301
Менопауза
– бу табиий қариш жараѐни бѝлиб, тухумдонлар фаолияти сѝнади.
Менопаузанинг ѝртача ѐши – 51 ѐш. Менопауза чеквчи ва туғмаган аѐлларда эртароқ
кузатилади.
Постменопауза
менопаузадан кейин давом этади ва аѐл ҳаѐтининг учдан бир
қисмини ташкил этади. Тухумдонлар учун бу нисбатан дам олиш даври. Постменопаузада
гормонал ва метаболик ѝзгаришлар секин-аста юз беради. Постменопаузада тухумдонлар
ѝзининг эндокрин функциясини давом эттиради ва баъзи бир гормонлар секрециясини давом
эттиради. Эстрогенлар концентрацияси тѝлиқ тѝхтайди. Аѐллар қони зардобидаги эстрадиол
ва эстрон периферик тѝқимада буйракусти безлари ишлаб чиқарадиган андрогенлардан ҳосил
бѝлади. Эстрогенларнинг катта қисми андростендиондан ҳосил бѝлади. Бу асосан мушак ва ѐғ
тѝқималарида юз беради. Шу сабабли семиз аѐлларда зардобдаги эстроген миқдори кѝпайиб,
прогестерон йѝқолганлиги сабабли бачадон танаси раки хавфи ортади. Озғин аѐллар қони
зардобида эстрогенлар миқдори кам бѝлиб, остеопороз хавфи ортади. Постменопаузада
прогестерон секрецияси тѝхтайди.
Иссиқлик қуйилишлар – гипоэстрогениянинг кѝп кузатиладиган белгиларидан бири.
Иссиқлик қуйилишлари одатда 1–3 мин давом этади ва бир суткада 5–10 марта такрорланиши
мумкин. Оғир ҳолатларда 30 мартагача кузатилади. Табиий менопаузада бу ҳолатлар камроқ,
сунъийсида – кѝпроқ кузатилади. Енгил ҳолатларида кѝрсатма бѝлмаса, ЎБГ терапия
қилинмайди. Иссиқлик қуйилишлар 3–5 йилда ѝтиб кетади. Қин, сийдик йѝллари ва қовуқнинг
асосдаги эпителий эстрогенга боғлиқ бѝлиб, менопаузадан 4–5 йилдан сѝнг 30% ЎБГТ
олмаган аѐлларда уларда атрофия кузатилади. Атрофик вагинит, диспареуния ва
рецидивланувчи бактериал ва замбуруғли вагинитлар ЎБГТдан сѝнг йѝқолади.
Гипоэстрогения туфайли сийдик йѝллари эпителийси атрофияси ва клталашиши аѐлларда
сийдик тутаолмасликка сабаб бѝлади, ЎБГТ олган 50% беморларда Самара беради.
ЎБГТ Альцгеймер касаллигининг олдини олиш ва даволашда ҳам муҳим рол
ѝйнайди. Репродуктив ѐшдаги аѐлларда ЮИК (юрак ишемик касаллиги) сабабли ѝлим 3 марта
камроқ бѝлиб, постменопаузада бу кѝрсаткич камаяди, яъни ЮИК сабабли аѐллар ѝртасида
ѝлим кѝпаяди. ЎБГТ олган аѐлларда бу патология 2 марта камаяди. Менопауза табиий ѐки
сунъий бѝлишидан қатъий назар остеопорозга олиб келади. ЎБГТ олмаган постменопаузадаги
аѐллар бир йилда 3–5%гача суяк тѝқимасини йѝқотади. Айниқса биринчи 5 йилда сон суяги
бошчасида 20% компакт ва ғовак тѝқимаси йѝқотилади. Постменопаузада ЎБГТ олаѐтган
аѐллар кальций воситасини 500 мг/сут қабул қилишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: