Буюклар муҳаббати


СЕВГИ УЧУН ТАХТДАН ВОЗ КЕЧГАН ҚИРОЛ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

СЕВГИ УЧУН ТАХТДАН ВОЗ КЕЧГАН ҚИРОЛ
 
 
1936 йилнинг декабрь ойида Буюк Британия қироли Эдуард VIII тахтдан 
воз кечди. Оддий америкалик аёлга бўлган муҳаббати унинг учун ҳар нарсадан, 
ҳатто қиролликдан ҳам устун чиқиб қолди. Собиқ қиролнинг столи устида 
ҳамиша хотинининг сурати турарди. Эдуард қилган иши тўғрилигига 
заррача шубҳа қилмасди. Аммо миллионлаб фуқароларга буни қандай ту-
шунтиради? Газеталар унинг тахтдан воз кечиши хусусидаги хабарлар билан 
тинмай оламга жар солиб турган бўлса. 
 
Мамлакатда юз бераётган бугунги аҳволдан эса кўнгли эзилиб таъсирлан-
са, иккинчи томондан, муҳаббат қалбини зирқиратарди. 1936 йилнинг январь 
ойида отаси, қирол Георг Vнинг ўлимидан сўнг, у тахтга ўтирганди. Халқ эса 
бундан қувонган, улар ўзини чиндан ҳам яхши кўришига Эдуард шубҳалан-
маган эди. Энди-чи? Котибаси ҳар куни унинг тахтда қолишига ёлвориб 
битилган ўнлаб мактубларни қабул қилмоқда.
Демак, ҳамма ҳам уни муртад ва бефаросат ҳисобламас экан-да? Унинг 
душманлари ва хайрихоҳлари ушбу воқеа хусусида қандай фикр 
билдиришаркин? Имкони бўлса эди, барчани бир жойга тўплаб, бор ҳақиқатни 
155


уларга айтиб берса? Балки шунда тўғри бўлармиди? Бундан беш йил аввал 
уэлс шаҳзодаси бўлиб турган пайтида қабулига келган, ҳаётининг мазмунига 
айланиб қолган бир аёлни учратганини айтган бўлармиди... Ҳа, у соҳибжамол 
эмас, бунинг устига, оилали. Ноилож, яхшиям у тож кийишга улгурмаган экан? 
Энди кичик укаси Алберт ҳеч қандай тўсиқларсиз тахтни эгаллайдиган бўлди... 
Эдуард ҳукмронлигининг 325-куни, яъни 1936 йилнинг 10 декабрида 
тахтдан воз кечганлиги хусусидаги далолатномага имзо чекди. Радио орқали 
халққа мурожаат қилар экан, ўз ҳиссиётларини уларга тушунтириб беришга 
уринди. Чунки орқага йўл йўқ эди. Тахтни Георг VI номи билан унинг укаси 
Алберт эгаллади. Эдуард эса герцог Виндзорский бўлиб қолди.
Эдуард 325 кун, 13 соату 57 дақиқа тахтда ҳукмронлик қилди. Уоллис унинг 
тахтдан воз кечишига қарши бўлганди. Ўша куни у Каннда эди. Эдуард унга 
қўнғироқ қилиб, “ҳал қилувчи қадам қўйилди” деган. Телефон орқали 
сўзлашган пайтида ўша ерда ҳозир бўлган хизматчиларнинг айтишларича, 
Уоллис аниқ-равшан қилиб, “Бефаросат аҳмоқ”, деб бақирганича юм-юм йиғла-
ган экан... 
1937 йилнинг июнида Уоллис эри билан ажрашгач, Эдуардга турмушга 
чиқади ва герцогиня Виндзорская унвонини қабул қилади. Маълум сабабларга 
кўра, маросим Францияда бўлиб ўтган, қироллик оиласидан ҳеч бир аъзо унда 
иштирок этмаганди. Тўйдан сўнг Герцогинянинг кўнгли Америкадаги Палм-Бич 
курортига бориб, ҳордиқ чиқаришни тусаб қолди. Бунинг устига, оилавий 
дўстлари лорд Сефтон уни сиртдан яқин дугонаси Жесси Донэхю хоним билан 
таништириб қўйган эди. Бу миллионер хоним ҳам Палм-Бичда дам олаётганди. 
У машҳур ошиқ-маъшуқ жуфтлигини кўришдан бахтиёр эканлигини айтган эди. 
Бу танишув негадир Уоллисни ўзига торта бошлади.
Махсус зиёфатда ўзи билан ёнма-ён ўтирган Жесси Дон-эхюнинг 25 ёшли 
ўғли Жимми Уоллисга ёқиб қолди. У ҳатто бу йигит жанжалкашлиги ва қўпол 
ҳазиллари билан анча шуҳрат қозонганини, шу боис ҳамма ундан безор 
156


эканлигини ҳам унутаёзди. Бу орада герцог ва герцогинянинг Жимми билан 
танишуви тиклангунга қадар олти йил ўтди. 1947 йилнинг июнида Эдуард ва 
Уоллис тўйларининг ўн йиллигини тантанали нишонлаб Парижга қайтишди. 
Жимми ҳам Францияга келди. Ўша ердаги базм оқшомларининг бирида улар 
яна учрашиб қолишди. Шундан сўнг улар бир-биридан сира ажралишмади.
Кўп ўтмай ғаройиб учлик Нью-Йоркка йўл олади. Дастлабки пайтларда 
герцог ҳам Донэхюдан завқланиб юрди. Ёш миллионернинг ҳамиша ҳисоб-
китобларни ўз ёнидан қилишга тайёрлиги унга маъқул бўлганди. Зиқналиги 
билан шуҳрат қозонган собиқ қирол одатда ресторанларда ўтиришганда тўлов 
қоғозини кўриб қовоқларини уюб олар, ҳисоб-китоб қоғозини бошқа кимдир 
“илиб кетар” деган умидда, ўзидан нарироққа суриб қўяр эди. Бунақа пайтда 
Жимми ҳамиша ҳамёнини қўлга олиб, уни хижолатпазликдан қутқарарди... 
1950 йилнинг 24 май куни трансатлантик лайнер “Қиролича Мария” Нью-
Йоркдаги бандаргоҳдан йўлга чиқиб, Шербур томон суза бошлади. 
Йўловчилар орасида ушбу учлик ҳам бор эди. Уоллис билан Жимми кемага 
дўст бўлиб кўтарилишди-ю, аммо ундан ошиқ-маъшуқ бўлиб тушишди. 
Донэхю ва герцогиня бир-биридан кескин фарқ қиладиган одамлар бўлгани 
боис, аввалига, нафақат Эдуард, балки репортёрлар ҳам улар ўртасида ҳеч нима 
йўқ деган фикрга боришган. 
Бир куни Виндзорлар икки ойга Нью-Йоркка қайтиб боришларига тўғри 
келиб қолди. Париждаги ноширга ўз қўлёзмасини топширишга шошилаётган 
герцог сафарни бошқа пайтга қолдиришга уриниб кўрди. Бироқ Уоллис бу 
ҳақда эшитишни ҳам истамади. Натижада “Қиролича Мария” кемасининг 
бўлинмасига герцогинянинг ёлғиз ўзи чиқди. Париждаги вокзалда Эдуард се-
вимли рафиқаси билан кўз ёш тўкиб хайрлашди. Кема Нью-Йорк бандаргоҳига 
келиб лангар ташлангандан сўнг, герцог эртаси куни хотинига − Уолдорф Та-
уэрсдан сотиб олган уйларига қўнғироқ қилди. Аммо уни топа олмади. Бир 
ҳафта мобайнида телефон гўшагини хизматчи аёл кўтарар ва бекасининг 
157


қаердалигини билмаслигини айтарди. Қаттиқ изтиробга тушган Эдуард Нью-
Йоркка йўл олди. Уоллис эрини бандаргоҳда кутиб олди. Ҳаяжонга тушиб, 
азоб-уқубатларга дучор бўлган Эдуард рафиқасининг нозланиб, майин 
эркалашларидан сармаст бўлиб, кўнглидан ғубор кўтарилди. Боз устига 
герцогиня уйда бўлмаганини осонгина тушунтириб қўя қолди. Яна бахтли 
дамлар, эҳтиросли тунлар оғушида кунлар бирин-кетин ўта бошлади. Герцог 
хотиралар ёзишга шунчалар берилиб кетган эдики, ҳатто уни тунлари ҳам ёзув 
столи устида учратиш мумкин эди. Уоллис кундузлари баъзан эрининг хонасига 
кириб турар, ишқий мазмундаги алланималарни хиргойи қилганича ноз-
карашма ила юриб чиқиб кетарди. Айримда бирга тушлик қилишарди. Мабодо 
герцогинянинг кўнгли ўйин-кулгини тусаб қолса, бу ишга Жимми ҳозиру нозир 
эди. Донэхю ва Уоллиснинг ишқий саргузаштлари ҳақидаги миш-мишлар барча 
киборлар хонадонига аллақачон етиб борган эди.
Уоллис дўстлари билан суҳбатларда тез-тез эри билан ажрашиш нияти 
борлигини шама қиладиган бўлди. Эдуарднинг эса бу гап-сўзлардан бехабар 
дейиш қийин эди. Ниҳоят, гап-сўзлар ўз тасдиғини топа бошлади. Жимми эр 
ролини ўйнашга тайёр эди. Бироқ унинг онаси ушбу режага қатъий қарши 
чиқди. Агар Эдуард ва Уоллис ажрашадиган бўлса, “тентак” ўғлини у бир ти-
йинсиз қолдириши билан таҳдид қилди. Герцогиня ора йўлда қолганди. У 
кўнгил истаги рўёбга чиқишини жуда-жуда хоҳларди. Бироқ бошқа томондан, 
қирол мана шу аёлни деб бутун бошли тахтдан воз кечган бўлсаю, бу хоним 
кейинчалик уни қаёқдаги онасининг эркасига, бунинг устига яна бебош одамга 
алмаштириб ўтиргани ҳақидаги ҳақиқат ҳаммага ошкор бўлиб қолса, халқ қаҳру 
ғазабига дучор бўлишини яхши тушунарди. 
Ҳа, амалий мушоҳада рўёдан устун келганди. Жимми бўлса Виндзорлар 
оиласи аъзолиги ролига шунчалар киришиб кетган эдики ҳатто уларнинг 
устидан ошкора кулиб, масхаралашдан ҳам ҳайиқмади. Нью-Йоркдаги “Ма-
рокко” клубида нишонланган Янги йил кечасида у сархуш хўрандалар 
158


қарсаклари остида герцог ва герцогиняга қоғоз қалпоқчалардан қилинган “тож” 
кийдирди. Виндзорлар оиласининг сирини фош этувчи суратлар кўплаб 
мамлакат газеталарида босилди. Ана ўшандан сўнг Виндзорлар олдида Донэхю 
номини ҳатто тилга олиш ҳам қатъиян ман этилди.
Собиқ қиролнинг хотинини тортиб олишга озгина қолган ошиқ кейинги 
умрини ичкиликка муккасидан кетиш билан ўтказди. У 1966 йилнинг 
сентябрида навбатдаги маишатдан сўнг вафот этди. Унинг мурдасини ўз 
ётоғидан топишди. Деворда эса Виндзор герцогиняси Уоллис Симпсоннинг ўн 
учта сурати осиғлиқ турарди.
Виндзорлар эса Парижда ҳаётдан кўз юмишди. Герцог 1972 йилнинг 28 май 
куни саратон хасталигидан вафот этди. Уни дафн қилиш куни тўйларининг 35 
йиллик санасига тўғри келган эди. Герцогиня 1986 йил 24 апрелда тўқсон ёшида 
оламдан ўтди. Ҳар иккалалари ҳам Виндзор қасри яқинидаги қироллик 
қабристонида дафн этилган. 
Эдуарднинг ўлимидан сўнг, Уоллис:
“У менинг жону жаҳоним эди. 
Билмадим, унингсиз нима ҳам қила олардим. Мени деб у ҳамма нарсасидан воз 
кечган эди-я...”
деганди. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish