70 миллион
доллар
ажратилди.
Ташқи савдони либераллаштириш ва самарадор бозор иқтисодиётини яратиш мақсадида божхона
тўловлари ставкалари
ИККИ БАРАВАР ПАСАЙТИРИЛДИ.
Ички бозор учун зарур бўлган
8 минг турдан зиёд
импорт товарлари учун божхона тўловлари
кес кин пасайтирилди, жумладан, импорт божи бўйича
3 550
та ва акциз солиғи бўйича
1 122
та маҳсу
-
лотларга нисбатан ноль даражали ставкалар белгиланди.
Халқаро андозаларга мос равишда, ҳукумат, барча вазирлик ва идоралар ҳамда Марказий банк
томонидан макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат бюджети ижроси, пул муомаласи ва олтин-валюта
захиралари ҳолати тўғрисидаги барча статистик ва таҳлилий маълумотларни доимий равишда очиқ чоп
этиб борилиши йўлга қўйилди.
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш
40
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун максимал қулай шароит яратиш
ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида ҳаммага яхши маълум бўлган “Агар халқ бой бўлса,
давлат ҳам бой ва кучли бўлади” тамойилига асосланилди.
Бунда:
биринчидан,
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текшириш
бекор қилинди. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулла
-
ниш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўринишида жазо қўллаш тақиқланди. Ўзбекистоннинг Жаҳон банки
-
нинг “Doing Business 2018” маърузасида бизнес юритиш учун энг қулай шароит яратган “топ 10” талик
ислоҳотчи мамлакатлар рўйхатига кириши ҳам олиб борилган ислоҳотларнинг натижасидир;
иккинчидан,
тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат хизматларини
кўрсатиш тартиботлари тубдан қайта кўриб чиқилиб, улар сони ва рўйхатдан ўтиш учун кетадиган вақт
эса қисқарди;
учинчидан,
Савдо-саноат палатаси фаолияти тўлиқ қайта ислоҳ қилинди ва Ўзбекистон Республи
-
каси Президенти ҳузурида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакил институти (омбудсман) таъсис этилди. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш
-
ни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси ташкил этилди;
тўртинчидан,
жорий йилда тижорат банклари ва уларнинг филиаллари бизнес билан ишлаш,
ҳар бир маҳаллада аҳолини, аввало, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ўз ёндашувларини
тубдан ўзгартирди.
“
Иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада қисқартириш, хусусий мулкни
янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни ҳал этиш – Ҳукумат, давлат
бошқаруви органлари ва барча даражадаги ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифа сифатида
белгиланади
“
.
Ш.М. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
41
Do'stlaringiz bilan baham: |