Махсус таълим вазирлиги



Download 205,75 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana23.04.2022
Hajmi205,75 Kb.
#576775
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
услубий кўрсатма-ХММ 2022 (2)

 
III. КУРС ИШИ ҲИМОЯСИ 
 
Тайёр бўлган курс иши кафедрада рўйхатдан ўтказилади (ҳимоя 
муддатидан камида икки ҳафта олдин) ва кафедрада магистратурада ўқув 
жараёнига тайинланган масъул ёки кафедра лаборанти тарафидан илмий 
раҳбарга етказилади. Илмий раҳбарга етказилгунга қадар кафедра масъул 
профессор-ўқитувчи томонидан курс иши плагиатга текширилади.
Курс иши кафедрадан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта 
муддатда илмий раҳбар томонидан тақриз тақдим этилади.
Тақдим этилган курс ишини тақриз қилаётганда илмий раҳбар: 
- талаба томонидан танланган мавзуни тушуна олишва уни ёритиш 
даражасига; 
- курс ишини бажаришдан кўзланган мақсад ва қўйилган вазифаларга 
тўлиқ эриш олганлигига;


16 
- илмий ва амалий материаллар билан ишлай олишига; 
- амалга оширилган тадқиқот натижаларига асосланиб аниқ хулосалар 
чиқара олишига; 
- курс ишининг саводли ва чиройли расмийлаштирилишига; 
- тақдим этилган курс ишининг белгиланган талабаларга мос келишига 
алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Илмий раҳбар тақризи билан танишиб чиқиб талаба унда кўрсатилган 
камчиликларни бартараф этади ва ҳимояга тайёргарлик кўради. 
Қуйидаги ҳолатларда курс иши қониқарсиз деб топилиши ва қайта 
ишлашга қайтарилиши мумкин:
1.
Курс иши режасининг илмий раҳбар томонидан тасдиқланган ва 
кафедрага тақдим этилган нусха билан мос келмаслиги ҳолларида;
2.
Курс иши ҳажми 25 варақдан кам бўлса; 
3.
Курс ишида келтирилган маълумотларнинг манбаси келтирилмаган 
бўлса;
4.
Курс иши белгиланган талаблар бўйича расмийлаштирилмаган бўлса 
(бетланмаган, адабиётлар рўйхати тартиб билан келтирилмаган ва ҳ.к.). 
Курс ишини ҳимоя қилаётганда талабалар қуйидаги умумий 
хатоликларга йўл қўйишади: 
- курс ишида асосий мазмунига таърифини аниқ бермаслиги, далил, 
асос, хулоса ва тавсиялар ишонарли эмаслиги; 
- тақдимот кетма-кетлиги бузиши, тез-тез такрорлаш, ноаниқ таҳрир, 
граматик хатолар; 
- матнда келтирилган мисоллар маъноли мазмун асосида муаллиф 
фикрлари билан келтирилмаган; 
- курс ишида адабиётлар манбаларини, цитаталар ва иборалар 
тўпламини гапириб бериш билан ифодаланган; 
Тақризчи (илмий раҳбар) ишнинг афзалликлари ва камчиликларини 
айтиб ўтади ва зарур ҳолларда уни тузатишни кўрсатади. Тақриз ҳимоя қилиш 
учун рухсат берилиши ёки йўқлиги хулосаси билан якунланади. 


17 
Талаба томонидан тақризчи (илмий раҳбар) томонидан тақризда 
кўрсатилган хатолар, тузатиш ва қўшимчаларни курс ишини ҳимоя қилиш 
санасидан олдин уларни бартараф этган бўлиши шарт. 
Хулосада тақризчи томонидан курс иши қониқарсиз бўлса ва қайта 
ишланган бўлиши керак бўлади, тузатишдан сўнг, у биринчи тақризни 
мажбурий тақдим этиш билан қайта-тақризга тақдим этилади. 
Агар талаба сабабсиз белгиланган муддатда раҳбарларга тўлиқ ишни 
топширмаган бўлса илмий раҳбар талаба томонидан бажарилган курс иши 
ҳимояга тавсия этмайди. 
Курс ишлари ҳимояси кафедра мудири томонидан тайинланган 3-4 
кишидан иборат махсус комиссия йиғилишида амалга оширилади. Курс иши 
ҳимоясига ҳар бир талабага 10-15 дақиқа берилади (10 дақиқагача талаба 
чиқишига ва 5 дақиқа саволларга жавоб бериш учун). 
Талаба курс иши ҳимоя комиссияси ҳузурида бажарилган курс иши 
мавзусининг қисқача мазмунини, мавзу доирасидаги бир ёки иккита 
муаммони, мазкур муаммонинг ривожланган давлатларда ҳал этилишини 
йўллари ва ундан Ўзбекистонда қўллашнинг ижобий тарафлари ва шунингдек, 
салбий оқибатларини ёритиб бериши керак, шу билан бирга комиссия 
аъзоларини қизиқтирган мавзу доирасидаги саволларга изоҳлар билан аниқ 
жавоб бериши керак. 
Курс иши ҳимояси очиқ ҳолда ўтказилади, талаба нутқ маданияти, 
ўзини тута олиши, ўрганилган мавзуни билиш даражаси, дунёқарашига 
алоҳида эътибор қаратилади. 
Ҳимоя тугаганидан кейин ёпиқ мажлисда охирида ҳар бир ишни 
баҳолаб қарор қабул қилади ва талабаларга натижалар эълон қилинади. 
Белгиланган жадвал муддатида ҳимояга рухсат этилмаган ёки сабабсиз 
келмаган талабаларга комиссия аъзолари қайта топшириш муддати бўйича 
қарор қабул қилади. Бундан ташқари, комиссия шу мавзуга курс ишини 
тўлдириш ёки янги мавзу бериши ҳам мумкин. Бу қарор кафедра мудири 
томонидан тасдиқланади.


18 
Ҳимоя қилишга раҳбари томонидан имзоланган курс иши кафедрага 
тақдим этилади. 


19 

Download 205,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish