Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


“Ким  (қоронғи тушганда)  уч марта “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳий шайъун фил



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

“Ким 
(қоронғи тушганда)
 уч марта “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳий шайъун фил 
арзи ва лаа фис самаа, ва ҳувас самийъул ъалийм”, деса, тонггача кутилмаган балога учрамайди. 
Ким уни тонгда уч марта айтса, кечгача кутилмаган балога дуч келмайди”,
деганларини эшитганман” 
(Абу Довуд ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Қайси банда ҳар куни тонгда ва кечқурун уч марта “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳий шайъун 
фил арзи ва лаа фис самаа, ва ҳувас самийъул ъалийм”, деса, унга ҳеч нарса зарар келтиролмайди”, 
деганлар” (Термизий, Ибн Можа ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). 
ҒАМ-ТАШВИШГА БОТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР 
َلا 
َّلاِإ َوَلِإ
َينَِِلاَّ لا ْنِم ُتْنُك ّْنِِإ َكَناَحْبُس َتْنَأ
.
Дуо ўқилиши: 
“Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн”. 
Дуо маъноси: 

(Ё Аллоҳ,)
Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен айб-нуқсонлардан поксан. Мен зулм 
қилувчилардан бўлдим”. 
Юнус алайҳиссалом наҳанг қорнида мана шу дуони ўқиган. Аллоҳ таоло айтади: “Зуннун – 
Юнуснинг (қавмидан) ғазабланган ҳолда (ўз қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унинг зиѐнига ҳукм қилмайди, 
деб ўйлаган пайтини, сўнг (уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғи зулматларда туриб, 
“Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен айб-нуқсонлардан поксан, мен (ўз жонимга) зулм қилувчилардан бўлдим”, деб 
нидо қилган (пайтини эсланг). Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик, уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз 
мўминларга мана шундай нажот берамиз” (“Анбиѐ” сураси, 87-88-оятлар). 
Юнус ибн Матто алайҳиссалом Найнаво аҳлига пайғамбар қилиб юборилган (Асъад Ҳавмад, 
“Айсарут тафосир”). 
Юнус алайҳиссалом Аллоҳнинг амри билан қавмини ҳақ йўлга даъват қилганида имон келтирмади. 
Аллоҳнинг азоби тушиши ҳақида огоҳлантирганида ҳам тавба қилмади. Шунда Юнус пайғамбар 
Яратганнинг: “Сабр қил”, деган буйруғини унутиб, қавмининг имонсизлигидан ғазабланган ҳолда 
қишлоғидан чиқиб кетди, ўзича: “Бу ишим учун Аллоҳ мени жазоламас”, деб ўйлади. Лекин Аллоҳ таоло 
пайғамбарининг бу итоатсизлиги жазосига кенг қишлоғига сиғмаган Юнусни балиқнинг тор қорнига ҳибс 
қилиб қўяди. Шунда Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида туриб юқоридаги оятда зикр этилгани каби нидо 
қилади (Алоуддин Мансур, “Қуръони каримнинг ўзбекча изоҳли таржимаси”). 
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “У билан дуо қилинса, ижобат этиладиган, у билан сўралса, бериладиган Аллоҳниг исми (аъзами) 
Юнус ибн Маттонинг дуосидир”, деб айтганларини эшитдим. Кейин: “Эй Расулуллоҳ, бу фақат Юнусга 
хосми ѐки мусулмонлар жамоасига ҳам тегишлими?” деб сўрадим. Расули акрам: “У Юнусга, (ўша 
калималар) билан дуо қилсалар, (қолган) мўминларга ҳам хосдир. Сен Аллоҳнинг “Худди шунингдек 
мўминларга ҳам нажот берамиз”, деганини эшитмаганмисан?” Бу Аллоҳга дуо қилганлар учун У Зот 
(тарафи)дан шартдир”, дедилар” (Ибн Жарир ривояти). 
Яна Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Қайси бир мусулмон киши Зуннун наҳанг қорнида туриб, “Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака 
инний кунту миназ золимийн”, деган дуоси билан илтижо этса, Аллоҳ унга ижобат қилади”, дедилар” 
(Термизий, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). 
“Нун” сўзи “балиқ” маъносини англатади. “Зуннун” балиқ эгаси дегани. Бу, Юнус алайҳиссалом 
исмидир. 
Ривоят қилинишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Мен 
сизларни Аллоҳнинг исми аъзамига далолат қилайми? Бу Юнуснинг “Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака 
www.ziyouz.com kutubxonasi


104 
инний кунту миназ золимийн”, деган дуосидир. Қайси бир мусулмон (банда) ўша (дуо) билан касаллиги 
вақтида қирқ кун Парвардигорига дуо қилса, унга шаҳидлик ажри берилади. Агар тузалиб кетса, гуноҳлари 
мағфират қилинган ҳолида соғаяди” (Ҳоким ривояти). 
Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У билан дуо қилинса, ижобат этиладиган, у билан 
сўралса, бериладиган Аллоҳнинг исми аъзами “Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ 
золимийн” дуосидир” (Ибн Абу Ҳотим ривояти). 
ْبَع ُنْباَو َؾُدْبَع ّْنِِإ َّمُهَّللا
َكَل َوُى ٍمْسا ّْلُكِب َكُلَأْسَأ َؾُؤاَضَق َِّفِ ٌؿْدَع َكَُْكُح َِّفِ ٍضاَم َؾِدَيِب ِ َيِصاَن َكِتَمَأ ُنْباَو َؾِد
ِع ِفِ ِوِب َتْرَػثْأَتْسا ْوَأ َكِباَتِك ِفِ ُوَتْلَزْػنَأ ْوَأ َكِقْلَخ ْنِم اًدَحَأ ُوَتََّْلَع ْوَأ َكَنْفَػن ِوِب َتْيََّس
َغْلا ِمْل
َعيِبَر َفآْرُقْلا َلَ َْتِ ْفَأ َؾَدْنِع ِبْي
َل ِجَو يِرْدَص َروُنَو ِبِْلَػق
يَِّْ َباَىَذَو ِنِْزُح َء
.
Дуо ўқилиши: 
“Аллоҳумма инний ъабдука вабну ъабдика вабну аматик, наасиятий биядик, маазин 
фийя ҳукмук, ъадлун фийя қозоук, асъалука бикуллисмин ҳува лак, саммайта биҳий нафсак, ав ъалламтаҳув 
аҳадам мин холқик, ав анзалтаҳув фий китаабик, авистаъсарта биҳий фий ъилмил ғойби ъиндака ан 
тажъалал қуръаана робийъа қолбий, ва нувро содрий, ва жилааъа ҳузний, ва заҳааба ҳаммий”. 
Дуо маъноси: 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish