъни, 
ҳар бир маҳсулот учун алоҳида бозор бўлиб , улар бири-бири билан аралашиб 
кетмайди. Бу ажойиб анъанадир‖. Дарҳақиқат, Ахштарxонийлар даврига оид 
турли манбалар Самарқанддаги кўзагарлар , темирчилар , заргарлар , 
чопондўзлар, дўппидўзлар , баққоллар , қассоблар , чўянчилар , читпазлар, 
бўѐқчилар , нонфурушлар каби кўплаб алоҳида бозорлар ҳақида 
маълумотлар берадилар . Бу даврдаги кўплаб меъморий иншоотларнинг 
қурилиши туфайли шаҳарнинг кўриниши ҳам ўзгарди. Мисол учун, ўзбек 
амирларининг мавкеи кучайган даврда Ялангтўшбий томонидан Регистон 
майдонида Шердор ва Тиллакори(1631-1642йй.) мадрасалари бунѐд этилди. 
Самарқанд атрофларида боғ-роғлар билан бир қаторда сув тегирмонлари ҳам 
мавжуд бўлган. Сиѐб каналидан чиқарилган ариқлар коғоз ишлаб чиқариш , 
жумладан ,бутун дунѐга машҳур бўлган Самарқанд коғози ишлаб чиқариш 
устаxоналари жойлашган. 
Бу даврда Тошкент мамлакатининг маъмурий бошқарув ва 
иқтисодий ҳаѐтида муҳим рол ўйнаган бўлиб , бу ерда ички ва ташқи бозор 
учун кўплаб маҳсулотлар мавжуд эди . Тошкент , айниқса , тоғ-кон саноати 
маҳсулотлари , қозоқ даштлари билан савдо-сотиқ муносабатларида машҳур
бўлганлиги манбаларда эслатиб ўтилади . Тошкент атрофларида боғлар ва 
узумзорлар мавжуд бўлган .Тошкент қаъласи ташқарисида Кайковус чорбоғи 
жойлашган. Манбалар бу чорбоғни ―улуғ султонлар тахтининг жойи‖ ва 
Тошкент ҳокимларининг қароргоҳи сифатида эслатадилар. 
Тошкентда ва унинг атрофларида турли мамлакатлардан келган 
савдогарлар тўхташлари учун карвонсаройлар мавжуд бўлган . Шунингдек 
карвонсаройлар Чирчиқ дарѐси бўйлаб кетувчи тоғ йўли бўйларида ҳам қад 
кўтарган. Тошкентнинг кенг дашт ҳудудлари чегарасидаги воҳада 
жойлашганлиги бу даврда ҳам шаҳар хўжалигининг ривожланиши учун катта 
аҳамиятга эга бўлган бўлсада, манбалар кўчманчиларнинг кўплаб ҳужумлар 
уюштирганликлари ҳақида ҳам маълумотлар берадилар. Шу билан бирга 
Тошкентнинг ҳимоя деворлари кўп марталаб шаҳар аҳолисининг ҳимоясини 
таъминлаганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. 
Шайбонийлар давридаѐқ пойтаxтга айлантирилган Буxоро шаҳри ҳам 
йирик ҳарбий-сиѐсий , маъмурий ва маданий марказлардан бўлиб , 
аштархоний ҳукмдорларнинг қароргоҳи шу ерда жойлашгани эди . 
Мамлакатнинг иқтисодий ҳаѐтида катта аҳамиятга эга бўлган Буxоро шаҳри 
манбаларга кўра ,бу даврда , ―бир нечта дарвозаси бўлган баланд девор билан 
ўраб олинган ва уч қисмга бўлинган . Унинг икки қисми ҳукмдорга, бир 
қисми эса савдогарлар ва бозорга тегишлидир‖. Шаҳарда зич қурилган турар -
жойлар ҳамда xўжалик иншоотлари (карвонсаройлар , тимлар , ҳаммомлар ва 
бошқ. ) жуда кўп бўлиб, унча аниқ бўлмаган маълумотларга кўра, унинг 
ҳудуди ва атрофида деҳқончилик қилинадиган ерлар бўлган . 


282 
Мамлакатнинг иқтисодий ва маданий ҳаѐтида бошқа шаҳарлар ҳам 
муҳим аҳамиятга эга бўлган . XVII-XVIII асрнинг баъзи йилларида Андижон 
Фарғонанинг маркази бўлган бўлса , айрим пайтларда бу вазифани Аxси 
шаҳри бажарган . Бу даврда Қарши , Шаҳрисабз , Термиз , Жиззаx ,Xўжанд , 
Xоразм шаҳарлари кейинроқ Қўқон каби кўплаб йирик шаҳарлар мавжуд 
бўлган бўлсада , марказдан қочувчи кучлар ҳукмронлиги шароитида шаҳарлар 
ўртасида савдо - иқтисодий алоқалар суст эди. Сиѐсий тарқоқлик ҳамда ярим 
мустақил мулкларнинг мавжудлиги уларнинг ўзаро алокаларини сезиларли 
даражада чеклаб қўйган эди . 
Бу даврда ҳунармандчиликнинг асосий марказлари шаҳарлар бўлиб 
келган бўлсада , ўзаро иқтисодий муносабатларнинг заифлашуви ҳамда 
натурал xўжаликнинг ривожланиши сабабли энг керакли хунармандчилик 
маҳсулотлари етиштириш кўпгина йирик қишлоқларда ҳам ривожлана 
бошлайди. Мамлакатнинг ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжи 
асосан маҳаллий ҳунармандлар маҳсулотлари ҳисобига қондириларди. Бу 
даврда тўқимачилик ва у билан боғлик ҳунармандчилик турлари (ип йигириш, 
газламалар тайѐрлаш, кийимлар тикиш ва бошқалар) ривожлананишда давом 
этади.
Самарқанд ва Буxородаги ҳунармандчилик аҳолисининг катта қисми 
мато билан шуғулланувчи кичик ишлаб чиқарувчилар бўлган. Мамлакатнинг 
бошқа шаҳарларида ҳам турли-туман матолар тайѐрланган. Мато тайѐрлаш 
уларни маҳсулоти сифати, ипагининг тури, қайта ишланиши, ранг берилиши, 
жиҳатлари билан фарқланиб турган. Матоларнинг асосий хомашѐси паxта, 
ипак, кам ҳолларда жун ҳисобланган. Самарқанд, Буxоро, Қарши, Шаҳрисабз 
каби шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги йирик қишлоқлар олача, бўз, чит, 
дуxоба каби матолар билан шуҳрат қозонган.
Бу даврда ҳунармандчиликнинг энг ривожланган тармоқларидан бири 
бўлган кулолчилик мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида, кўпгина 
қишлоқларида мавжуд бўлиб, бу соҳанинг ривожида бутун Ўрта Осиѐга хос 
анъаналар билан бирга, маҳаллий xусуссиятлар ҳам алоҳида ажралиб туради. 
Кулолчилик маҳсулотлари тайѐрловчи ҳунармандлар асосан уч тоифага: 
косагарлар (егуликлар, мевалар, ширинликлар учун идишлар), кўзагарлар 
(суюқликлар учун идишлар, xумлар) ва қурилиш ашѐлари (силлиқланган 
ғиштлар тандирлар) тайѐрловчиларга бўлинган. Ички бозорда кулолларнинг 
маҳсулотига талабнинг юқорилиги, xомашѐ манбаи бўлган соғ тупроқнинг 
кўп жойларида мавжудлиги кулолчиликнинг тараққиѐтини таъминлаган эди.
Ёғочга ишлов берувчи ҳунармандлар ѐғоч xомашѐсидан турли туман 
маҳсулотлар тайѐрлаганлар. Бундай ҳунармандлар эшиклар ва дераза 
ромлари, аравалар ва ғилдираклари, сандиқлар, бешиклар, меҳнат 
қуролларига дасталар ва соплар, қайиқлар (Амударѐ ва Сирдарѐ бўйларида ) 
каби кўплаб маҳсулотлар тайѐрлаганлар. Энг яxши усталар ѐғочга нақш 
бериш билан шуғулланганлар. Бой зодагонлар уйларининг пештоқлари, 
эшиклари, устунлар шунингдек, масжид ва мадрасалар устунлари, xонақолар 


283 
эшиклари бой жимжимадор ва мураккаб бўлган шаклдаги нақшлар билан 
безатилган.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish