Ёғоч-пайрахали пардозлаш плиталари
термореактив полимерлар ва
ёғоч пайрахалари аралашмасини иссиқ ҳолатда пресслаб олинган
композицион материаллардир. Плиталар узунлиги 2500-3500 мм, эни 1250-
1750 мм ва қалинлиги 10-25 мм бўлади. Уларнинг ўртача зичлиги 600-700
кг
м
3
. Плиталарнинг ўнг юзаси лок, эмал ва бўёқ билан бўялади ҳамда шпон,
фанер, лист пластиклар ва бошқа материаллар билан қопланади.
Уч қатламли ёғоч-пайраҳали плиталар карбамид смоласи асосида
458
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
тайёрланади. Мустаҳкамлиги ва сувга чидамлилигини ошириш учун улар
таркибига массаси бўйича 1,5% парафин қўшилади. Уларнинг ўртача зичлиги
750-850 кг
м
3
, эгилишдаги мустаҳкамлиги 24 МПа ва сув шимувчанлиги 15%
гача бўлади. Плиталар узунлиги 1440-5500мм, эни 1220-2440 мм, қалинлиги
16-24 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Улар турар жой қурилишида пол
қопламалари, эшиклар қопламалари, осма шиплар, мебел тайёрлашда
ишлатилади.
Фенолит қоплаш плиткалари
фенол-формалдегид смолалар, қотиргич,
тўлдиргич (ёғоч уни, каолин, талк ва бошқ.) дан иборат қоришмани иссиқ
пресслаб олинади. Плиткалар 100х100 ва 150х150 мм, қалинлиги 1,5 мм
ўлчамларда, турли рангларда ишлаб чиқарилади. Улар юқори мустаҳкам ва
кимёвий
муҳитларга
чидамли
бўлиб,
ишлаб
чиқариш
цехлари,
лабораториялар, агрессив муҳит таъсири эҳтимоли бор хоналарнинг ички
деворларини қоплаш учун ишлатилади.
3. Полбоп полимер материаллар
Ҳозирги вақтдаги қурилиш кўлами ва услуби янги прогрессив полбоп
материалларни ишлаб чиқаришни тақазо этади. Полимер асосидаги полбоп
ўрама ва плитка буюмлари ёғоч, керамика ва бошқа материаллардан
тайёрланган поллардан мустаҳкамлиги, биотурғунлиги, чиройи, енгиллиги,
сувга чидамлилиги ва осон ўрнатилиши билан фарқланади.
Полбоп ўрама материаллар-линолеумлар синтетик полимерларга кукун
тўлдиргичлар, дисперс арматуралар, пластификаторлар, қотиргичлар,
стабилизаторлар ва пигментлар аралаштириб турли усулларда тайёрланади.
Линолеумлар боғловчининг турига нисбатан поливинилхлорид, глифтал,
коллоксилинли, резина (релин) ва бошқа линолеумларга бўлинади. Улар
асосли ва асоссиз, иссиқлик ва товуш изоляцияси, бир ва кўп қатламли,
силлиқ ва тарам-тарам (тукли, гилам қопламали) ва рангли бўлиши мумкин.
Линолеумнинг ўнг юзаси силлиқ, нуқсонларсиз, ранги тиниқ, расмлари эса
чуқур солинган бўлиши керак. Линолеум ранги нур, ҳаво ва сув таъсирида
459
Do'stlaringiz bilan baham: |