Н. А. Самиғов, Ф. Д. Жўраева, Сайдуллаев А. Б


Полимер асосида тайёрланган материаллар



Download 11,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet448/526
Sana24.04.2022
Hajmi11,59 Mb.
#579687
1   ...   444   445   446   447   448   449   450   451   ...   526
Bog'liq
QMB UMK

 
Полимер асосида тайёрланган материаллар 
Ҳозирги даврда иссиқлик изоляцияси материаллари термопластик 
(поливинилхлорид, полиуретан, полистирол, полиметилметакрилат) ва 
термореактив (карбамид-формалдегид, фенол-формалдегид ва бошқ.) 
полимерлар асосида таркибига газ ёки кўпик ҳосил қилувчи компонентлар, 
пигментлар, қотирувчилар, пластификаторлар ва модификаторлар киритиб 
тайёрланмоқда. 
Энергиясамарали полимер материаллари. 
Тураржой – коммунал 
хўжалигида (ТКХ) энергиятежамкор чора-тадбирлар кўрилиши энергия 
сарфини 70% гача тежайди. Ушбу чора-тадбирларга фасадлар, эшик ва 
дераза тирқишлари, поллар, балконлар ва трубопроводларни полимерлар 
асосидаги материаллар билан иссиқлик изоляцияловчи қопламалар барпо 
этилади. 
Масалан, бир метр қалинликдаги ғишт девор билан 20 см қалинликдаги 
пенополистирол 
қатлам 
бир 
хил 
энергиятежамкор 
ҳисобланади. 
Поливинилхлорид асосида тайёрланган трубопровод ва бошқа буюмлар 
хизмат муддати 50 йилни ташкил этади, металл трубопроводлар эса 15 йилга 
чидайди. 
Ячейкали пластмассалар. 
Иссиқлик изоляцияси материаллари 
структураси жиҳатидан кўпикпластлар ва поропластларга (газопластларга) 
бўлинади. Кўпикпластлар пластмасса таркибига кўпик киритилгани учун 


552 
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
ўзаро туташмаган ёпиқ ғоваклар ва юпқа деворлардан ташкил топгандир. 
Поропластлар эса пластмасса таркибида ҳосил қилинган газ ташқарига чиқиб 
кетиш ҳисобига ўзаро туташган ғоваклар билан характерланади. Пластмасса 
таркибида кўпик ва газ ҳосил қилиниши натижасида аралаш структурали 
буюмлар олиш мумкин. 
Ячейкали пластмассаларда ғоваклар 90-98% ташкил этади. Шунинг учун 
уларнинг ўртача зичлиги жуда кичик, иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти 
0,026-0,058 Вт


.0
С) атрофида бўлади. 
Бикр ва ярим бикр ячейкали пластмассалар етарли даражада мустаҳкам, 
эластик ва эгилувчан бўлади. Улар сувга, кучсиз кимёвий муҳитларга 
чидамли, биологик шароитларга бардошли бўлади. 
Ячейкали 
пластмассаларнинг 
иссиқликка 
бардошлилиги 
чегараланганлиги (100-150
0
С), кўпчилик турларининг ёнувчанлиги ва узоқ 
муддатли ҳарорат таъсирида хоссаларининг ёмонлашиши (термик 
деструкция) уларнинг камчилиги ҳисобланади. Ячейкали пластмассаларнинг 
ишлатиш ҳароратини ошириш, долзарб масалалардан саналади.Қалинлиги 5-
6 см ли кўпикпластлар 14-16 см қалинликдаги минерал пахта ёки ячейкали 
бетонлар сингари иссиқлик изоляцияси кўрсаткичига эга бўлади. Ячейкали 
пластмассалар асосида тайёрланган уч қатламли панелларнинг 1 м

массаси 
20-50 кг камаяди. 
Кўпикпласт ва поропластларни қирқиш, кесиш ва бетон, асбоцемент, 
металл, ёғоч, қоғоз юзаларга елимлаш осон. 
Ячейкали пластмассалар плита, қобиқ, ярим цилиндр кўринишида девор, 
том қоплама, қувурлар, саноат ускуналари ва бошқа конструкцияларни 
иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади. 

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   444   445   446   447   448   449   450   451   ...   526




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish