Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/86
Sana22.04.2022
Hajmi2,11 Mb.
#573860
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86
Bog'liq
Metodika [uzsmart.uz]

2. Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар. 
Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш қуйидаги принциплар 
асосида амалга оширилади: 
ўқув-методик мажмуалар таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий 
принциплари асосида яратилганлиги; 
ўқувчиларнинг 
ақлий 
ва 
жисмоний 
имкониятлари, 
ѐши, 
психофизиологик хусусиятлари, билим даражаси, қизиқишлари, лаѐқатлари 
ҳисобга олинганлиги; 
ўқувчиларда ватанпарварлик ва миллий ғурур ҳиссини шакллантиришга 
қаратилганлиги; 
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг зарур ҳажми 
берилганлиги, ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлаш, ташкилотчилик 
қобилияти 
ва 
амалий 
тажриба 
кўникмаларини 
ривожлантиришга 
йўналтирилганлиги. 
Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишга қуйидагича талаблар 
қўйилади: 
Дидактик талаблар:
ўқувчи томонидан ўқув материалларининг тўлиқ ўзлаштирилишини 
таъминлаш; 
матнлар ахборот беришга эмас, балки ўқув фанининг мазмун-моҳиятини 
тушунтириш мақсадларига хизмат қилиши; 
қизиқарли, лўнда ва ҳамма учун қулай ва табақалаштирилган бўлиши; 
илмий дунѐқарашни шакллантириш, ватанпарварлик ва миллатлараро 
тотувлик талабларига жавоб бериши, аниқ далилларга асосланган 
материаллардан таркиб топиши; 
таълимнинг кундалик ҳаѐт ва амалиѐт ўртасидаги боғлиқлигини 
таъминлашга, олинган билимларни амалиѐтда қўллай олиш лаѐқатлари 


33 
шакллантирилишига, бошқа ўқув фанлари билан узвий боғлиқликни 
таъминлашга йўналтирилган бўлиши; 
расмлар кўринишидаги иллюстрaциялар: хариталар, чизмалар, схемалар, 
жадваллар, диаграммалар ва фотосуратлар билан безатилган бўлиши; 
янги тушунчалар, атамалар, қоидалар, формулалар, таърифлар ва шу 
кабилар луғат кўринишида ифодаланган бўлиши лозим. 
Илмий-методик талаблар:
фан-техниканинг сўнгги ютуқларини ўзида акс эттириши; 
ўқув фани мавзуларининг мазмунан яхлитлиги таъминланган бўлиши; 
ўқув фани мавзулари ўзбек адабий тили қоидаларига тўлиқ риоя қилган 
ҳолда оддий ва содда, тушунарли ва равон тилда баѐн қилиниши; 
мантиқий кетма-кетликка ва изчилликка амал қилиниши;
Ўзбекистон халқининг менталитетига зид бўлмаган тегишли 
иллюстрaциялар билан бойитилиши; 
савол ва топшириқлар аниқ ифодаланган бўлиши; 
ўқувчиларни фикрлашга, ѐзишга, тасвирлашга, чизма чизишга, 
ҳисоблашга, амалий ишларни бажаришга, тажрибалар ўтказишга ўргатишда 
педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилган бўлиши; 
бир тушунчанинг икки хил атама билан ифодаланишига, саналарни 
келтиришда мавҳумликка йўл қўйилмаслиги; 
касб-ҳунарга йўналтиришга оид матнлар ва расмлар, изоҳли луғат, 
техник ижодкорлик ва мантиқий тафаккурни ўстиришга қаратилган лойиҳалаш 
ҳамда моделлаштириш юзасидан топшириқларни қамраб олган бўлиши лозим. 
Педагогик-психологик талаблар:
кенг жамоатчилик томонидан тан олинган илмий асосланган 
маълумотлар, ўқувчиларнинг билим даражалари, эслаб қолиш қобилиятлари, 
тафаккури ҳисобга олинган ҳолда воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англашга 
ва амалий қизиқишларини ривожлантиришга, билим олишга ва амалий фаолият 
билан 
шуғулланишга 
бўлган 
эҳтиѐжларини 
тўлақонли 
қондиришга 
йўналтирилган бўлиши; 


34 
ўқув фани мавзуларининг ўқувчи ѐши ва психофизиологик 
хусусиятларига мос ҳолда берилиши, маълум фактлар, тушунчалар, қоидалар ва 
фанлараро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда тушунарли баѐн қилиниши; 
ўқувчиларнинг янгиликларни қабул қилиш қобилиятлари, олдин олган 
билимларини ўзлаштирганлик даражаси ҳисобга олинган бўлиши лозим. 
Эстетик талаблар:
имкон даражасида ѐрқин, рангли, қизиқарли ва чиройли бўлиши; 
матнлар ўқувчига маълум ижобий ҳиссий таъсирларни ўтказиши ва ўқув 
фанига қизиқиш уйғотиши; 
бўлим, боб, параграф ва мавзулар матнларининг турли шакл ва ранглар 
билан ажратилиши, мутаносиблиги таъминланиши; 
расм ва тасвирлар бадиий эстетик талабларга жавоб бериши, аниқ ва 
тиниқ ифодаланиши лозим. 
Гигиеник талаблар:
матн ва иллюстрaциялар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена 
нормативларига мос бўлиши; 
ҳарфларнинг катталиги ва қоғознинг сифати (оғирлиги, қалинлиги, 
оқлиги ва шаффофлиги) Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасалари учун 
матбаа маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник 
регламентни тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 3 июндаги 146-сон қарори 
талабларига мос бўлиши лозим. 

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish