Н. А. Самиғов, Ф. Д. Жўраева, Сайдуллаев А. Б



Download 11,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet435/526
Sana24.04.2022
Hajmi11,59 Mb.
#579687
1   ...   431   432   433   434   435   436   437   438   ...   526
Bog'liq
QMB UMK

 
33-МОДУЛ 


535 
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
 
ИИАМ (ДАВОМИ). НООРГАНИК ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯСИ 
МАТЕРИАЛЛАРИ. МИНЕРАЛ ПАХТА ВА ПЛИТА. ШИША ПАХТА 
ВА ТОЛА АСОСИДАГИ БУЮМЛАР.АСБЕСТ АСОСИДАГИ 
БУЮМЛАР, ХОССАЛАРИ, ИШЛАТИЛИШИ 
 
Режа: 
1.
Ноорганик иссиқлик изоляцияси материаллари. 
2.
Минерал пахта асосидаги буюмлар 
3.
Шиша пахта асосидаги буюмлар 
4.
Асбест асосидаги буюмлар 
 
1.
 
Ноорганик иссиқлик изоляцияси материаллари 
 
Ноорганик иссиқлик изоляцияси материалларига минерал пахта, базалт 
толаси, шиша толаси ва пахтаси, керамик пахта, енгил бетонлар, кўпик 
шиша, кўпчитилган сочилувчан перлит ва вермикулит, асбест тўлдиргичли 
буюмлар ва бошқалар асосидаги буюмлар ва бошқалар киради. 
2.
 
Минерал пахта асосидаги буюмлар 
Минерал пахта
осон эрийдиган тоғ жинслари (оҳактош, мергеллар, 
доломитлар ва бошқ.), металлургия ва ёқилғи шлаклари (лой ва силикат ғишт 
бўлаклари) асосида олинган шишасимон толали материалдир. Толанинг 
диаметри 5-15 мкм, узунлиги 2-40 мм бўлади. 
Минерал пахта тайёрлаш иккита асосий жараёндан иборат: 
вагранкаларда (шахтали эритиш хумдони) хом ашё эритмасини ҳосил қилиш; 
эритмани толаларга айлантириш. Вагранкада хом ашё қаттиқ ёқилғи (кокс) 
билан 1300-1400
0
С ҳароратда суюлтирилади. Хумдоннинг таги қисмидаги 
махсус тешикдан эритма тўхтовсиз чиқарилади. 
Хом ашё эритмасини минерал толаларга айлантиришнинг бир неча 


536 
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
усуллари мавжуд бўлиб, асосан иккита усули кўпроқ ишлатилади: пуфлаш ва 
марказдан қочирма. Пуфлаш усулида вагранка махсус тешигидан (леткаси) 
оқиб чиқаётган эритма сув буғи ёки сиқилган ҳаво оқими ёрдамида толага 
айлантирилади ва сочиб юборилади. 
Марказдан қочирма усулда эритма оқими вагранка тешигидан 
центрифуга дискига тушади ва толага айлантирилиб сочилади. Ҳосил бўлган 
минерал тола камерадаги тўхтовсиз ҳаракатланадиган тўр устига йиғилади. 
Ўртача зичлигига қараб минерал пахта (кг

м
3
) 75, 100, 125 ва 150 
маркаларга бўлинади. Минерал пахта оловбардош, гигроскоплиги кичик ва 
сув муҳитига чидамли, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти кичик 
(

0,04-0,55 Вт


.0
С)), биологик муҳитларга бардошли материалдир. 
Минерал пахтани ташиш, сақлаш, ишлатиш осон бўлиши учун 
гранулаланади (юмалоқланади). У махсус қоғозларга ўралган ҳолда 
ташилади; деворлар бўшлиқлиги, қаватлараро плиталар коваклари, иссиқ сув 
магистраллари ва бошқа конструкцияларда иссиқлик изоляцияси материали 
сифатида ишлатилади. 
Минерал пахта намат, матолар, (тўшак) ярим бикр ва бикр плиталар, 
гофри тузилишидаги буюмлар, қобиқлар, сегмент ва бошқа буюмлар 
тайёрлаш учун ярим фабрикат ҳисобланади. 

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   431   432   433   434   435   436   437   438   ...   526




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish