Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси


Она ва ҳомила ўртасида резус-конфликт



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

Она ва ҳомила ўртасида резус-конфликт.
Бу вазият унчалик ҳам кам 
учрамайди. Сабаби – она ва ҳомила қонининг резус-фактор бѝйича номутаносиблиги. 
Резус-фактор 
(бошқачасига – резус-антиген ѐки Rh-антиген) қизил қон 
таначаларининг (эритроцитларнинг) юзасига жойлашувчи модда. 
Rh-антигеннинг маъноси шуки, у иммун система учун таниб олувчи белги 
бѝлиб хизмат қилади, ѝзига хос ―шахсни тасдиқловчи хужжат‖. 
Баъзи одамларда резус-антиген мавжуд (бу одамларни Rh-мусбат дейилади), 
баъзиларда – йѝқ (Rh-манфий одамлар). 
Ҳомиладорликда резус-конфликт ҳавфи, агар аѐл резус-манфий, унинг эри эса 
(туғилажак боланинг отаси) – резус-мусбат бѝлган ҳоллардагина мавжуд бѝлади. 
Бироқ ҳамма вақт ҳам бу резус-конфликтга олиб келмайди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, резус-манфий аѐлнинг резус-манфий ҳомила билан 
кечган биринчи ҳомиладорлиги кѝпинча рисоладагидек тугайди. Худди шундай 
кечган кейинги ҳомиладорликларда конфликт ривожланиш хавфи ошади. 
Резус-конфликт қуйидагича келиб чиқади: ҳомиладорлик даврида ҳомила 
эритроцитлари плацента орқали она қонига келиб тушади. Ҳомила эритроцитларида 
жойлашувчи резус-антиген онанинг иммун системаси учун ―нотѝғри шахсни 
тасдиқловчи хужжат‖ бѝлиб ҳисобланади. Ҳомила ҳужайралари ѐт деб топилиб, 


141 
махсус оқсиллар – антителолар ѐрдамида йѝқотила бошлайди. Ҳомила эритроцитлари 
онанинг қон оқимига келиб тушишда давом этгани боис, йѝқ қилувчи 
антителоларнинг ишлаб чиқарилиши ҳам давом этади. Антителолар ―бегона‖ 
ҳужайралар манбаи, яъни ҳомилани ―қидиради‖. Уларнинг йѝлида плацента пайдо 
бѝлади. Агар антителолар плацента барьеридан ѝтиб кета олса, у ҳолда ҳомила 
эритроцитларини ѝзининг хусусий томирларида йѝқ қила бошлайди. Бунда кѝп 
миқдорда билирубин деб номланувчи модда пайдо бѝлади. Билирубин ҳомила бош 
миясини жароҳатлаши, унинг терисини сариқ рангга (сариқлик)бѝяши мумкин. 
Ҳомила эритроцитлари тинимсиз парчаланиб туриши боис, унинг жигар ва талоғи 
янги эритроцитлар ишлаб чиқарилишини жадаллаштиришга ҳаракат қилади, бунда 
ѝлчамлари катталаша боради. Охир оқибатда улар ҳам уддасидан чиқа олмайди. 
Кучли кислород етишмовчилиги бошланиб, ҳомила организмида оғир бузилишлар 
жараѐни бошланади. 
Резус-конфликт муаммосини ҳал қилишдаги энг асосий нарса – унинг 
профилактикаси. Аѐллар маслаҳатхонасига аѐл биринчи бор мурожаат қилганда унинг 
резус-алоқадорлиги аниқланади. Агар аѐл Rh(-) бѝлса, уни махсус ҳисобга олинади. 
Бундан ташқари унинг партнѐрининг ҳам Rh-алоқадорлигини аниқлаш лозим. Мабодо 
резус-конфликт хавфи мавжуд бѝлса, у ҳолда ҳомиладорлик даврида бир неча бор 
аѐлда резусга қарши антителолар даражасини аниқлаш учун қон таҳлили ѝтказилади. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish