Темирбетон конструкцияларнинг сифатини назорат қилиш
Темирбетон буюм ва конструкциялар тайёр бўлгач албатта сифати завод
ОТК (техник контрол бўлими) ходимлари томонидан назорат қилинади.
Ишлаб чиқариладиган ҳар бир буюм ва конструкция сифат кўрсаткичлари
жиҳатидан Давлат стандарти талабларига жавоб бериши керак. Буюмлар
сифатини назоратдан ўтказишда ташқи кўриниши, шакли, ўлчамлари, ҳимоя
қатламининг қалинлиги, арматуралар ва конструкцияни кўтаришда
илинадиган пўлат сиртмоқларнинг сифати ва жойлашиши, бетоннинг
мустаҳкамлиги ва унинг лойихага мувофиқлиги аниқланади. Ташқи ва ички
девор панеллари ва плиталарининг ўртача зичлиги ҳам аниқланади. Ҳар бир
буюм ва конструкциялар гуруҳидан танлаб олинган контрол намуналарнинг
мустаҳкамлиги, бикрлиги, дарзлар ҳосил бўлишга турғунлиги ва зарурат
бўлганда бошқа хоссалари синаб кўрилади.
Давлат стандарти ёки техник шартлар (ТУ) талабига мос келадиган ҳар
311
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
бир темирбетон буюм ва конструкция махсус бўёқлар билан маркаланади.
Маркада буюм ёки конструкциянинг паспорт номери, индекси (типи),
тайёрловчи завод маркаси, ОТК назоратчиларининг номери ва хусусий
ҳолларда тайёрланган сана кўрсатилади. Буюм ёки конструкциянинг муайян
гуруҳига икки нусхада паспорт тузилади, улардан бири истеъмолчига
берилади, иккинчиси эса темирбетон заводида қолдирилади.
Темирбетон буюм ва конструкцияларни ташиш ва омборга
жойлаштириш
Йиғма темирбетон буюм ва конструкциялар қурилиш майдонларига
одатда автомобил транспортида ташилади. Хусусий ҳолларда махсус
конструкциялар (темир йўл шпаллари, юқори босимда ишлатиладиган
қувурлар ва бошқ.) темирйўл транспортида ташилиши мумкин. Кичик
ўлчамли буюмлар (плиталар, блоклар, зинапоя супалари ва маршлари ва ш.к.)
юк автомобилларда ташилади. Йирик ўлчамли массив конструкциялар
(устун, тўсин, кўприк элементлари ва ш.к.) тиркамали тягачларда, деворбоп
панеллар ярим тиркамали панел ташигичларда (треллерлар) ташилади.
Қурилиш майдонида темирбетон буюм ва конструкциялар махсус вакил
томонидан қабул қилиб олинади. Бунда маҳсулотнинг давлат стандарти
талабларига мос келиши паспорти ва ОТК нинг штампига қараб
текширилади. Буюм ва конструкциянинг ташқи нуқсонлари (дарз,
ўлчамларнинг номутаносиблиги ва ш.к.) мавжудлиги кўздан кечирилади. Юк
кўтаришга мўлжалланган ҳар бир конструкция, буюм ва деталлар эса танлаб
кўздан кечирилади.
Темирбетон массив буюм ва конструкциялар қурилиш майдонларида
монтаж крани етадиган махсус омборхоналарга тахланади.
Омборхоналарда темирбетон конструкциялар турлари бўйича алоҳида
жойлаштирилади. Бунда бир томондан арматураланган конструкциялар
арматураси пастки зонада бўлиши таъминланиши шарт. Бундай
312
Do'stlaringiz bilan baham: |