Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ЭЛЧИСИЗ ТОПИЛГАН ТУЙҒУ
 
Ер юзида одамларнинг гапириш усуллари бир-бирига ўхшамайди. Тил, 
лаҳжа, талаффузлар бир миллатни ҳам ажратиши мумкин. Лекин шундай 
тасодифлар борки, одамлар бир хил севадилар, юрак деб аталмиш кичкина 
қафасчада ким учундир севгини пинҳон асрайдилар. Ҳаммасини унга атай-
19


дилар, қувонадилар, соғинадилар. Муҳаббат элчисиз топиладиган туйғудир. 
Шу сабаб бўлса керак севгида миллат, ҳеч қачон одам танланмайди. 
Буюк мутафаккир Шреми Бентамни жаҳон аҳли тан олган. Унинг 
сўзларидан, фикрларидан дунё аҳли ибрат олди. Вале ўз ақл-идроки билан 
улуғ мартабага эришган Бентамнинг муҳаббати бир умр жавобсиз қолганди... 
Ўшанда Бентам жуда ёш эди. Илмни, ўқиб-ўрганишни ҳамма нарсадан устун 
қўярди. Лекин кунлар келиб бунданда улуғроқ, муқаддасроқ бир туйғу унинг 
фикрини ўғирлаб олишини билмасди. 
Бентам ўсмирлик чоғида бир қизни учратиб, шу қадар уни севиб қоладики, 
ҳатто бу гўзални чўчитиб қўйишдан исмини сўрашдан ҳам қўрқиб ўзини тияди. 
Унга фақат дилининг тубидан оғриқ билан чиқадиган бир сўз билан “севгилим” 
дея мурожаат этади. 
Киборлар оиласидан бўлган бу қизнинг бошқа танлагани борми ёки сариқ 
чақага зор бўлган олим йигитни ўзига мос кўрмайдими, муҳаббат рад этилади. 
Орадан йиллар ўтса-да сочларига оқ оралаган Бентам ўзи танлаган, тақдирнинг 
ўзигагина берган энг буюк инъоми деб билган севгилисини ҳамон яхши кўриб, 
сўққабошлигича юраверади. Кўплаб гўзаллар унга маҳлиё бўлишади. Лекин 
ошиққа ўз маъшуқасидан ўзгаси керак эмас эди. Қачонлардир ўз севгани уни 
ҳам яхши кўриб қолишини билган Бентам олтмиш ёшга етгач маъшуқасига 
мактуб йўллайди. Ҳамон уни кутаётганини ва севгисини баён этади. Афсуски, 
бу сафар ҳам ярим аср яшаб қўйган гўзалдан рад жавобини олади. Бу раддия 
Бентамни бутунлай оғир аҳволга солиб қўяди. Айтишларича, ўша хоним 
тўғрисида гап очилиб қолса бас, Бентам дарров кўзларига ёш олиб, бирдан 
ҳаяжонланиб кетар экан. 
У умрининг баҳори сўлганини англагач, саксон ёшида номсиз севгилисига 
энг охирги мактубини йўллайди:
“Жонгинам, мен ҳали ҳаётман. Ўн олти яшар пайтим сенга гуллар тақдим 
этган дамларда қанчалик яхши кўрган бўлсам, ҳозир ҳам ўшандай севаман. 
20


Мен сени севаман, шунча йилги севишларим жавобсиз қолган бўлса-да, 
барибир ишонаман. Бир кун келиб мени сен ҳам севиб қоласан. Мен эса ўша 
кунларни кутиб яшайман. Шундай муҳаббат ҳадя этган тақдирдан ва сендан 
розиман. Алвидо! Бентам”. 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish