Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги якубов Кутфидин Аслиевич, Мирзаев Абдиалим Боймуродович,Бўриев


Расм 1.6.Диспетчер хизмати тузилмасининг умумий шакли



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/103
Sana24.04.2022
Hajmi3,93 Mb.
#578223
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   103
Bog'liq
suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari ishini tashkil etish va ulardan fojdalanish

Расм 1.6.Диспетчер хизмати тузилмасининг умумий шакли 
Охирги йилларда сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш соҳасида,бир 
қатор афзалликларга эга бўлган, технологик жараёнларни 
автоматик 
бошқариш тизими 
(АБТ) жорий қилинишига катта эътибор берилмоқда. АБТ 
ёрдамида маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш, визуал намойиш этиш 


54 
ва иқтисодий-математик услублари асосида бошқаришнинг асосий масалалар 
ечимини аниқлаш каби ишларни бажариш мумкин. АБТнинг бир тури 
технологик жараёнларни самарали, оптимал оралиқларда олиб бориш учун 
ишлатилиши мумкин. Бунга мисол қилиб Самарқанд шаҳрининг Чўпон-ота ва 
Даҳбет сув қабул қилиш иншоотларида насосларни автоматик бошқариш 
тизимини кўрсатиш мумкин. Насос агрегатларининг узатиш қобилияти (сарф ва 
босим) тизимдаги босимга боғлиқ ҳолда уларнинг айланиш тезликларини 
бошқариш орқали амалга оширилади. 
Шунингдек, АБТ ёрдамида маълумотларни марказлаштирилган ҳолда 
йиғиш, уларга ишлов бериш ва қулай шаклларда хизматчи ходимларга 
намойиш қилиш ҳамда технологик жараёнларни мукаммаллаштириш бўйича 
диспетчерга тавсиялари беришга мўлжалланган. Бирламчи сезгичларда 
маълумотларни шакллантириш, уларни марказий диспетчер пунктига узатиш ва 
бошқариш командаларини ижроия этувчи механизмларга юбориш учун 
телемеханика воситалари мажмуи ишлатилади.
Қўшни тизимлар орасида маълумотлар алмашинишни марказий сервер, 
Ethernet 
алоқа тармоқлари орқали амалга оширилади. Маълумотларни 
йуқолишларини олдини олиш мақсадида уларни хотиралаш тизими 
ишлатилади. АБТнинг ҳар бир технологик босқичи маълум бир вазифаларни 
бажаришга 
мослаштирилган. 
Жумладан,
ахборот-ҳисоблаш
босқичида 
бирламчи маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш, ускуналар ишини 
назорат қилиш, технлогик жараёнларининг тартиблари ва кўрсатгичлари 
назорати, носозликлар ташхиси, техник-иқтисодий кўрсатгичларнинг ҳисоби 
ва уларни оператив қайд этиш ишлари билан шуғулланади. Шунингдек бу 
босқичда оператив ходимлар ва раҳбарият учун маъулумотларни 
шакллантириш, АБТ тизими учун маълумотларни тайёрлаш ва узатиш 
операциялари ҳам бажарилади. 
Бошқариш босқичида
технологик жараёнларни ростлаш, асосий 
агрегатларни масофавий бошқариш, технологик жараёнларни башорат қилиш 


55 
ва мукаммаллаштириш, технологик жараёнларни олиб бориш бўйича 
диспетчерга тавсияларни шакллантириш ва узатиш амалга оширилади. 
Қурилмалар ишини назорат қилишда
иншоот ва ускуналар ишлаш 
(ишламаслик) вақтини ҳисоблаш, ускуналарни профилактик таъмирлаш гача 
муддатларини ҳисоблаш ва ускуналар иши ҳақида маъулмотларни йиғиб 
беради ва шакллантиради. 
Техник-иқтисодий кўрсатгичларни ҳисоблаш
ва уларни қайд қилишда 
узатилган сув сарфи, ТСҲ сув ҳажмлари, электрэнергия ва реагентлар сарфи, 
назорат нуқтарида тармоқдаги босимларнинг белгиланган қийматларидан 
оғиши каби маълумотларни шакллантиради. 
Технологик жараёнларни башорат қилиш
босқичига бериши керак бўлган 
сув сарф ва босимларининг, насос агрегатларини мукаммал ишлашини, ТСҲ 
сув сатҳларининг, магистрал узатиш тармоқларида сув тақсимлаш ҳисоблаш 
ишлари юклатилади.
Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларининг самарали 
ишлашини умумий мезони сифатида сувни талаб даражасида тозалаш,
узлуксиз ва ишончли узатиш учун сарфланадиган эксплуатацион маблағлар 
миқдори ишлатилиши мумкин. 

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish