Оқоваларни оқизиш тизимлари
. Аҳоли яшаш жойлари ва саноат
корхоналари ҳудудларида ҳосил бўладиган чиқиндиларни гидротранспорт
услубида қувур ва каналлар орқали оқиздириш техник-иқтисодий ва санитария
нуқтаи назарида қулай ҳисобланади. Ҳосил бўладиган хўжалик-маиший,
саноат ва атмосфера оқовалари ҳар хил ифлослантирувчи моддалар билан
тўйинган бўлиб, турли хоссаларга ва сифат кўрсатгичларига эга. Бу оқова
сувларни ўз вақтида қабул қилиш, сақлаш, оқизиш, насослар ёрдамида ҳайдаш,
тозалаш ва ҳавзаларга қўшиш учун
оқоваларни оқиздириш ва тозалаш
тизимлари
ишлатилади. Оқоваларни оқизиш тизимининг шакли 1.3-расмда
келтирилган. Аҳоли пунктларида ва ишлаб чиқариш корхоналарида
хўжалик-
маиший, саноат ва атмосфера оқовалари
ҳосил бўлади.
Расм.1.3. Оқоваларни оқизиш тизимининг тасвири
ТИ – тозалаш иншооти; ИЧК – ишлаб чиқариш корхонаси;ТНСт- туман насос станцияси;
БНСт-бош насос станцияси; 1 – шаҳар чегараси; 2 – ташқи оқизиш тармоқлари; 3 – ёмғир
оқоваларини ташловчи қурилма; 4 - қайнама; 5 – босимли қувурлар; б – тозаланган
оқоваларни ҳавзага қўшиш қурилмаси; 7 – талвеглар
.
Хўжалик-маиший оқоваларига
инсоннинг яшаш фаолияти натижасида
ҳосил бўладиган, бевосита физиологик чиқиндилар, ювиниш, чумилиш, овқат
тайёрлаш, кир ювиш ва ҳакозо жараёнларда ҳосил бўладиган суюқ
16
чиқиндиларга айтилади. Бу оқова сувларнинг таркибида хилма-хил минерал,
органик ва биологик ифлослантирувчи моддалар кўп учрайди.
Саноат
оқовалари
корхоналарда
ишлаб
чиқариш
жараёнида
ишлатиладиган сувларни ифлосланиши натижасида ҳосил бўлади. Бу
оқоваларни “шартли тоза” ва “ифлосланган” тоифаларга ажратиш мумкин.
Шартли тоза оқовалар туркумига таркибида ниҳоятда кам ифлослик бўлган ёки
умуман ифлосланмаган оқовалар киради. Мисол қилиб, совутиш тизимида
ускуналарни совутиш натижасида ҳосил бўладиган иссиқ сувларни келтириш
мумкин. Ифлосланган саноат оқовалари таркибида корхонада ишлатиладиган
технологияга боғлиқ ҳолда турли хил ифлослантирувчи моддаларни учратиш
мумкин.
Атмосфера оқовалари
ёмғир, сел ёғиши, қор ва музликларни эриши
натижасида ҳосил бўлади. Бу оқова сувларнинг таркиби кўпроқ минерал
моддалар билан ифлосланган.
Оқоваларни оқизиш тизимлари оқизиш тармоқлари, насос станциялари,
тозалаш иншоотлари, ҳавзаларга қўшиш ва бошқа қурилмаларидан иборат
мурракаб ҳўжалик ҳисобланади. Аҳоли яшаш жойларининг ободончилиги,
релъефи, иқлими, оқоваларни сарфи, ифлосланиш даражаси, тозаланган
оқоваларни қўшиш учун мўлжалланган сув ҳавзаси тури ва бошқа омилларга
боғлиқ холда
бўлинган(тўла ва қисман), ярим бўлинган, аралаш ва умумоқизув
оқоваларни оқизиш тизимлари ишлатилади.
Тўла бўлинган
тизимларда ҳўжалик-маиший ва саноат оқовалари алоҳида,
атмосфера оқовалари эса алоҳида тармоқлар орқали оқиздирилади. Бу тизимда
икки ва ундан ортиқ тармоқлар ётқизиш заруриятикапитал харажатларини
ошишига олиб келади. Бу тизимда хўжалик-маиший ва саноат оқовалари
сарфларига ҳисобланган оқизиш коллекторлари, тозалаш иншоотлари ҳамда
насос станциясини бир маромда ишлаши таъминланади. Санитария нуқтаи
назарида атмосфера оқоваларини бевосита очиқ ҳавзаларга қўшилиши бу
тизимнинг энг катта камчилиги ҳисобланади.
17
Қисман бўлинган
тизимларда атмосфера оқовалари очиқ ариқлар ва
новлари орқали оқиздирилади. Бу тизим санитария нуқтаи назарида энг қулай
ҳисобланади, аммо атмосфера оқоваларини туғридан-туғри очиқ ҳавзаларга
қўшилиши санитария хавфини туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |