АЖРИМ
аризани қайтариш тўғрисида
06.04.2022 йилда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро
судининг судьяси Жўраев Элбек Мамурович, суд биносида, даъвогар
«Фарғона сув таъминоти» МЧЖнинг жавобгар Умурзақова Нурхон
Эргашевнага нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш,
кўчириш, буздириш ва мажбурият юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан
танишиб чиқиб,
АНИҚЛАДИМ:
Даъвогар «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ жавобгар Умурзақова
Нурхон Эргашевнага нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб
топиш, кўчириш, буздириш ва мажбурият юклаш ҳақидаги даъво аризаси
билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 195 моддасига кўра, агар ариза ФПК
189 ва 191-моддаларида баён этилган талабларга жавоб бермаса ёки ариза
берганлик учун давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда
тўланмаган бўлса, судья аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради.
Даъвогар томонидан, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраётган олди-сотди шартномаси илова қилинмаган
Даъвогар томонидан қарорни ҳақиқий эмас деб топиш, мажбурий
тартибда чиқариб юбориш, бино ва иншоотларни жавобгар ҳисобидан
буздириш, давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш, ҳақидаги
талабларнинг ҳар бири учун БҲМнинг икки бараваридан миқдорида давлат
божи тўланмаган. (4*540000=2160000). Даъвогар томонидан фақатгина
540 000 сўм давлат божи тўланган холос.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 195-моддасига кўра, судья аризани
ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар: 4)
ариза ушбу Кодекснинг 189-моддасида белгиланган талабларга риоя
этилмаган ҳолда берилган бўлса; 7) давлат божи ва почта харажатлари
белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
тақдим этилмаган бўлса, давлат божини тўлашни кечиктириш мумкинлиги
қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд
бўлмаса ёки илтимоснома рад этилган бўлса;.
Кодекснинг 189-моддасига кўра, аризада қуйидагилар кўрсатилиши
керак: 3) жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар
жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили)
ҳамда реквизитлари; 6) даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган
ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи
далиллар; 7) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя
этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада
назарда тутилган бўлса; 8) аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг
рўйхати.
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Элбек Мамурович, 06.04.2022
2-1501-2204/17200
Даъво аризада ФПК талаблари доирасида жавобгарлар таркиби тўлиқ
кўрсатилмаган.
Шунингдек, низони судгача ҳал қилинганлигини тасдиқловчи далиллар
илова қилинмаган. (талабнома, огоҳлантириш хатлари)
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПК 189,191,195-
моддаларини қўлланиб,
АЖРИМ ҚИЛАМАН:
Даъвогар «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ жавобгар Умурзақова
Нурхон Эргашевнага нисбатан моддий олди-сотди шартномасини ҳақиқий
эмас деб топиш, кўчириш, буздириш ва мажбурият юклаш ҳақидаги даъво
аризаси қайтарилсин.
Даъвогарга кўрсатилган камчиликларни бартараф қилиб, янгитдан
судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Ажрим устидан суд томонидан ажрим топширилган ёки юборилган
кундан эътиборан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди
апелляция инстанциясига хусусий шикоят (протест) келтириши мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган суд ҳужжатига нисбатан берилган
кассация шикояти кўриб чиқилмайди.
Судья “имзо”
Э.М.Жўраев
Ажрим нусхаси аслига тўғри
Судья
Э.М.Жўраев
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Элбек Мамурович, 06.04.2022
2-1501-2204/17200
Do'stlaringiz bilan baham: |