Н. А. Самиғов, Ф. Д. Жўраева, Сайдуллаев А. Б



Download 11,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet357/526
Sana24.04.2022
Hajmi11,59 Mb.
#579687
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   526
Bog'liq
QMB UMK

иситиш
 


443 
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
26.4-расм. Пресс-қолиплаш (штамплаш) схемаси 
а) пресс-материал солиш; б) қолипни ёпиш ва пресслаш; в) буюмни 
чиқариб олиш; 1-пресс-материал; 2-пресс-қолипнинг иситиладиган 
матрицаси; 3-иситиладиган пуансон; 4-пресс ползуни; 5-электр иситкич; 6-
буюм; 7-буюмни чиқарувчи мослама. 
Лентали композицион полимер материаллар ва панелларни пресслаш 
технологиясида тайёрлаш учун кўп қаватли гидравлик пресслар ишлатилади. 
Гидравлик пресслар маркасига қараб 10 дан 50 т гача ва ундан ортиқ қувватга 
эга бўлади. Прессларнинг ишчи органи иситилган сув, буғ, электр 
мосламалари ёрдамида қиздирилади. Буюмлар иссиқ ҳолатда қиздирилганда 
жараён босим остида олиб борилади. 
Кўп қаватли прессларда ёғоч толали ва ёғоч пайрахали плиталар, қоғоз 
қатламли пластиклар, уч қатламли елимланган панеллар, текстолитлар ва 
бошқа композицион полимер қатламли буюмлар тайёрланади. 
Пресс-қолипларда гигиена талабларига жавоб берадиган полимерлар 
асосида (полиэфирлар, эпоксид смоласи ва ш.к.) санитария-техника 
буюмлари, ром ва эшик қисмлари, қурилиш машина ва механизмлари 
қисмлари ва бошқалар қолипланади. 
Қуйма усулда
термопластик ва термореактив полимерлар асосида 
композицион полимер қурилиш материаллари тайёрланади. Қуйма усулнинг 
икки кўриниши мавжуд: оддий қолиплаш ва босим остида қолиплаш. Оддий 
усулда полимер композицияси иситилган ёки совуқ ҳолатда қолипларга 
қуйилади ва маҳсулот полимеризация ёки поликонденсация жараёнлари 


444 
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
натижасида қотади. Оддий қуйма усулда буюм турли воситалар билан 
текисланиши ва зичлаштирилиши мумкин. 
Бу усулда буюм ичида ҳаво бўшлиқлари қолиши эҳтимоли ҳисобига 
маҳсулот ўта юқори зичликка эга бўлмайди. Оддий усулда реактопластлар 
асосида полимербетон ва полимер қоришма плиталари, панеллар ва 
конструкциялар, органик шишадан турли буюмлар ва бошқа декоратив 
маҳсулотлар тайёрланади. 
Босим остида қуйиш усулида асосан термопластик полимерлардан 
буюмлар олинади. Бу усулда полимер қовушоқ-оқма ҳолатгача қуйиш 
машинасининг қиздириладиган цилиндрида қиздирилади ва плунжер очилиб 
масса қолипга босим остида хайдалади. Эритма 20 МПа гача босим остида 
қолипланиши мумкин. Қолипларни тез бўшатиш мақсадида улар совуқ сув 
билан совитилади (26.5-расм). Бу усулда полиэтилен, полипропилен, 
полистирол ва шу каби термопластик полимерлар асосида буюмлар 
тайёрланади. 
Босим остида қуйилганда буюм ички нуқсонларсиз бўлади, зичлиги ва 
мустаҳкамлиги ортади; технологик жараённи тўла механизациялаштириш ва 
автоматлаштириш мумкин. 

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   526




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish