31.6-расм. Донали паркет асосидаги гулли пол
а-фризсиз; б-фризли шахматсимон; в-фризли йўлли.
Фанера.
Фанера уч ва ундан ортиқ шпонларни (ёғоч тасмалар) устма-уст
елимлаб ҳосил қилинган материаллардир. Шпонларни устма-уст елимлаганда
бир қатламдаги шпонларнинг толалари кейинги қатлам шпонларининг
толаларига нисбатан перпендикуляр ҳолатда жойлашиши керак. Одатда
кўзли шпонлар ўрта қисмларга жойлаштирилади.
Шпон 2м узунликгача бўлган тўсинларни буғлаб ёки иссиқ сувда
юмшатиб станок ёрдамида юпқа узлуксиз қиринди сифатида олинади.
Фанера қайин, бук, ясен, эман, қарағай, арча, писта қарағай, тилоғоч
кабилардан тайёрланади. Шпонлар зарур схемада елимланиб тахланиб 120-
160
0
С ҳароратда 1,4-2,0 МПа босимда 20-30 мин давомида прессланади.
Шпонлар сонига қараб уч, беш ва кўп қатламли фанералар 1,5-18мм
қалинликда ва 2400х1525 мм гача ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Елим
сифатида фенолформалдегид, карбамидформалдегид полимерлари ва
казеинлар ишлатилади.
Безак фанераси бир томони эман, ясен, нок каби текстураси чиройли
ёғочлар шпони ёки сунъий полимер плёнкалар ёпиштирилиб олинади.
Фанера тахталари шпонларни полимер елимлар асосида елимлаб
олинади. Уларнинг қалинлиги 8-30мм ва 35-78 мм бўлади.
515
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
Дурадгорлик тахталари рейкадан иборат шчитларни икки томонидан
шпон ёпиштириб олинади. Тахта қалинлиги 16-50мм. Бу тахталар эшик,
пардадевор, мебеллар тайёрлашда ишлатилади. Ёғоч толали тахталар ёғоч
толалари, кукун тўлдирувчилар, сув полимер боғловчи ва махсус
қўшимчалар
(антисептиклар,
антипиренлар,
гидрофобизаторлар)
аралашмасини иссиқ ҳолатда пресслаб олинади. Ёғоч толалари ёғоч
чиқиндиларини махсус ускуналар ёрдамида қайта ишлаб олинади. Қаттиқ
тахта кўп қаватли прессларда 150-165
0
С ҳароратда, 1-5 МПа босим остида
пресслаб тайёрланади.
Беш турдаги тахталар ишлаб чиқарилади: ўта қаттиқ (
m
950 кг
м
3
,
R
эг
50 МПа), қаттиқ (
m
850 кг
м
3
, R
эг
40 МПа), ярим қаттиқ (
m
400 кг
м
3
,
R
эг
15 МПа), изоляцияловчи-безак (
m
250-300 кг
м
3
, R
эг
2МПа),
изоляцияловчи (
m
250 кг
м
3
, R
эг
1,2 МПа). Тахталар узунлиги 1200-3600мм
ва эни 1000-1800 мм бўлади. Қаттиқ тахталар қалинлиги 3-8 мм,
изоляцияловчиларники эса 8-25мм. Улар пол, шип, девор қопламаларида,
мебелсозликда ишлатилади.
Ёғоч қириндили тахталар махсус тайёрланган қириндиларни карбамид
ёки фенолформалдегид полимер боғловчилар билан аралашмасини иссиқ
холатда пресслаб олинади. Полимер массага нисбатан 8-12% сарфланади.
Бундай тахталар полимер билан ҳимояланган ҳолда ҳам ишлаб чиқарилади.
Тахталар турли зичликда (г
см
3
) ишлаб чиқарилади: ўта зич 0,81-1,0; зич
0,66-0,8; ўртача зичликда 0,51-0,65; кам 0,36-0,5; жуда кам 0,35. Ёғоч
қириндили тахта ишлаб чиқаришда антисептиклар ва антипиренлар
қўшилади. Тахталар 1800-3500мм узунликда, 1220-1750 мм энига, 4-100 мм
қалинликда ишлаб чиқарилади.
Ёғоч қириндили тахталар конструктив, безак, иссиқлик ва товуш
изоляцияси материали сифатида ишлатилади.
Ёғоч қатламли пластиклар ёғоч шпонларни резол фенолформалдегид
полимерида шимдириб ва елимлаб олинади. Унинг зичлиги 1,25-1,33 г
см
3
,
516
Do'stlaringiz bilan baham: |