- мазкур ижара шартномаси шартларига мувофиқ “Объект”ни “Балансда сақловчи”дан қабул қилиб олиш;
- ижарага олинган “Объект”да жорий таъмирлаш ишларини ўз кучи ва ўз ҳисобидан
амалга ошириш;
- ижарага берилган “Объект”ни тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни амалга оширган тақдирда, ўзининг қилган
харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари экспертизаси натижаларини
тақдим этган ҳолда, балансда сақловчига ажратиладиган ижара тўлови суммасини камайтиришни "Ижарага берувчи"дан сўраш;
- ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарганда янги муддатга ижара шартномаси
муддатини тузишда устунлик
ҳуқуқига эга бўлиш;
4.4. “Ижарага олувчи”нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- ижарага олинган “Объект”дан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиши ва уни соз ҳолатда сақлаши, ўз
ҳисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича ҳаражатларни қоплаш;
- ижарага олинган “Объект”ни тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни,
жумладан, уни ўз эҳтиёжлари учун қайта
жиҳозлаш ёки мослаштиришни фақат “Ижарага берувчи” ва “Балансда сақловчи”нинг розилиги билан амалга ошириш;
- ижарага олинган “Объект”ни гаровга қўймаслик ва бошқача тарзда учинчи шахслар томонидан фойдаланишга йўл
қўймаслик, шу жумладан
субижара шартларида бермаслик;
- ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда ижара тўловини бевосита “Ижарага берувчи”нинг
транзит ҳисоб-рақамига юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга ошириш;
- шартномани муддатидан олдин бекор қилиниши ҳақида камида ўн кун олдин “Ижарага берувчи” ва “Балансда
сақловчи”ни ёзма равишда огоҳлантириш;
- ижара муддати тугагач “Объект”ни ўн кун ичида “Баланс сақловчи”га қайтариш;
- ижарага олинган давлат мулкига зарар етказилганда бу ҳақда тарафларга хабар етказиш ва аниқланган зарар
суммасини ихтиёрий равишда қоплаш;
- ижарага олинган “Объект” қайтарилаётганда камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда
назарда тутилган
ҳоллардан ташқари) “Объект”ни икки ҳафта муддат ичида топширилган пайтдаги ҳолатига келтириш ёки тегишли ташкилотлар
томонидан ҳисоблаб чиқилган етказилган зарар миқдорини қоплаш;
- ўзининг реквизитлари ва фаолият тури ўзгарганда “Ижарага берувчи”ни бу ҳақда етти кун ичида хабардор қилиш;
- "Объект"ни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-ҳаражатлар (
коммунал ва
фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминоти ва ҳ.к)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва
фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр энергия таъминоти бўйича "Балансда сақловчи" билан алоҳида шартнома тузиш;
- коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд
бўлганда)ни “Балансда сақловчи”га ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш;
- зарур бўлган тақдирда электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ҳисоблаш ускуналарини ўрнатишни
ва тўловларни амалга оширишни “Балансда сақловчи” ёки тегишли идоралар билан тузилган алоҳида
шартномаларга асосан
амалга ошириш;
- “Объект”да ўзининг айби билан коммунал авария ҳолати юз берса, уни тузатиш ва таъмирлаш ишларини ўз маблағи
ҳисобидан амалга ошириш;
- "Объект" бир йилдан кўп муддатга ижарага берилганда мазкур ижара шартномасини "Ижарага берувчи" рўйхатига
олинган кундан бошлаб беш кун муддат ичида Давлат рўйхатидан ўтказиш;
- Мазкур ижара шартномасининг 6.5 бандига асосан, ижара шартномаси бекор қилингандан сўнг 10 кун муддат ичида
ижарага олинган "Объект"ни
топшириш;
- “Ижарага олувчи” ижара объекти хусусийлаштирилгани муносабати билан “Ижарага берувчи” тақдим этган ижара
шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ҳақидаги келишув (шартнома)ни 3 (уч) кун ичида имзолаб беради ва 10 (ўн)
кунлик муддатда ижара объектини бўшатиб бериб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан “Балансда сақловчси”ги
топширади.” “Ижарага олувчи” ижара объекти хусусийлаштирилгани муносабати билан “Ижарага берувчи” тақдим этган ижара
шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ҳақидаги келишув (шартнома)ни 3 (уч) кун ичида имзолаб беради ва 10 (ўн)
кунлик муддатда ижара объектини бўшатиб бериб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан “Балансда сақловчси”ги
топширади.”
Do'stlaringiz bilan baham: