бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик
тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан
фойдаланишни мақбуллаштириш устидан
мониторингни амалга ошириш,
бунда
улар
томонидан
тузилаётган
шартномаларнинг
сифати
таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини
назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш
14
кўзда
тутилади.
Юқоридагиларга асосан бюджет ташкилоти
контрагентдан товарлар
сотиб олиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани
(таклифни) қабул қилиб олганидан сўнг, шартномани акцептлайди
(имзолайди) ва Ғазначиликка рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик
мажбурият вужудга келиши учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши
талаб қилинади. Ғазначиликда юридик мажбурият вужудга келишидан аввал
дастлабки назоратни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу нархлар
мониторинги орқали таъминланади.
Мониторинг – кузатиш, корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти
тўғрисида ахборотни йиғиш ва умумлаштириш тизимидир. Нархлар
мониторинги эса руйхатдан ўтказиладиган
шартномалар воситачилик
хизматларисиз тузилганлиги ҳамда нархларнинг мақсадга мувофиқлигини
кузатишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна
ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
28.02.2007 й. N ПҚ-594 сонли Қарори ғазначиликда нархлар мониторингини
ташкил этишнинг асосий ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади.
Унда кўрсатилишича, бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар,
хизматлар)
етказиб берувчилар билан
шартномалари,
шунингдек
буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал
14
ЎзР Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 28.02.2007 й. N ПҚ-594 сонли Қарори
Ғазначиликда нархлар мониторингини амалга ошириш учун муқобил
етказиб берувчилар нархлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш керак. Буни
амалга ошириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
товар хом-ашё биржалари
бозорлардан маълумотномалар
рақобатчи ташкилотлардан тижорат
таклифлари олиш
оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган
реклама нашрларидаги маълумотлар
Шартномаларда қайд этилган нархлар реклама-тижорат журнал
(Престиж, Каталог ва бошқа)ларидаги нархлар билан солиштирма таҳлил
қилиниши керак.
Масалан, дори-дармон воситалари буйича «Сводный прайс», курилиш
материаллари буйича «Каталог» журналлари ва консалтинг хизматларидан
фойдаланиш мумкин.
Бюджет маблағлари олувчилари томонидан харид килинадиган озик-
овкат махсулотлари мониторинги Молия вазирлиги томонидан такдим
килинадиган асосий истеъмол махсулотларининг
ойлик уртача нархлари
тугрисидаги маълумот асосида олиб борилади.
Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан озик-овкат махсулотларини
харид килиш буйича тузилган шартномаларни руйихатдан утказиш
жараёнида Молия вазирлиги томонидан такдим килинган маълумотда
курсатилган нархлардан ортик булган нархларда тузилган шартномалар
Газначилик худудий булинмалари томонидан руйхатга олинмайди.
Ғазначилик бошқармалари томонидан бир неча хил озиқ-овқат
маҳсулотларига нархларнинг юқори чегаралари белгиланади (ҳар ойда янги
жадвал ишлаб чиқилади). Бюджет ташкилотлари
ушбу белгиланган
нархлардан қиммат нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга
ҳақлари йўқ.
Масалан, “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 04.02.2013
йилдаги № БА/20-01-30-368/7/2-сонли хатига Илова”ни кўриб чиқамиз.
5-жадвал
15
Тошкент шаҳри худудидаги ички бозорларидаги асосий истемол
маҳсулотларининг
Давлат
бюджетидан
маблағ
олувчи
бюджет
ташкилотларига 2013 йилнинг 4 феврал ва 4 март бошлаб белгиланадиган
энг юқори меъёрий харид нархлари тўғрисида
Do'stlaringiz bilan baham: