Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТДА ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТДА ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ 
 
Ашуров Ш.Ш.
НавДПИ катта ўқитувчиси
 
ХХI асрни глобаллашуви чегараларнинг барҳам топиши, ахборот-коммуникация 
технологиялари ва интернет асрига айланиб бораётганини исботлашга ҳожат бўлмаса 
керак. Замонавий ахборот коммуникация технологияларининг имкониятлари чексиз 
32
Капица С.П., Курдюмов С.П., Малинецкий Г.Г. Синергетика и прогнозы будущего Изд. 2-ое. М.: 
ЭдиториалУРСС 2001. - Б.3 – 5. 
33
Отамуратов С. Глобаллашув ва миллий-маънавий хавфсизлик. Т. Ўзбекистон. 2013. – 59 б


49 
бўлиб, у шиддат билан ривожланмоқда. Маълумки, янгиланиш ва ислоҳатлар жараёни 
ҳеч вақт бирданига амалга ошмаган, негаки, бу инсон онги, тафаккури ва дунёқараши 
билан боғлиқ жараён. Инсон онги аста секинлик билан шаклланиб борар экан, унинг 
фаолияти билан боғлиқ бўлган янгиланиш ва ислоҳатлар жараёни ҳам муҳим аҳамият 
касб этади.
Ахборот асрида яшар эканмиз, инсон ва жамият ҳаётида ахборот оддий эҳтиёж 
меъёридан чиқиб сиёсий ва мафкуравий восита, бунёдкорлик ёки вайронкорлик кучига 
айланаётганига гувоҳмиз. Инсоният халқаро экстремизм ва терроризм доирасидаги 
ёвуз кучларнинг хуружларидан сезиларли азият чекмоқда. Бундан ташқари, бу 
интилишлар айниқса, мустақил тараққиёт йўлига чиққан янги давлатларнинг ҳаётида 
ўзига хос ҳолда акс этмоқда. “Мана шундай вазиятда одам ўз мустақил фикрига, 
замонлар синовидан ўтган ҳаётий-миллий қадриятларга, соғлом негизда шаклланган 
дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлмаса, ҳар турли маънавий таҳдидларга, 
уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги таъсирига бардош бериши амри 
маҳол”
34
-деган эди И. Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида.
Бугунги кунда илғор коммуникация воситалари шароитида мафкуравий таъсир 
кўрсатиш тезкор ва шиддатли тус олиб, турли соҳа ва йўналишлар доирасида хилма-
хил шаклларда намоён бўлмоқда. Бу мафкуравий таҳдидларнинг тарихан янги сифат 
босқичига кирганини кўрсатади. Айниқса ёшлар турли объектив ва субъектив омиллар 
таъсирида мафкуравий таҳдидларнинг асосий объектига айланмоқда. Натижада, 
ёшларда мафкуравий иммунитетни юксалтириш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб 
бўлиб бормоқда. Бунинг учун жамиятимиз ёшларининг ҳаётий мўлжал ва 
мақсадларини, орзу-истакларини билиш, маънавий-аҳлоқий ҳаётидаги устувор 
тенденцияларни аниқлаш зарур. Бу мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишда асосий 
вазифалардан бирини ҳал қилишга замин яратган бўлар эди.
Ўтиш даврида ахборот-мафкуравий идрок этиш билан боғлиқ вазиятнинг 
мураккаблигини, яъни давлат, жамият ва шахсда мафкуравий рақобат борасида 
етарлича демократик тажриба йўқлигида ҳамдир. Бугунги кунда демократик тараққиёт, 
модеринизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим 
қадрият ҳамда ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни 
тарбиялаш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Ўзбекистонда “ушбу дастур ...униб-ўсиб 
келаётган авлоднинг онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган 
бўлиб, қисқача айтганда, бу дастур ҳаётда ўз фикрига, ўзининг қарашлари ва қатъий 
гражданлик позициясига эга бўлган, ҳар томонлама етук ва мустақил фикрлайдиган 
шахсни шакллантиришни мақсад қилиб қўяди”
35
.
Аммо бугунги кундаги ёшларимиз қандай тарбия топаяпдилар? Улар қайси 
ахборотлар, қайси муҳит таъсири доирасида шахс сифатида шаклланмоқдалар? 
Тўғрисини айтиш керакки, бугунги кунда кўпчилик ота-оналар турмуш ташвишига 
берилиб кетиб бола тарбияси масаласига камроқ эътибор қаратишмоқда. Аммо, ўтган 
асрнинг бошида яшаб ўтган маърифатпарвар адиб Абдулла Авлонийнинг “Туркий 
Гулистон ёхуд ахлоқ” асарида “Тарбия, - бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё 
ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир
36
”,- деган фикр-мулоҳазалари бугунги кунда 
ҳам ўз мазмун моҳиятини йўқотган эмаслигини ёдга олсак фойдадан холи бўлмайди. 
Албатта, ота-оналар имкон қадар ўз фарзандларини ҳеч кимдан кам бўлмаслиги учун 
34
И.А. Каримов Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б.113. 
35
И.А. Каримов “Юксак билимли ва интелектуал ривожланган авлодни тарбиялаш- мамлакатни барқарор 
тараққий эттириш ва модеринизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференциянинг 
очилиш маросимидаги нутқи. Халқ сўзи.18 феврал 2012. № 35
36
Қаранг: Абдулла Авлоний. Асарлар. Икки жилд. – Тошкент: 1996 Б - 79 


50 
замонавий технологиялардан, жумладан компьютердан фойдаланиш, Интернет 
тармоғига кириш имкониятларини яратиб беришмоқда. 
Муаммонинг ечимини излашда инсон ҳуқуқларини бузмасликка эътибор 
қаратилиши лозим. Бунда таъқиқлаш усулидан фойдаланишдан қочиш керак. 
Маълумки, Интернетдан турли миллат ва элат вакиллари фойдаланишади. Табиийки, 
бири учун оддий бўлган ахборот иккинчисининг маданий, анъаналарига тўғри 
келмайди. Ҳукумат қанча ҳаракат қилмасин, муаммони бир ўзи ёки қонунлар қабул 
қилиш йўли билан ҳал қилиши қийин. Ёшлар маънавиятига салбий таъсир қилувчи 
ахборот оқимининг иллатларини йўқотиш, тўғрироғи камайтиришнинг ягона усули 
ота-она ва жамоатчилик назоратини кучайтириш билан бирга уларда маънавий 
қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини ҳам шауллантиришимиз зарур. Ота-оналар 
ёшларни уйда ва Интернет кафеларда Интернетдан қандай маълумотлар олаётганини 
билиб туришлари керак.
Ҳар қандай ахборот оқимининг ёшлар маънавиятига таъсири хусусида сўз 
юритганимизда аввало бу масала замирида жамиятимизнинг, давлатимизнинг миллий 
хавфсизлиги ётганини назарда тутишимиз лозим. Шу маънода аввало икки масала 
мавзунинг долзарб нуқтасига айланади: 
биринчиси - ахборот оқими- мафкуравий таҳдид; 
иккинчиси - ёшлар маънавияти-яъни турли хилдаги ахборотга нисбатан 
ёшларимизда шаклланиши лозим бўлган иммунитет масалалари. 
Буюк мутафаккиримиз Абу Наср Форобий ёвузликни инсон бахтига ва жамият 
саодатига эришиш йўлидаги энг катта тўсиқ деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, таълим ва 
тарбия баркамолликка эришишнинг муҳим воситасидир. Чунончи, таълим назарий 
ҳикмат, эзгуликларга ўргатади, тарбия эса, покиза аҳлоқий фазилатларни 
шакллантиради. Эзгулик ва бахт моҳиятдан битта тушунчадир. Бахт – мутлоқ эзгулик, 
зеро ҳақиқий бахтни фақат яхшилик, эзгулик рўёбга чиқаради, ёвузлик эса, бунга 
тўсқинлик қилади
37
.
Дарҳақиқат, бундай эзгу ғояларни ривожлантирган “... фақат миллий ва 
умумбашарий қадриятлар уйғунлигини теранг англайдиган, замонавий билимларни, 
интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларни эгаллаган инсонларгина ўз 
олдимизга қўйган стратегик тараққиёт мақсадларига эришиши мумкин эканини 
ҳамиша ўзимизга яхши тасаввур этиб келмоқдамиз”
38
- деган эдилар. 
"Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга 
эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот 
масаласига айланиб бормоқда", Юртбошимизнинг бу фикрлари ҳозирда содир 
бўлаётган воқеа- ҳодисаларни тўла акс эттиради десак муболаға бўлмайди. 
Кўпгина мутахассислар кибертерроризмнинг хавфи ҳақида бот-бот гапиришсада, 
террористлар томонидан интернетдан бериладиган маълумотларини назардан четда 
қолдирар эканлар. Ёшларимизни, жамиятимизни кибертерроризм ва Интернетдаги 
террористик ҳаракатлардан ҳимоя қилиш билан бирга, қатор антитеррористик 
ҳаракатлар мажмуини ишлаб чиқиш талаб этилмоқда. Бугунги ёшларнинг 90% асосий 
ахборот манбаи сифатида интернетга мурожаат қилишади. Лекин уларда ахборот 
иммунитети шаклланиши суст бўлганлиги сабабли, миш-мишлар дунёси бўлмиш 
“Интернет” ёшларимиз маънавиятига салбий таъсир этмоқда.
37
Қаранг: Абу Наср Форобий. Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида. – Тошкент.: Ёзувчи, 2001. Б - 57. 
38
И.А. Каримов “Юксак билимли ва интелектуал ривожланган авлодни тарбиялаш- мамлакатни барқарор 
тараққий эттириш ва модеринизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференциянинг 
очилиш маросимидаги нутқи. Халқ сўзи.18 феврал 2012. № 35 


51 
Бугунги кунда баъзи ёшларимиз турли хил ғарб сериаллари таъсирига тушиб 
қолмоқдалар. Миллий қаҳрамонларимиз жасоратидан бехабар ўсаётган ёшларимиз 
маънавиятига қайтадан чуқур эътибор қаратмас эканмиз, уларнинг ўткир зеҳни, дунё 
билимларини эгаллаган бўлишларига қарамасдан Ватан манфаати йўлида хизмат 
қилишларига, бегона ғояларга берилмаслигига кафолат ҳам беролмаймиз. Уларни энг 
аввало Ватанга эътиқод, урф-одат ва қадриятларимизга садоқатли қилиб 
тарбияласаккина, исталган бузғунчи ғояларга нисбатан ўз ахборот иммунитетлари 
шаклланади.
Мустақил ҳаётга қадам қўяётган янги авлод жамиятда мавжуд бўлган ғоялар 
таъсирида тарбияланади, муайян қарашлар ва ғояларни ўз эътиқодига сингдиради ва ўз 
навбатида янги ғоялар яратади ва тарғиб этади. Шу маънода бугунги авлод 
умуммиллий маънавиятни ва ғоявий муҳитни келажак авлодлар учун асрашга 
масъулиятлидир. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish